Янгиликлар. Ўзбекистон Қирғизистон: Тарихий кун ё буюк ташриф - Видео O‘zbekiston Qirg‘iziston Dunyo Yangiliklar - Янгиликлар

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида имзоланган сўнгги шартномалар ҳам икки мамлакат расмийларини, ҳам оддий ўзбекистонликлар ва тадбиркорларни мамнун қилди.
Кўплаб ўзбекистонликларни, айниқса, Фарғона водийси вилоятлари яшовчиларини қўшни мамлакатга ўтиб-қайтиш тартиби осонлаштирилгани ҳақидаги хабар қувонтирди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка расмий сафари 2022 йил декабрида режалаштирилган, ҳойнаҳой, совуқ қиш кунларида Ўзбекистон энергетика тизимида юзага келган муаммолар олий даража мулоқотларни январь ойи охирига кўчиришга мажбур қилган.
Алоқадор мавзулар:
- 'Синалган дўст', муаммоси қолмаган чегара, тақдири ҳал бўлган Кампиробод ва бир миллионга яқин ўзбек... - Шавкат Мирзиёев Бишкекда
- Қирғизистон Кампирободни қайтариб олдими?
- Видео. Ўзбекистон-Қирғизистон: Қирғизларнинг Кампир-ободни бермаслик талаби нега тинмаяпти?
- Жапаров: Ўзбекистон Қирғизистондан 30-40 йил ўзиб кетган
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бугунги Марказий Осиё мамлакатлари чегаралари масаласини кўп таҳлилчилар "вақт ўтиб портлайдиган мина"га қиёслайдилар, бундан 100 йил Шўро ҳукумати бу "мина"ни атай қўйган, дейдилар.
Мустақил бўлган мамлакат учун ҳар бир метр ери муҳим, икки қўшни мамлакат ўртасида чегарани аниқ-тиниқ қилиб ажратиб олиш жуда оғир, мураккаб иш.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон билан Қирғизистон икки давлат чегараси делимитацияси шартномасига эришганини Президент Садир Жапаров тарихий кун деб атади.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегара 1314 километрни ташкил этади ва ўртада баҳсли саналган ҳудудлар кўп бўлган.
Айни баҳсли ҳудудларда ўқотар қуроллар ишга солингани оқибатида инсонлар ҳалок бўлган ҳодисалар ҳам кўп рўй берган.
Ўзбекистон билан Қирғизистон чегара делимитациясига эришгани чегара баҳсларига нуқта қўйиб,
Ўзбекистонлик блоггер Дима Қаюм эса оддий инсонлар ва деҳқонлар учун Сўх ва Шоҳимардонга ўтиб-қайтиш осонлашганидан мамнун.
"Кечаги ташрифни мен буюк ташриф деб номладим. Йиллар давомида аниқланмаган чегара сабаб Сўх ва Шоҳимардон халқи жудаям-жудаям қийин машаққатлар билан чегарадан ўтди. Ва кечаги ташриф сабаб бу масалага узил-кесил нуқта қўйилди. Жудаям қувончли кунлардан бири бўлди. Айниқса, охирги янгиликлар: ID-карта орқали чегарадан ўтиш икки карра қувончли бўлди", деди Дима Қаюм.
Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 1,3 миллиард долларга етгани хабар қилинди.
Яқин орада расмийлар бу кўрсаткични 2 миллиардга етказишни кўзлаётгани ҳақида айтдилар.
Асли Қирғизистон пойтахтида туғилиб ўсган тадбиркор Жамила Турдакунова Ўзбекистонда Geobeton Invest Uzbekistan компаниясини ташкил этган.
Бу компания транспорт, қурилиш, ирригация ва мелиорация, сув ресурсларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларига янги инновацион технологияларни жорий этишни мақсад қилган, Ўзбекистон иқтисодиётига жами 35 миллион евродан зиёд сармоя киритишни кўзлаган.
Жамила Турдакунова ўзларининг лойиҳалари сув ресурсларини тежаш долзарб масалага айланган Ўзбекистон учун ўта зарурлигини эслатади, Президент Шавкат Мирзиёевнинг касби ирригатор бўлгани учун ҳам компания фаолиятини қўллаб-қувватлаганини айтди.
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

















