Ўзбекистон Украинадан 1000 нафардан зиёд фуқаросини олиб келди

Сурат манбаси, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Телеграм канали
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар қилишича, 2 март тонгигача Украинада бўлган 1186 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига олиб келинди.
Вазирлик ахборот хизматига кўра, 28 февралдан буён Польшанинг Катовице шаҳридан "Uzbekistan Airways" авиа ширкати бешта махсус рейс уюштирган, ҳар бир рейсда 200 дан ортиқ йўлвчи Ўзбекистонга қайтарилган.
24 февраль куни Россия Украинага уруш бошлади, буни "ҳарбий операция" деб атайди.
БМТ маълумотларига кўра, уруш бошланганидан буён 670 мингдан ортиқ тинч фуқаро Украинани тарк этган.
Бундан олдин Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов бу мамлакатда бўлган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиққан, уларни Львов шаҳрига боришга чақирган.
Ўзбекистонликлар Польшага ўтишларида, сўнг Польшадан Ўзбекистонга қайтишларига элчихона кўмаклашиши хабар қилинган эди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигига кўра, Президент Мирзиёев топшириғи билан ўзбекистонликларни эвакуация қилишда кунига иккита махсус самолёт рейси ташкил қилинган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Украинада 4300 Ўзбекистон фуқароси бўлган ва Ўзбекистон фуқароларига зарур бўлган маълумотни тарқатган:
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси манзили: 01901, Украина, Киев шаҳри, Владимирская кўчаси, 16
Телефонлар: +380 44 501 50 00; +380 44 501 41 81; +380 44 501 41 82; 0+380 44 501 41 83;
факс: +380 44 501 50 01; e-mail: [email protected]
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















