Россия: Путин ва оиласи умрбод дахлсиз қолиши мумкин - дунё ва сиёсат, Rossiya, Putin, O‘zbekiston, dunyo, yangiliklar

President Vladimir Putin, 2 Jul 20

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Президент Путин 20 йилдан буён қудратда
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия: Путин ва оиласи умрбод дахлсиз қолиши мумкин - иммунитет шартларига кўра, президентликдан кетгач, Путин ва унинг оиласи полициянинг ҳар қандай қидируви, тергови, жиноий таъқибидан холи бўлади, мулклари ҳеч қачон мусодара қилинмайди.

Россия парламентининг қуйи палатаси - Дума Россия президенти лавозимидан кетгач, уларни жиноий жавобгарликка тортишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Бу июль ойидаги референдум асосида Конституцияга киритилган ўзгаришлар ичида бор.

Президент Путиннинг тарафдорлари парламентнинг ҳар икки палатасида ҳам устунлик қилади.

Ўзбекистон Россия босими остида қолаяптими? - O'zbekiston, Мирзиёев, Путин - BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Путиннинг тўртинчи президентлик муддати 2024 йили тугайди.

Aммо конституциявий ўзгаришлар унга яна икки муддатга сайланишга рухсат беради.

У ҳозирда 68 ёшда ва аниқ бир издоши йўқ.

Иммунитет ҳақидаги қонун Путиннинг сиёсий келажаги ҳақидаги турли тахминларни урчитмоқда.

Владимир Путин 2000 йилдан буён қудратда ва жуда катта таъсирга эга.

Унинг асосий танқидчиси Алексей Навальний бу хабарни ҳам беэътибор қолдирмади.

"Twitter"да, "Нега Путинга ҳозир иммунитет қонуни керак бўлиб қолди?", деб ёзди.

Ва яна, "Диктаторлар ҳам ўз хоҳиши билан ҳокимиятдан кета оларканми?", деган сўзларни ҳам қўшиб қўйди.

Қонун лойиҳаси Путин тарафдорлари кўпчилик бўлган Россия парламенти қуйи палатаси - Думада сешанба куни биринчи ўқишдаёқ маъқулланди. Фақат 37 нафар коммунист депутат қарши чиқди.

Думада яна иккита ўқиш бўлади, сўнг Федерация кенгаши - Олий палатага юборилади ва Путиннинг ўзи уни имзолайди.

Россия, Ўзбекистон: Путин Каримов йўлидан борадими? - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Иммунитет шартларига кўра, собиқ президент ва унинг оиласи полициянинг ҳар қандай қидируви, терговидан холи бўлади, мулклари ҳеч қачон мусодара қилинмайди.

Улар бутун умр давомида содир этган ҳар қандай жинояти учун жазодан омонда бўлади, фақат алоҳида ҳолатларда давлатга xиёнатлар бундан мустасно бўлади.

Ҳозирча Россиянинг биргина тирик собиқ президенти Путиннинг иттифоқчиси Дмитрий Медведовдир.

Собиқ СССР президенти Михаил Горбачевда бундай иммунитет бўлмайди, чунки у Россия президенти бўлмаган.

Қонун лойиҳаси муаллифларидан "Единая Россия"дан депутат Павел Крашенинниковнинг айтишича, бундан мақсад президентга "жамият ва давлат барқарорлиги учун муҳим бўлган кафолатни беришдир."

Ўзгаришлар 2024 йилда Путиннинг президентлик муддатларини нолга туширади ва у яна икки муддат олти йилдан қайта сайланиши мумкин бўлади.

Мухолифат вакиллари июлдаги референдумни танқид қилган ва бундан мақсад "бир умрлик президент" бўлиш деб айтганлар. Путиннинг ўзи буни рад қилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek