Тоғли Қорабоғ: Россия Арманистонга кўмакка келадими? Озарбайжон - Арманистон Tog’li Qorabog’, O’zbekiston, Rossiya, Turkiya, yangiliklar видео

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Тоғли Қорабоғ: Россия Арманистонга қачон кўмакка келиши мумкин? - Бу саволга жавобни Арманистон Бош вазири берди. Германиянинг Bild нашрига бунинг шартларини очиқлади.

Никол Пашиняннинг айтишича, "Арманистонда Россиянинг 102-сонли ҳарбий базаси жойлашган. Ҳамкорликда ҳаводан мудофаа тизимига эгалар. Худди шу тизимга оид келишувда Арманистон хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаво кучлари қачон қўлланиши шартлари аниқ қилиб баён қилиб қўйилган".

Тоғли Қорабоғда низолар даҳшатли тус олмоқдами? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу қандай ҳолларда амалга ошиши саволига эса, Пашинян, "Бу битимда кўзда тутилган муайян шарт-шароитда бўлиши"ни айтиб, жавоб берган.

"Агар, шундай ҳолат юз берса, Россия келишувга мувофиқ ўз зиммасига олган вазифаларни бажаришига ишончи комил"лигини таъкидлаган.

Бу нима дегани?

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Москва ва Ереван 2017 йилда Арманистон ва Россия Қуролли кучларининг бирлашган гуруҳини тузиш ҳақида келишувга келишган, битим ҳар икки томондан расман имзоланган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ушбу гуруҳ зиммасига қуйидагилар киради:

  • Бостириб кирган рақиб қўшинларини Россия ва Арманистон Қуролли кучлари билан ҳамкорликда мавҳ этиш;
  • Ҳаво ва фазода Россия ва Арманистон давлат чегараларини ҳимоя этишда иштирок этиш;
  • Россия ва Арманистоннинг минтақада жойлашган кучлари ва ўта муҳим объектларини ҳаводан мудофаа қилишда қатнашиш;
  • Эгаллаб турилган ҳудудлар, чегаралар, мавқеъ ва объектларни сақлаб қолиш;

Агар, битимдаги мазкур шартлар назарда тутилса, Россия рақиб томони Арманистон давлат чегарасини бузса ёки Арманистондаги ўта муҳим ҳарбий иншоотларга ҳужум қилсагина, Ереванга ҳарбий жиҳатдан кўмакка кела олади.

Ереван Тоғли Қорабоғ республикасини алоҳида давлат ёки ўз ҳудуди, деб расман тан олмайди.

Амалда эса, Тоғли Қорабоғ иқтисоди ва армиясининг Арманистонники билан чамбарчас боғлиқ экани кўрилади.

Арманистон яна Россия шамсияси остидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг аъзоси бўлади, аммо Озарбайжон бу иттифоққа кирмайди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти ҳам жиддий низолар ичида қолган аъзо давлатга кўмакка келиш, у ерга ўзининг тинчликни сақлаш кучларини юбориш ҳуқуқига эга саналади.

Аммо жанглар ҳозир фақат Тоғли Қорабоғда бораётгани боис, Россия етакчилигидаги мазкур ташкилотнинг ҳам унга аралашишга расман ҳаққи бўлмайди.

Бу галги Тоғли Қорабоғ можаросида Туркия Озарбайжонни расман, янада ошкора ва кучлироқ қўллаб келаётгани таҳлилчилар томонидан алоҳида қайд этилаётгани ҳам бор гап.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek