Ўзбекистон – Россия: Рейслар қачон бошланиши энди аниқ бўлдими? – O’zbekiston, Rossiya, reyslar

Сурат манбаси, official
Ўзбекистон - Россия: Рейслар қачон бошланиши энди аниқ бўлдими? - Ўзбекистон томони вазиятга ойдинлик киритди. Бу пандемия манзарасида кўпчилик ўзбекистонликларни энг қизиқтирган савол экани кўрилади. Россия дунёнинг энг катта сондаги ўзбекистонликлар турли иш, юмуш ва таҳсилда банд давлати бўлади:
Ўзбекистон - Россия: Рейслар қачон бошланиши энди аниқ бўлдими? - (видео)
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Россия...
Дунёнинг энг катта сондаги ўзбекистонликлар турли иш, юмуш ва таҳсилда банд давлати.
Россияда биргина меҳнат муҳожирлигида банд ўзбекистонликлар сони расман икки миллиондан ортади.
Ўзбекистон Россия билан ҳаво қатновларини қачон тиклайди?
Бу, ойларки, кўпчилик ўзбекистонликларни энг кўп қизиқтираётган саволлардан бири бўлади.
Глобал коронавирус пандемияси боис, шу йил март ойида ҳар икки давлат халқаро парвозларни тўхтатган.
Орада россиялик масъуллар бир неча бор умидбахш баёнотлар билан чиқишган.
Уларнинг ҳар бир чиқиши Ўзбекистондаги нашрлар эътиборидан ҳам четда қолмаган.
Аммо эҳтимолий ваъда ва режалар шу пайтгача амалга ошмаган.

Сурат манбаси, official
Ҳам Ўзбекистон ва ҳам Россия фақат сентябрь ойига келиб, ўзларида мунтазам халқаро парвозларни қайта тиклай бошлаган.
Худди шу манзарада Ўзбекистон Россия билан ҳаво қатновларини қачон тиклаши саволи яна кун тартибига чиққан.
Бу гал вазиятга Ўзбекистон томони ойдинлик киритгандек бўлган.
Соғлиқни Сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бу масалага тўхталган.
Транспорт вазирлигининг ҳам бу хусусдаги изоҳи кўзга ташланган.
Баҳодир Юсупалиев Россия билан авиақатновларнинг шу ой бошланиши эҳтимолини назардан соқит этмаган.
Аммо карантин чоралари яна юмшатилган 5 сентябрдан кейинги ҳолатни баҳолаш учун вақт кераклигини тушунтирган.
Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, агар касалланиш ҳолатлари камайиб борса, Россия билан авиақатновлар тикланиши мумкин.
Унга кўра, ўзларида "қайси хорижий давлатларда камроқ янги ҳолатлар аниқланаётганлиги ва қаерда касалланганлар бўйича аниқ маълумот бўлиши учун ПЗР-текширувлари жиддий ўтказилаётганлигини аниқлайдиган низом бор".
"Худди шу таҳлилга асосланиб, авиақатновларни очиш бўйича қарор қабул қилишади".
Масъулнинг айтишича, "бу динамик жараён", унинг ўйлашича, "кейинчалик чегаралар кенгроқ очилади".
Бу савол билан Россиянинг "Коммерсантъ" нашри қизиққан.
Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари куни-кеча нашрга интервью берган.
Транспорт вазирлигининг билдиришича эса, бу масалада Россия билан ҳам музокаралар давом этмоқда, тез орада янгилик бўлиб қолиши мумкин.

Сурат манбаси, official
Ўзбекистон мунтазам ҳалқаро қатновларни 4 сентябрдан тиклай бошлаган.
Ҳозирча Дубай, Франкфурт, Олма-ота, Бишкек ва Истанбулга рейслари жадвалини эълон қилган.
Уларнинг орасида Россиянинг бирор бир шаҳри кўзга ташланмаган.
Россия бу ишга биринчи августдан бошлаб киришган.
Дунёнинг ўнга яқин давлати билан авиақатновларни тиклашини айтган.
Аммо Ўзбекистонни ҳалича тилга олмаган.
Россия томонига кўра, авиақатновларни тиклашда ўзаро розилик тамойилига асосланишмоқда.
Яна хавфсизлик критерияларидан келиб чиқиб, қарор беришмоқда.
Россия ҳануз дунёнинг коронавирус энг кўп тарқалган тўртта давлатидан биттаси бўлиб турибди.
Россияда ҳозирга келиб жаъми коронавирус ҳоллари расман бир миллиондан ортган.
Айнан пандемия боис эса, Россиядаги минглаб ўзбекистонлик имкон қадар ортга қайтиш илинжида.

Сурат манбаси, official
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















