Туркия. Истанбулдаги ўзбек чемпиони: Бу тепкиларга чидаш осонмас O‘zbekiston, dunyo va o‘zbeklar. Video

ГД

Сурат манбаси, courtesy

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Гулбаҳор Дадабоева - ўн карра Ўзбекистон чемпиони. Миллий терма жамоа аъзоси. "Спорт маликалари" мусобақаси ғолиби бўлган каратэчи. 36 ёшли асли наманганлик бу номдор спортчи қандай қилиб Истанбулга келиб қолди ва карьерасини нега Туркияда давом эттираяпти?

Унинг муҳожирликдаги ҳаёти, фикрлари, ўй-кечинмалари ва яна рингга қайтиши тарихини Истанбулдан мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт тайёрлаган видеолавҳада кўринг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

У спортда бир неча йиллик танаффусдан кейин Туркияда рингга чиқа бошлади ва профессионал кикбоксинг бўйича турли мусобақаларда қатнашиб, кетма-кет ғолибликни қўлга киритаяпти.

- Бу спорт тури билан шуғулланиш учун кучли, шижоатли аёл бўлиш керак. Калтаклар, тепкилар зарбига чидаш осонмас, суякларингизгача сирқирайди. Чидамли бўлиш керак, - дейди Гулбаҳор.

36 ёшли асли наманганлик спортчи қандай қилиб Истанбулга келиб қолди ва карьерасини нега Туркияда давом эттираяпти?

- Аслида мақсадим Японияга бориш эди. У ерда ўз устимда ишлаб, янада юқори поғоналарни забт этишни ният қилгандим. Аммо қисмат Туркияга экан, - дейди Гулбаҳор.

Гулбахор билан суҳбатимизни Ўзбекистонда кечган ҳаётидан бошладик. У 7 ёшидан бошлаб каратэ билан шуғулланганини айтади.

- Дадам ўзига қарайдиган, уй шароитида машқлар қиладиган инсон эдилар. Спортга қизиқиш менга улардан ўтган. Кичкиналигимдан мени «ўғил қизим» деб катта қилганлар, - дея хотирлайди спортчи.

гд 2

Сурат манбаси, courtesy

Алоқадор мавзулар:

Шунга қарамай, Гулбаҳор қатнашадиган мусобақаларга дадаси эмас, ҳамиша онаси бирга борганини айтади.

- Мени тепишлари, калтак ейишларимга дадам «қараб туролмайман», дердилар. Онам эса ҳаммавақт қўллаб-қувватладилар, - дея кулади Гулбаҳор.

У Ўзбекистонда яхши натижалар кўрсата олган. Наманган давлат Университетининг жисмоний тарбия факультетида ўқиди. 2001 йилдан 2010 йилларга қадар кетма-кет Ўзбекистон чемпионилигини қўлга киритди. Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси эди.

гд 3

Сурат манбаси, courtsy

Аммо Гулбаҳорнинг ҳаётида спорт билан бирга тирикчилик ташвиши хамиша ёнма-ён келганини айтади. Ҳам ўқиб ҳам ишлашига тўғри келди.

- Оиламиз оддий, ҳамма нарсани ўзим қилишга ҳаракат қилдим. Ўқиш баробарида хунар ҳам ўргандим, бир неча ишларда ишладим, - эслайди спортчи аёл.

Гулбаҳор университитетни тамомлагач, Туркияга кетишга қарор қилди. У ерда онаси меҳнат муҳожирлигида эди. Спортчи ҳам янги муҳитда ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келишига тайёр бўлиб йўлга чиқди.

Гулбаҳорнинг Туркия келиб ўрнашиши, меҳнат муҳожирилиги, спортга қайтиши ва оила қуриши йиллар давомидаги машаққатлар эвазига бўлди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek