Янгиликлар. Россия ва Ўзбекистон: Энди Россияга бориш, ишлаш қийинлашадими - Россия яна миграция сиёсатини ўзгартирмоқчи Video Rossiya O‘zbekiston Yangiliklar

мигрантлар
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Россия яна миграция сиёсатини ўзгартирмоқчи.

Унда патентнинг бекор қилиниши, ўрнига микрочипли 10 йиллик ҳужжат берилиши ва квота тизимининг тикланиши ҳақида сўз бораяпти.

Миграция сиёсати концепциясига ўзгартиришлар 2022 йил охиригача киритилиши режаланган.

Бу Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун нимани англатади?

Миграция масалалари бўйича юрист Ботиржон Шермуҳаммад билан шу мавзуда суҳбатлашдик:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзгарувчан тизим

Россия Федерациясининг давлат миграция сиёсати концепциясига ўзгартиришлар жорий йил охиригача киритилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.

дактиласкопия

Сурат манбаси, Rasmiy sahifa

Алоқадор мавзулар:

"Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида 2022 йил охиригача Россия Федерациясининг 2019-2025 йилларга мўлжалланган Давлат миграция сиёсатининг амалдаги концепциясига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, тузатилганларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, - деди Николай Патрушев.

Россия миграция сиёсатида бугунга қадар бир неча бор жиддий ўзгаришлар қилинган. Тизимнинг ўзи ҳам аввалига ИИВ таркибида, кейин Федерал миграция хизмати номидаги алоҳида ташкилот сифатида, кейин яна ИИВга киритилган тарзда фаолият юритаяпти.

Россияга оқиб келаётган миллионлаб мигрантлар учун аввалига квота асосидаги "Ишга рухсатнома" жорий этилган. Кейинчалик бу тизимдан воз кечилиб, "патент" жорий этилганди.

Эндиликда Россия Давлат миграция сиёсатининг амалдаги концепциясига киритиладиган ўзгартиришлар орасида яна квота тизимига қайтиш киритилган.

- "Аслида миграция қонунчилиги енгиллашиб бораяпти. Айниқса, Россия фуқаролигини олишга бўлган босқичлар (Россияда вақтинча қолиш, доимий яшаш ва Россия фуқаролигини олишга берилган енгилликлар каби) дастури эълон қилинди. Бу орқали ҳужжатлар расмийлаштириш йилдан йилга енгиллашиб бораяпти", - дейди ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад.

БШ

Юрист концепция лойиҳасининг энг эътиборли бандларига изоҳ берди:

10 йиллик "мигрант паспорти"

Микрочипли 10 йиллик ҳужжат бериладиган бўлса, бу кўп жиҳатдан қулайлик беради. Муҳожир бир сумка ҳужжат кўтариб юрмайди, битта барча маълумотларни ўзида жамлаган ҳужжат ишни енгиллаштиради.

Бунинг яна бир томони, давлатнинг мигрантларни назорат қилишини осонлаштиради. Янги ҳужжат жорий этилса, мигрантлар қалбаки патент, сохта чек каби ноқонуний ишларга чек қўйилади.

"Ёмон иш берувчилар реестри"

Бу нарса аввалдан керак эди. Охирги йиллар жуда кўп мурожаатлар иш ҳақини вақтида ололмаган муҳожирлардан бўлаяпти. Бу - катта муаммо. Ёмон иш берувчилар рўйхатини қилиш мигрантлар манфаатига тўлиқ жавоб беради.

Патент ўрнига квота тизимига ўтиш

Бу тизим аввал коррупцияга олиб келинишини кўрсатган. Квоталар сотилганлиги ва бундан давлат ҳеч қандай манфаат кўрмаганини кўрганмиз.

Патент тизими қанча танқид қилинса ҳам, 1-чи навбатда давлатга ва айниқса, маҳаллий бюджетга катта даромад келтираяпти. Шу билан бирга мигрантларга ушбу ҳужжатни мустақил равишда, иш берувчига боғланмаган ҳолда расмийлаштириш имконини бераяпти.

Мигрантларга ҳужжатларда қулайлик учун нималар киритилмаган?

Бу ерда миграция рўйхатини кўрмаяпман. Уни мигрантларнинг ўзига бериш керак, яъни муҳожирлар ўзлари бориб миграция рўйхатидан ўтишлари лозим. Бу ҳақда гарчи бир қанча соҳа ҳуқуқшунослари, Мигрантлар федерацияси бир неча айттишган бўлса-да, негадир ҳозирча "индашмаяпти". Энг асосий муаммо ўзи шунда.

Умид қиламизки, миграция рўйхати - "регистрация" билан боғлиқ масала ҳам кўтарилади. Агар шу муаммо ҳал қилинса, қолгани жуда жиддий, мигрантлар ҳаётига таъсир қиладиган даражада эмас.

мигрантлар

Муҳожирлар оқими кўпаймоқда

Россия ИИВ жорий йилнинг январ-сентябрь ойлари учун хорижликларнинг миграция рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, бу даврда Россияга жами 8,9 миллион муҳожирлар кириб келган. Хабарда мамлакатга кирувчилар ишлаш мақсадида келгани билдирилган.

Шунингдек, вазирлик бу борадаги сўнгги 5 йиллик статистик рақамларни келтиради ва 2017 йилнинг 9 ойига нисбатан 134 % лик ўсишни таъкидлайди.

Россияга ишлаш мақсадида келаётган давлатлар фуқаролари учлиги рўйхатида Ўзбекистон етакчи бўлиб турибди. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Россияга 4,4 млн. ўзбекистонлик, яъни умумий келганларнинг 49% Ўзбекистондан келганларни ташкил этган.

Ўзбекистонликлар мигрантларнинг катта қисми Россияда қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида меҳнат қилиб, ватанда қолган оилаларини боқишга мажбур.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek