Тоғли Қорабоғ: Тошкент, Нур-Султон, Душанбе, Бишкек, Кобул қандай мавқеъда? – Арманистон ва Озарбайжон, O'zbekiston, Tog’li Qorabog’, dunyo, yangiliklar

Dushanbe

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Тоғли Қорабоғ: Тошкент, Нур-Султон, Душанбе, Бишкек, Кобул қандай мавқеъда? - аксарият аҳолиси мусулмон ҳар беш минтақа давлати Тоғли Қорабоғдаги жангларни беэътибор қолдиришмаган, расман баёнот билан чиқишган. Кобул эса, ўз баёноти билан кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига тортган.

Тоғли Қорабоғ: Арманистон ва Озарбайжон охиригача жанг қилмоқчи - yangiliklar, dunyo BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон муносабатларидаги кескинликнинг кучайишидан "жиддий хавотирда" эканини билдирган. Ўз баёнотини МДҲ нинг амалдаги раиси сифатида ҳам берган.

Тожикистоннинг Озарбайжон ва Арманистон орасидаги ҳарбий тўқнашувлардан "фавқулодда" ташвишда эканини айтган.

Қозоғистоннинг Арманистон ва Озарбайжон можаросининг кучайишидан "чуқур хавотирда" экани кўрилган.

Қирғизистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасида вужудга келган тангликдан ўз ташвишларини изҳор этган.

Афғонистон эса, Туркиядан кейин Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбайжонни расман ва ошкора дастаклаб чиққан иккинчи давлат бўлган.

Нейтрал Туркманистон ҳозирча Тоғли Қорабоғ хусусида бирор бир расмий баёнот билан чиқмаган.

Бугунги мавқеъ

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Расмий Тошкент тарафларни "ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатиш"га даъват этаркан, "можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақириб" қолган.

Расмий Душанбе "барча тарафларни ўзаро душманликка чек қўйиш учун тезкор чора кўришга ундаган".

Расмий Нур-Султон "дўстона Озарбайжон ва Арманистонни вазиятни барқарорлаштириш учун барча лозим тадбирларни олиш"га чақирган.

Расмий Бишкек эса, "томонларни оғир-босиқлик"ка чақириб қолган.

Расмий Кобул "Тоғли Қорабоғ ишғолига чек қўйиш"ни талаб қилган, Озарбайжон халқи ва ҳукумати саъй-ҳаракатларини қўллашини айтган.

Фақат тинч йўл билан...

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Расмий баёнотлари мазмунидан ҳар беш минтақа давлатининг бугун ҳам Тоғли Қорабоғ можаросининг ечими тинч музокаралар, деган мавқеъда эканликлари англашилган.

Ўзбекистондан кейин фақат Қирғизистон "можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда" мутлақ тинч йўл билан билан ҳал этишга даъват этган иккита минтақа давлатидан биттаси экани кўрилган.

Тожикистон "Тоғли Қорабоғ муаммосига фақат сиёсий ва дипломатик йўлда ечим топиш мумкинлигига ишониши"ни айтган.

"Куч қўллашни бас қилиб, музокараларни бошлаш"га ундаб қолган Қозоғистон эса, халқаро ташкилотлар доирасида можарога тинч йўл билан ечим топишда кўмак беришга тайёр эканлигини баён қилган.

CICA (Осиё ӯзаро ҳамкорлик ва ишонч ташкилоти)нинг амалдаги раиси сифатида ташкилотнинг ишонч яратувчи чора-тадбирларидан фойдаланишни ҳам таклиф қилган.

Қирғизистон ўз баёнотида яна "низоларни ҳал қилиш йўлларини излаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш тарафдори" эканини билдирган.

Сўнгги Тоғли Қорабоғ можаросига Бишкек протоколининг имзоланиши билан боғлиқ 1994 йилги тарихий тажриба асосида Озарбайжон ва Арманистонга ёрдам беришга ҳозир эканлигини ҳам қўшимча қилган.

Тоғли Қорабоғ можароси

Tog'li Qorabog'

Сурат манбаси, EPA

Тоғли Қорабоғ уруши 1988 йили бошланган.

Бироқ бу ҳудудда яшовчи насроний ва мусулмонлар ўртасида ер учун қарама-қаршиликлар 100 йилларга бориб тақалади.

Аҳолисининг аксарини арманлар ташкил қилган Тоғли Қорабоғ Мухтор вилояти СССР замонида Озарбайжон таркибида бўлган.

Арманларнинг Тоғли Қорабоғни Озарбайжон таркибидан олиб чиқиб, Тоғли Қорабоғ республикасини ташкил қилиш ғояси қонли ҳодисаларга сабаб бўлган.

1994 йилгача давом этган уруш оқибатида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ билан бирга ўзининг етти тумани устидан назоратни йўқотган.

Тоғли Қорабоғ ўзини республика деб эълон қилган, бироқ бу республика халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган.

1992 йилдан буён Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш мақсадидаги музокаралар давом этмоқда.

Озарбайжон ўзининг ҳудудий яхлитлиги таъминланишини талаб қилади. Арманистон эътироф қилинмаган республика тарафини олиб келади.

Кеча, сешанба куни тунда Тоғли Қорабоғ можаросида БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама этилган, кенгаш минтақада вужудга келган вазият сабаб, фавқулодда йиғин чақирган.

Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик Кенгаши Арманистон ва Озарбайжонни "зудлик билан жангларга чек қўйиш" ва музокараларни бошлашга чақирди.

Сўнгги можарода Озарбайжонни расман ва ошкора дастаклаб чиққан Туркия томонига кўра эса, тинч музокаралар ўз маънисини йўқотган ва Тоғли Қорабоғ муаммоси "туб"дан ҳал этилиши лозим.

Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси ва даъватига Тоғли Қорабоғдаги рақиб томонлар муносабати ҳозирча кўзга ташланмаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek