Россия, Путин: Ҳокимиятнинг 20 йили 20 суратда

Сурат манбаси, Getty Images
Владимир Путиннинг ҳокимиятга келганига 20 йил тўлмоқда.
1999 йил 31 декабрда собиқ КГБ жосуси биринчи марта Россия президентига айланганида Оқ Уйда Билл Клинтон ўтирганди.
Шундан буён ўтган 20 йил мобайнида АҚШда президент уч марта, Британияда эса бош вазир беш марта ўзгарди.
Глобал зиддиятлар ва ички можаролардан тортиб, спорт воқеаларию пропаганда суратларигача - Путиннинг ҳокимиятдаги 20 йилига назар ташлаймиз.

Сурат манбаси, Getty Images
Россия 1999 йил октбярида иккинчи чечен урушини бошлаган пайт собиқ КГБ зобити бош вазир лавозимини эгаллаб турган эди.
Москва чеченларни бир неча турар-жой биноларини портлатишда айблаган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Путин президентлигининг бошланишига Россиянинг жанубий республикасидаги уруш катта таъсир кўрсатган.
Россия кучлари Чеченистон пойтахти Грознийни қамал қилган. 2003 йилда БМТ Грознийни Ер юзида уруш натижасида энг кўп вайрон қилинган шаҳар деб атаган.

Сурат манбаси, Getty Images
Йиллар давомида Россия жангариларнинг қақшатқич ҳужумларига саҳна бўлган. 2004 йилда Бесландаги мактабга уюштирилган ҳужумда аксари ёш болалар 330 киши ҳалок бўлган эди.
Президент Путин 2009 йилгача Чеченистондаги ҳарбий амалиётларни расман тугатмаганди.

Сурат манбаси, AFP/Getty
Путин 2000 йил мартидаги сайловлардан сўнг расман президент лавозимини эгаллади.
Орадан бир неча ой ўтиб, "Курск" сувости кемасида портлаш юз берди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Бутун экипаж аъзолари - 118 киши ҳалок бўлди.

Сурат манбаси, ITAR-TASS/AFP via Getty Images
2000 йил августида "Курск" кемаси чўккан пайт экипаж аъзоларининг оиласини ҳалокатдан хабардор қилишга бир неча кун кетган, Путин аввалига Сочидаги таътилини бекор қилмаганди.

Сурат манбаси, Getty Images
Ўзининг ҳокимиятдаги биринчи ўй йилида Путин, гарчи ғарб раҳбарларининг ташқи сиёсатини танқид қилган бўлса-да, умумиятла, улар билан яхши муносабатда эди.

Сурат манбаси, ITAR-TASS/AFP via Getty Images

Сурат манбаси, Getty Images
2006 йилда Россия илк бор ривожланган саккизлик - G8 саммитига мезбонлик қилди.

Сурат манбаси, Getty Images
Россия конституциясига мувофиқ, Путин учинчи марта кетма-кет президентликка сайлана олмасди, шунинг учун 2008 йилда у тўрт йилга бош вазир лавозимини эгаллади.
Президент Дмитрий Медведев Путиннинг одами экани ва хўжайинининг ўрнини вақтинча эгаллаганига камчилик шубҳа қилган.

Сурат манбаси, Getty Images
2008 йилда Грузия бўлгинчи Жанубий Осетия минтақасига қўшинлар юборган пайт Россия Грузияни ишғол қилади.
Ўша йил августидаги қисқа уруш ғарб учун бир сигнал эди, аммо Путиннинг ғарб раҳбарлари билан муносабатларини заҳарлаган нарса Россиянинг 2014 йилда Украина шарқига мудохаласи бўлди.
Россиянинг Қримни Украинадан аннексия қилиши Европа Иттифоқи ва АҚШнинг жазо чораларига сабаб бўлди. Россиянинг G8 га аъзолиги тўхтатилди.

Сурат манбаси, AFP/Getty

Сурат манбаси, AFP/Getty

Сурат манбаси, Getty Images
Путиннинг Башир Ассадни қўллаш учун Сурияга Россия учоқлари ва ҳарбий техникасини юбориш қарори минтақадаги кучлар нисбатини ўзгартирган.

Сурат манбаси, TASS/Getty
2016 йилда Дональд Трампнинг ғалабасидан сўнг АҚШ жосуслик хизматлари Россия сайлов кампаниясига аралашган, деган хулосага келган.

Сурат манбаси, Getty Images
2018 йилда Британия Россияни Селисбури шаҳрида собиқ рус ҳарбий жосуси Сергей Скрипални заҳарлашда айблади.

Сурат манбаси, Getty Images
Путин ҳамма вақт ўзи ва Россиянинг имиджини назорат қилган. Кремл эълон қилган суратларда у кучли шахс сифатида намоён бўлади.

Сурат манбаси, AFP/Getty

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат манбаси, Getty Images
Путин 2014 йилда Қишки Олимпиада ўйинлари, 2018 да эса, футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.
Сочи ўйинлари муваффақиятли ўтган, аммо допинг можаролари ҳали олдинда эди.
Жаҳон Допингга қарши кураш агентлиги ўтган ҳафта Россияни барча йирик спорт мусобақаларидан тўрт йилга четлатди.

Сурат манбаси, Getty Images
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













