Ўзбекистон ҳукумати афғонларга қандай ёрдам беряпти? O'zbekiston Afg'oniston Dunyo

Ўзбекистон республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Би-би-си ўзбек хизматининг мамлакатдаги афғонларга қандай ёрдам берилаётгани тўғрисидаги саволларга жавоб берди.
«Август ойида (2021 йилда) шунча одамлар ўтиб келди, биз уларни боқдиқ, кийим-кечак бердик, ҳайдаб юбормадик», - деди Иргашев жаноблари.
Унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонда қолаётган афғонистонликларни ишга жойлаш ва фарзандларини мактабга жойлаш бўйича ҳам уларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Иргашев жанобларининг айтишича, тегишли идоралардан тузилган комиссия ҳозирда Ўзбекистонда неча афғонистонликлар борлиги ва уларнинг муаммоларини ўрганиб чиқмоқда.
Президент вакили Ўзбекистон қочқинларни қабул қилиш бўйича халқаро конвенцияларга қўшилмагани, аммо шунга қарамасдан, кўплаб қочқинларни қабул қилганини айтди.
Толибон назорати остидаги Афғонистонга ёрдам ҳақида гапирар экан, жаноб Эргашев «фақат ёрдам билан Афғонистонни тиклаб бўлмайди», деди ва халқаро ҳамжамият у ердаги миллий иқтисодни тиклаш йўлида ишлаши кераклигини урғулади.
Ўтган йил августида 1500 га яқин қочқиннинг Ўзбекистонга ўтгани айтилганди.
Хабарларга кўра, Толибон фақат визаси борларнинг чегарадан қонуний ўтишларига изн берган.
Ўзбекистон орада ўз чегарасини ноқонуний кесиб ўтган юзлаб афғонни ортга қайтарган.
Уларнинг аксарияти афғон ҳарбийлари ва улар билан бир сафда жанг қилган маҳаллий қуроллилар экани хабар берилган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













