Ўзбекистон Россиянинг "Мир" карталари фаолиятини тўхтатди Дунё, янгиликлар

Сурат манбаси, Screenshot
Туркия, Қозоғистондан сўнг Ўзбекистон ҳам Россиянинг "Мир" карталарига хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатганини айтмоқда. Ижтимоий тармоқдагилар пропаганда таъсирига тушмаслик учун Россия телеканаллари фаолиятини ҳам чеклаш кераклигини айтмоқда.
Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) 23 сентябр соат 9:00 дан бошлаб Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.
Ўзбекистонда «Мир» кобейж картасини Алоқабанк, Микрокредитбанк, Миллийбанк, Туронбанк, Халқ банки, Қишлок қурилиш банклари муомалага киритган эди.
Kun.uz нашрининг ёзишича, Туронбанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки сайтларидан "Мир" карталар бўлими олиб ташланган.
Олдинроқ Uzcard Ўзбекистонда Россиянинг "Мир" карталарини қабул қилишда давом этишини маълум қилганди.
Россия Украинага бостириб киргач Ғарб томонидан кучли санкциялар қаршисида қолди.
Уруш авж олиши ортидан ўзбек забон ижтимоий тармоқларда пропаганда ёйишда хизмат қиляпти, деб Россия телеканалларини тақиқлаш таклифи берилмоқда.
"Ўзбекистон ҳудудида рус телеканаллари фаолияти тақиқланиши керак. Бизнинг онгимизга таъсир кўрсатувчи бошқа давлат телеканалларини чеклай олмасак қанақасига мустақил давлат бўламиз ахир. Русларнинг ҳуқуқлари ҳақида гапиришга ҳам ҳожат йўқ. У каналлар юртдошларимиз онгини ювяпти", деб ёзади Равшанбек Тожибоев Исақжон ўғли.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 1
"Русларники йўқотгандан, ўзимизни телеканаллардан цензурани олиб ташлаш керак. Чеклов яхшиликка олиб келмайди. Яхшиси, эркин фикрлашга таққослашга қўйиб бериш керак. Қачонгача халқимизга ёш боладек муомала қиламиз?" дея эътироз билдиради @lagomer13.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 2
Муҳаммад Темур Аъзам эса гоҳида тақиқлар демократия равнақи учун кераклигини таъкидлайди.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 3
"Мир" карталари нега тақиққа тушяпти?

Сурат манбаси, Reuters
Олдинроқ Туркиянинг Isbank ва Denizbank банклари Россиянинг "Мир" тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатишганини эълон қилганди.
Бу, Туркия ҳудудида Россия банкларининг пластик карталарини ишлатиб юрган инсонлар ўз карталаридаги маблағдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлишларини англатади.
Ҳозир Туркиядаги россияликлар бошқа банкларнинг бўлимлари ва банкоматларида "Мир" тизимидаги банк кардларидан фойдаланиш мумкин бўлиб турганини айтишмоқда, аммо бошқа банклар ҳам ўзларини АҚШ санкцияларига дучор қилмаслик чораларига қўл уришлари мумкин.
Россия Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин Россия сиёсатчилари, бизнесменлари, иқтисодиёти ва саноати қаторида молия тизимига қарши ҳам санкциялар жорий этилди, АҚШ бутун дунёдаги мамлакатлар, бизнес ва молия институтларини санкцияларни бузиш оқибатлари ўзларига ёмон бўлишидан огоҳлантирди.
Россияни жазо чораларини четлаб ўтишда ёрдам бераётганларга нисбатан ҳам иккиламчи санкциялар қўлланиши мумкинлиги эслатилди.
Ўтган ҳафта АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг "Мир" тўлов тизими билан янги шартномалар тузаётган ёки амалдаги битимларини кенгайтираётган молия ташкилотларини ўзларига қарши ҳам санкция жорий этилишидан огоҳлантириб чиқди.
Шунингдек, санкция рўйхатига "Национальная система платежных карт" ("Мир" тизими оператори) Бош директори Владимир Комлев ҳам киритилди.
Ғарб санкциялари оқибатида Европа ва Америкада банк картасини ишлатолмай қолган россияликлар ўзларини Туркияга урдилар, ўн минглаб россиялик туристлар у ерда банкоматлардан нақд пул чиқариб ололдилар.
Хабарларга кўра, "Мир" тизимидан фойдаланишга рухсат бериб келган Туркиянинг беш банкидан иккитаси Америка санкциясига тушиб қолмаслик чорасини кўришга қарор қилди, улар Россия банкларига хизмат кўрсатмасликлари ҳақида баёнот бердилар.
Мухбирларнинг хабар қилишича, иккиламчи санкциялар оқибатидан Halkbank, Vakifbank ва Ziraat банклари чўчиб қолганлар.
Ушбу баёнот ортидан биржада Isbank акцияларининг 10 фоиз қадри тушиб кетгани кузатилди.
Иккиламчи санкция хавотири
Шу йил 3 мартида Ўзбекистоннинг UZCARD тизими "Мир" тўлов тизими карталарининг қабули вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди.
Ҳозирга келиб эса Ўзбекистонда "Мир" картасидан фойдаланишни истаган россияликлар UZCARD тизимига уланган ҳамма шохобчаларда фойдаланишлари мумкинлиги хабар қилинган.
Шу йил 12 сентябридан Ўзбекистоннинг икки банки - "Капитал" ва "Ипак йўли" чет элликларга банк карталари бериш тартибини қаттиқлаштирганлари ҳақида хабар қилдилар.
Туркиядан ташқари россияликлар ўз банк карточкаларидан фойдаланишни кўпайтирган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Россия санкцияга учраганидан кейин Ўзбекистон ҳам "карта туризми" мамлакати номини олди.
Россияликлар Ўзбекистонда ўз номларига банк картасини очтириш осон эканини айтадилар.
Ўзбекистон расмийлари йил бошидан буён хорижликларнинг Ўзбекистонда банк картасини очтиришлари 15-20 фоизга ортганини айтганлар, Ўзбекистон Марказий Банки маълумотларига кўра, шу йил июль ойи бошигача Ўзбекистон банкларида Россия фуқароларининг сақланаётган маблағи қарийб 115 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Шу йил июнида Ўзбекистондаги Promcomplektlogistic хусусий компанияси АҚШ санкциясига тушди.
Бунга Promcomplektlogistic ширкатининг Россиядаги Америка санкция рўйхатига кирган "Радиоавтоматика" корхонаси билан ҳамкорлиги сабаб бўлган.
Америка мулозимларига кўра, Promcomplektlogistic "Радиоавтоматиканинг "АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш борасидаги саъй-ҳаракатларида "фаол қўллаб-қувватлаган".
Хабарларга кўра, Promcomplektlogistic "Радиоавтоматика" учун микросхема каби электрон компонентлар етказиб берган, "Радиоавтоматика" эса Россия Мудофаа вазирлигини жиҳозлар билан таъминлайдиган корхона.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.















