Уйғурлар боис, АҚШ Хитойни яна жазоламоқчи – Хитой ва мусулмонлар, video, Xitoy, uyg'urlar, musulmonlar, O‘zbekiston, dunyo, yangiliklar

Сурат манбаси, Screenshot/bbc
Уйғурлар боис, АҚШ Хитойни яна жазоламоқчи - бу гал Шинжондан барча пахта ва помидор маҳсулотлари импортига тақиқ қўймоқчи. Бу уйғурлар ҳимояси йўлида Трамп маъмурияти кўраётган чоралар орасида энг кўламлиси экани айтилмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
АҚШ Божхона ва чегара назорати қўмитаси куни-кеча бу ҳақда расман маълум қилди.
Хизмат баёнотида айтишича, тақиққа бу маҳсулотларнинг тутқунликдаги уйғурларнинг мажбурий меҳнати билан ишлаб чиқарилганига оид айбловлар асос бўлган.
Сўнгги янгилик Америка Қўшма Штатларида расман қудрат алмашиниши кутилаётган бир пайтга тўғри келган.
Айнан уйғурлар масаласи боис, Хитойга нисбатан қатъий мавқеи билан танилган президент Трамп сўнгги президент сайловида ютқазган.
20 январь куни унинг сайловдаги рақиби, демократчи номзод Жо Байден расман АҚШ нинг янги президенти ўлароқ қасамёд келтириши кутилади.
Сўнгги тақиқ янги АҚШ президентининг Хитой билан алоқаларида озмунча таъсирга эга бўлмаслиги айтилмоқда.

Сурат манбаси, Getty Images
Янги тақиқ Трамп маъмуриятининг Хитойга қаттиқ иқтисодий жазо чоралари қўллаш йўлидаги сўнгги қадамларидан бири сифатида баҳоланмоқда.
Трамп маъмуриятининг сўнгги тақиқи Шинжонда етириштирилган пахта толаси, пахтадан ишлаб чиқарилган кийим-кечак ва тўқимачилик, шунингдек, помидор маҳсулотлари ва уруғлар импортини назарда тутади.
АҚШ Божхона ва чегара назорати қўмитасининг расман маълум қилишича, янги тақиқ учинчи давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам тегишли бўлади.
Бу каби маҳсулотлар мажбурий меҳнат билан тайёрланмагани лозим далиллар асосида тўлиғича исботланмагунча, Америка Қўшма Штатларига киритилмайди, чегарада тутиб қолинади.
Ички хавфсизлик вазирлиги таркибига кирувчи мазкур агентлик ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ ўтган йил Хитойдан қиймати $9 миллиард долларга тенг пахта ва $10 миллион долларлик помидор маҳсулотлари сотиб олган.
Вазирлик котиби муовини вазифасини бажарувчи Кеннет Куччинеллининг айтишича, тақиқ билан импортерларга ўзларининг "бирор бир кўринишдаги мажбурий меҳнатга тоқат қилмасликлари" ва ширкатлар ўз таъминот занжирларидан Шинжонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни чиқариб ташлашлари лозимлигини англатишмоқчи.
Ўтган йил декабрь ойида АҚШ Конгресси "Уйғурлар мажбурий меҳнатини олдини олиш"га қаратилган икки партиявий қонунни ҳам қабул қилган.
Унга мувофиқ, АҚШ Божхона ва чегара назорати қўмитаси томонидан акси исботланмагунча, Шинжондаги барча маҳсулотлар мажбурий меҳнат билан ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади ва шу боис, тақиқланади.
Хитой АҚШнинг Шинжондаги мусулмон уйғурларга қарши босим ўтказиш сиёсати туфайли унга алоқадор расмийларига нисбатан жазо чораларини назарда тутувчи янги қонунини Хитойнинг бўлгадаги сиёсатига "ёвуз ниятдаги ҳужум", деб атаган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий Пекин "қатъий жавоб зарбаси" бериши ва Қўшма Штатлар барча оқибатлар учун масъул бўлишини таъкидлаган.

Сурат манбаси, Getty Images
Трамп ўз баёнотида, қонунннинг айрим бандларига тўла қўшилмаса-да, уни тасдиқлаганини маълум қилган.
Қонунга биноан, уйғурларга қарши босим сиёсати учун масъул бўлган Хитой расмийларининг АҚШдаги мол-мулк ва ҳисоблари музлатилади ҳамда уларнинг Қўшма Штатларга кириши тақиқланади.
Қонунда АҚШ Давлат Дапертаментига Шинжондаги уйғурлар ҳуқуқларининг топталишига доир махсус ҳисобот тайёрлаш топширилган.
Сўнгги янгилик Хитойнинг энг йирик пахта импортёри ва ҳарбийларга алоқаси бор, деб кўрилувчи Шинжон Ишлаб Чиқариш ва Қурилиш Корпуси маҳсулотлари импортини тақиқлаш ҳаракатлари ортидан олинган.
Дунёда ишлаб чиқарилаётган жами пахтанинг бешдан бир қисми айнан Хитойнинг ҳисобига тўғри келади. Худди шу боис ҳам, устма-уст тақиқлар Хитой пахта саноатига жиддий зиён етказиши мумкинлиги айтилмоқда.
Сўнгги янгилик манзарасида Хитойнинг Вашингтондаги элчилиги хос баёнот билан чиққан, мажбурий меҳнат масаласи "сиёсий ёлғон" эканини айтган ва ўз ширкатларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун чора кўришга ваъда берган.
Хитойнинг 'булғанган' пахтаси
Хитойнинг 'булғанган' пахтаси - Хитой Шинжонда уйғурлар илова миллий озчилик бўлган юз минглаб одамни мажбурий пахта йиғим-теримига жалб қилган. Бунга ўтган декабр ойида Би-би-си кўришга муваффақ бўлган маълумотлар далолат қилган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Далиллар эса, Хитойдаги пахта йиғим-теримининг аввал ўйлаганидан кўра кўпроқ мажбурий меҳнатга боғлиқ эканини кўрсатган.
Ўтган бир неча йил ичида Хитойда бир миллиондан ортиқ уйғур ушланиб, "қайта таълим бериш марказлари", деб аталувчи лагерларга ташланган.
Хитой қийноқлар, мажбурий стерилизация ва абортларга оид даъволарни рад этиб келади.
Хитой ҳукумати сўнгги далилларга ҳам ўз муносабатини билдирган.
Би-би-сига мажбурий меҳнатга оид даъволар "буткул тўқиб чиқарилгани"ни айтган.
Шинжондаги махсус журналистик суриштирувни Хитойда бўлган мухбиримиз Жон Садворс олиб борган.
Бу минтақада хорижлик журналистлар таъқиб қилинади, яқиндан кузатилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















