Путин Конституцияда нега Худо номини тилга олишни таклиф қилди - Россия ва сиёсат

Mikhail Metzel/TASS

Сурат манбаси, Mikhail Metzel/TASS

    • Author, Елизавета Фохт
    • Role, Би-би-си

Владимир Путин Конституцияни ўзгартириш ҳақидаги ўз қонун лойиҳасига тузатиш киритди. Президент асосий қонунга Россия «Худога ишонч ва мукаммалликни етказган аждодлар хотирасини сақлаб қолиши», шунингдек, никоҳ мақомини эркак ва аёл иттифоқи сифатида мустаҳкамлаш ҳақидаги бандни қўшишни таклиф қилди.

Душанба куни кечки пайт Давлат думасига Президент таҳриридаги (Би-би-сида мавжуд) янги тўплам қонун лойиҳасининг биринчи кўриниши ўлароқ тақдим этилди. Дума Кенгаши ҳужжатни муҳокама қилиб ҳам бўлишди - депутатлар маъқуллаш билан қабул қилишди, - гапириб берди қуйи палата спикери Вячеслав Володин.

Ҳужжатнинг ўзи ҳали Думадаги қонун лойиҳалари базасида эълон қилинмаган, аммо унинг мазмунини Володиннинг ўзи, ёрдамчиси Анастасия Кашеварова ва Думанинг вице-спикери Петр Толстой қисман ошкор қилишди.

Афтидан, Путин сўнгги ой давомида ўзи яратган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан илгани сурилган таклифларни ҳисобга олишга қарор қилган.

Путиннинг таклифи асосан Конституциянинг федерал тузилмага бағишланган учинчи бобига тегишли. Масалан, айнан ўша ерда у Худо зикрини қўшишни таклиф қилган.

«Минг йиллик тарихи билан бирлаштирган Россия Федерацияси Худога ишонч ва мукаммалликни етказган аждодлар хотирасини сақлаб қолган ҳолда, шунингдек Россия давлатининг ривожланишидаги узвийлик, тарихан ўрнатилган бирлигини тан олади», - таъкидланади Путиннинг таклифида.

Бундан ташқари, асосий қонунда никоҳ мақомини аниқлаштиради. Буни «Россия Федерацияси ва унинг минтақаларига киришга» тегишли бўлган 72-моддага қўшиш таклиф этилган. «Оила, оналик, оталик ва болалар ҳимояси; эркаклар ва аёллар иттифоқи сифатида никоҳ институтини асраш», - бобларнинг биридаги бандларда шундай таклиф таҳрири берилган.

«Биз ҳаммамиз бугун президентнинг оила ҳақидаги таҳририни ёқлаб қабул қилдик, бу нима, бу аёллар ва эркаклар иттифоқи. Оила - бу эр ва хотин», - Путин таклифини изоҳлади Володин.

Конституциянинг 67-моддаси «тарихий ҳақиқат ҳақида» таҳрир билан тўлдирилади: «Россия Федерацияси Ватан ҳимояси хотирасини қадрлайди, тарихий ҳақиқат ҳимоясини таъминлайди. Ватанни ҳимоя қилишда халқ жасоратини аҳамиятини пасайтиришга йўл қўйилмайди».

Шунингдек, Путин бу моддага Россия Федерацияси ўз ҳудудида СССРнинг қонуний вориси эканлиги ва «ватанпарварлик, фуқаролик ва кексаларга ҳурматни тарбиялаш» ва «маънавий, аҳлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши» учун шароит яратиб берадиган давлатнинг аҳамиятли шони болалардир» деган бандни қўшишни таклиф қилди.

Бундан ташқари, таҳрирда «Россия Федерацияси ҳудудининг қисмларини ўзлаштиришга қаратилган ҳаракатлар, уларга чақириқлар қилиш»га йўл қўйилмаслиги ҳақидаги таклиф мавжуд.

Шу билан бирга Президент асосий қонунда Россия республикалари «рус тили билан бир қаторда миллий тилларини давлат тили сифатида ўрнатиш»га ҳақлари борлиги ҳақидаги қайдни қўшишни сўраган. Шунингдек, рус тили «давлатни ташкил этувчи халқларнинг тили» мақомига эга бўлади.

Путин жамоат фаолларини тинглаган

Путин тақдим этган кўплаб таклифлар Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари - жамоат фаоллари ва маданият арбоблари томонидан билдирилган. Масалан, ҳудудларни ўзлаштиришга тақиқни жорий қилишни унга актер Владимир Машков таклиф қилган.

Конституцияга «ғолиб-халқ» ҳақидаги бандни мустаҳкамлашни Путинга бирданига бир неча киши жумладан, сенаторлар Андрей Клишас ва Алексей Пушков таклиф қилган. Улар бундай қадамнинг зарурлигини мамлакат тарихини «сохталаштириш»га уриниш билан изоҳладилар.

Бутунжаҳон рус халқ кенгаши раҳбар ўринбосари Константин Малофеев президентдан Худо ҳақидаги қоидани Конституцияга ёзишни сўради, уни патриарх Кирилл қўллаб-қувватлади.

Оилага «эркаклар ва аёллар иттифоқи» сингани мақом бериктирилишини Ольга Баталина таклиф қилди. «Агар бу тўлиқ бўлмаган оила бўлса-чи? Унда нима? .. Никоҳ - бу эркаклар ва аёлларнинг иттифоқи, оилаларда сал бошқача. Аммо ўз-ўзидан тўғри ғоя ва қўллаб-қувватланиши лозим, фақат қандай шаклдалигини ўйлаб кўриш керак», - жавоб берди Путин ва унинг даврида Россияда «биринчи ота-она ва иккинчи ота-она» эмас, «она ва ота» бўлишини ваъда қилди.

Ғоя муаллифлари буни Конституция муқаддимасига мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилдилар. Ишчи гуруҳда уни ўзгартириш имконияти муҳокама қилинди, аммо охирида унинг ҳамраислари асосий қонунга киришини қайта ёзмасликка қарор қилишди. Би-би-си амалдаги қонунлар Конституцияда ўзгариши умуман кўриб чиқилмаслиги ҳақида ёзган эди. Президент Давлат думасига тақдим этган. Конституция тузатишлари ҳақиқатдан ҳам "Кремлдаги учрашув чоғида ишчи гуруҳ томонидан Президентга берилган ҳисобот маърузаси асосида тайёрланган", деди РИАНовостига унинг ҳаммуаллифи Андрей Клишас.

"Путин - россияликлар учун кўзгудек"

Агар Путин томонидан киритилган ўзгаришлар маъқулланган бўлса, Борис Ельцин мероси тафтиши тугагани ҳақида гапириш мумкин бўлади, деди Би-би-сига "Сиёсий таҳлил гуруҳи" раҳбари, сиёсатчи Константин Калачев.

«Ельцинча Конституция эди, путинча бўлди. Бу тузатишлар никоҳни эркаклар ва аёллар иттифоқи мақомини мустаҳкамлашни ва унинг кўришича, тарихий ҳақиқатга бўлган уринишларни тўхтатишни муҳим деб ҳисобловчи президентимизнинг қарашлари, тасаввур ва қадриятларини акс эттиради.

Кўпчилик қўл силтайди, ҳайрон бўлишади, аммо бош муҳаррир битта - асосийси унга ёқиши», ҳисоблайди у.

Калачевнинг сўзларига кўра, тақдим этилган таклифлар «ғалати ва эклектик кўринади: «Винегрет бўлди. Бундан келиб чиқадики, аждодларимиз бизга ҳам Худога ишончни васият қилган, ҳам коммунизм ғоясини. Аммо Путин - аксар россияликлар учун кўзгу. Кўпчилик бу тузатишларда ҳеч қандай ғалатиликни кўрмайди, уни маъқуллашади ва анъанавий қадриятларни қўллаб-қувватлашади», - ишонади сиёсатчи.

Сиёсатчи Григорий Голосов Конституцияни ўзгартириш жараёни қандайдир «чигал табиат»да ўтаётганини билдирувчи жараён, дея ҳисоблайди.

«Ҳаммадан ҳам бу конституциявий тузатишларнинг ташаббускорлари тизимли ва мантиқийлик ҳақида энг кам қайғуришмоқда. Айни пайтда, бу жараённинг энг муҳимидир. Конституция принциплар тўплами сифатида эмас, балки ишчи ҳужжат сифатида хизмат қилиши керак, - деди у Би-би-сига. - Аслида уларнинг барчаси қайсидир даражада мафкуравий хусусиятга эга. Айнан шу Конституция давлатнинг мафкурадан холи эканлигини кўрсатганлиги сабабли, мен бу ўзгаришларни ўринли деб топмайман».

Таҳлилчининг фикрига кўра, хукумат Путин томонидан таклиф қилинган ўзгартиришлар «россиялик сиёсатчилар синфи ва сайловчилар томонидан маъқуллик билан қабул қилинади», дея ҳисоблайди.

РАНХиГС ижтимоий фанлар Институти давлат бошқаруви кафедраси доценти, сиёсатчи Екатерина Шульман Путин таклифларида умумроссия овозини «эътиқод, рус халқи ва анъанавий қадриятлар, бир жинслилар никоҳи ва балоғатга етмаган болаларнинг одил судловига қарши референдум» деб қайта кўриб чиқишга уринишни кўради. «Ҳеч ким бир жинсли никоҳни таклиф қилгани йўқ, балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов бу ҳақида умуман айтмаган, рус халқини эса бу енгиллатмайди, аммо кўринишича, ғоя шунақа», - деб ёзди ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида.

Конституциявий қонунчилик бўйича мутахассис ва ҳуқуқшунослик фанлари доктори Елена Лукьянова Би-би-сига тузатишни ҳатто муҳокама қилишдан маъно кўрмаслигини билдирди. Унга кўра, «барча жараён шу қадар бузилганки, нимадир маъноли нарса ҳақида гапиришнинг имкони йўқ».

«Тузатишлар йиртилган саватдаги каби қуйилади. Ҳозир киритилган таклифлар Конституциянингбиринчи ва иккинчи бобларига зиддир», - ҳисоблайди у. Юристнинг фикрига кўра, федерал тузилиш, тарихий ҳақиқат, Худо ва оиланинг мақоми тўғрисидаги қоидалар ҳам ҳеч қандай танқидга дош беролмайди.

Агар давлат қурилиши қўмитаси Путиннинг янги тузатишларини маъқулласа, улар президентнинг асосий қонун лойиҳасига киритилади - унинг иккинчи ўқилиши 11 мартда бўлиб ўтади. Учинчи ўқишдан сўнг конституциявий ислоҳотлар Федерал кенгаш ва минтақавий парламентнинг учдан икки қисми томонидан маъқулланиши керак.

Шундан сўнг президент Конституциявий судга ҳужжат юборади ва ушбу ҳужжат Конституциянинг 1-қисми (конституцион тузилиш асослари тўғрисида), 2-қисми (ўзгартиришлар тўғрисида) бобларига мувофиқлигини текширади.

Агар Конституциявий суд қонунбузарликларни аниқламаса, ҳужжат умумхалқ овозига қўйилади. Аксарият россияликлар ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватласа, Путин Конституциянинг янги таҳририни расман эълон қилиш тўғрисида қарор чиқаради ва тузатишлар дарҳол кучга киради.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek