Америка ўзбеклари ва американча орзу – 2-қисм: Диний эркинлик, қуролга эгалик ва терминатор ҳайдовчилар - Видео

«Америка ўзбеклари ва американча орзу» ҳужжатли фильмимизнинг иккинчи қисмида террорда айбланиб ҳибсда қолаётган Сайфуллонинг изи Ибрат Сафони Огайо штатига етаклайди.
Бу штатда каттагина диндор ўзбеклар жамоати бор. Улар қандай яшаяптилар? Сайфуллонинг радикаллашувига шу ер сабаб бўлганми?
Америка телеканалларидан эса бир ҳафта аввал 19 мактаб ўқувчиси отиб ташланиши ҳақида хабарлар қизияпти. Аммо, америкаликлар қуролдан воз кечадиган кўринмайди. Нега уларда қуролга бу қадар иҳлос кучли? Ибрат Сафо ўзбеклар билан майдонда автоматларни синаб кўради.
Видеони томоша қилинг:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бу майдон эса замонавий ҳаётни буткул инкор этадиган Амиш йигитга тегишли. У нега Ибрат Сафога нацист немисларнинг милтиғини кўз-кўз қилди?
Огайодаги ўзбекларнинг асосий даромади тракинг, яъни узоқ масофага юк ташишдан келади. Ҳақиқатдан ҳам, ойига 10 минг доллар ишлаш мумкинми?
Бу - кўп-қисмли ҳужжатли фильмимизнинг иккинчи қисми. Фильм Ибрат Сафонинг Америка бўйлаб саёҳати давомида АҚШга турли йўллар билан бориб жойлашган ўзбекистонликлар билан учрашувларига асосланган.
Фильм негизидаги савол - «the American dream», яъни американча орзу ўзи нима? АҚШнинг турли бурчакларида яшаётган ўзбекистонликлар учун у нимани англатади?
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.












