Коронавирус давоси деб, Қозоғистонда думба қимматлади – нега? O'zbekiston, Қозоғистон, koronavirus

Mahsulotlar

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Коронавирус: Қозоғистонда думба, ерқалампир, занжабил қимматлади - шу кунларда мамлакат бозорларида вужудга келган бу каби аҳвол, ҳатто, айрим минтақавий нашрлар диққат-эътиборини ўзига тортган воқеъликка айланди:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Жумладан, sputniknews-uz-com нашрининг ёзишича, Олма-ота бозорларида одамлар оммавий равишда қўй ёғи, занжабил ва ерқалампири сотиб олишга тушиб кетишган.

Уларга талаб кескин ошган, нархлари ҳам бир неча бор қимматлаган.

Хабар тафсилотларидан маълум бўлишича, шаҳар аҳолиси бу каби маҳсулотларни коронавирусдан профилактика воситалари сифатида харид қилмоқда.

Қозоғистон минтақанинг коронавирус энг кўп тарқалган, карантин чоралари юмшатилиши ортидан, аҳвол янада ёмонлашган давлати бўлади.

Мавжуд вазият манзарасида Қозоғистон яқинда яна кучайтирилган карантин тартибига қайтишга қарор қилган, бу ишга яна қўл урган дунёдаги биринчи мамлакатга айланганди.

Бугун, 17 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда жаъми коронавирусга чалиниш ҳолларининг 65 мингдан ортгани, ўлим ҳолатларининг эса, қарийб 400 тага етгани кўрилади.

Қиёс тариқасида олинганда эса, бунинг Ўзбекистондаги расмий рақамлардан бир неча баробарга кўп экани англашилади.

Коронавирус ва дори-дармонлар

Dorixona

Сурат манбаси, official

Коронавирус шитоб билан тарқалиб бораркан, Қозоғистонда дори-дармонлар тақчиллиги ўткир муаммолардан бирига айланган.

Сўнгги кунларда мамлакат дорихоналарида оддий бир парацетамолнинг топилмаётганига оид шикоятлар сони ортган.

Мавжуд вазиятга шахсан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўзи эътибор қаратган.

Ҳолатнинг тагига етиш, масъулларни жавобгарликка тортиш, давлатга қарашли тиббиёт муассасаларининг асосий таъминотчиси бўлган "Фармация" компанияси раҳбариятини ишдан бўшатишга чақирган.

Одамларнинг халқ табобати ёки доривор гиёҳ, табиий маҳсулотларга яна қайта мурожаат қилишаётганига оид хабарлар эса, худди шу манзарада олинган.

Орада худди Ўзбекистонда бўлгани каби, Қозоғистонда ҳам шифокорлар аҳолини ўз-ўзларини даволаш билан шуғулланмасликка қайта-қайта даъват этиб чиқишган, бунинг фожеий якунланувчи оқибатларидан жиддий огоҳлантиришган.

Афтидан, уларнинг ўгитлари ҳам аксарият қозоғистонликларни бундай қилишдан ортга қайтара олмаган.

Одамлар ва бозорлар

Mahsulotlar

Сурат манбаси, Getty Images

Sputniknews-uz-com нашри мухбири эса, шу кунларда Олма-ота бозорларидаги вазиятни ўрганган.

Агар, унинг маҳаллий сотувчилар билан суҳбатларига таянилса, ҳозир думбанинг бир килоси 800 тангадан 2000 тангага чиққан - қарийб икки ярим баробар қимматлашган.

"9 кило думба тушгача сотилиб кетган. Талаб бор - одамлар келиб, қўй ёғини сўрашмоқда. Ҳатто, гўштини олишмаяпти. Айримлар бу вирусдан ёрдам берадими, деб ҳам сўрашмоқда", - деб айтган гўшт сотувчилардан бири.

Интернет нашрининг ёзишича, Қозоғистонда бу тенденция иккинчи марта кузатилмоқда.

Биринчи карантин пайтида ҳам мамлакатда худди шунга ўхшаш ҳолат юз берган, одамлар бу каби маҳсулотларни оммавий равишда сотиб олишга тушиб кетишганди.

Минтақада илк коронавирус ҳолати Қозоғистон мисолида шу йилнинг 13 март куни қайд этилган.

Жорий пайтда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон вирус кириб борган тўрт Марказий Осиё бўлишади.

Орада кечган тўрт ойдан ортиқроқ вақт мобайнида минтақада жаъми коронавирус ҳоллари расмий рақамларда қарийб 100 мингтага яқинлашган.

Апрель-май ойларига келиб, карантин чораларини юмшатишга киришишар экан, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда коронавирус шитоб билан тарқалишни бошлаган, вирус жадаллик билан аҳоли орасига кириб бораётгани кузатилган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари куни-кеча ўзларининг уруш ҳолатида эканликларини ошкора баён қилишгача боришган.

Ўзбекистонлик айрим масъуллар яқинда мамлакатда коронавирус авж олса, ўзларида ҳам дори-дармон ва тиббий воситалар тақчиллиги юзага келиши эҳтимолидан огоҳлантиришган.

Вазиятга кеча, чоршанба кунги видеоселектор йиғилиши чоғида шахсан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзи эътибор қаратган.

Масъул идораларнинг аллақачон пандемия даврида дори-дармонлар нархи сунъий ошиб кетмаслиги бўйича рейдлар ўтказишга тушиб кетишгани ҳам кўрилган.

Асосий урғу дори-дармонлар нарх-навоси ва таъминотига берилган, коронавирусдан энг кўп зарар чекаётган пойтахт Тошкентда уч ойлик заҳира яратиш режаси ҳақида сўз борган.

Халқ табобати?..

Xitoy

Сурат манбаси, Getty Images

Пандемия аввалида Ўзбекистонда ҳам исириқнинг тақчиллашгани ва қимматлагани алоҳида хабарга молик воқеъликка айланган.

Орада Хитойнинг коронавирусга қарши курашда халқ табобатини тарғиб этувчи чиқишлари эса, халқаро миқёсда соҳа аҳлининг анчайин жиддий танқидлари ва скептик қарашларига сабаб бўлган.

Олимлар доривор, деб кўрилаётган маҳсулотларнинг хавфсиз ва самарали экани борасида қатъий ва якуний бир тўхтамга келиш учун жиддий синов натижаларига таянган аниқ маълумотлар лозимлигини айтишган.

Ҳалича коронавирусга қарши вакцина тайёр эмас, вирусни тўлиқ даволаши мумкин бўлган дори-дармонлар ҳам ҳозирча имконсиз, синовлар эса, ҳануз давом этмоқда.

Шу кунларда ўзбекистонлик масъуллар одамларга коронавирусдан профилактика мақсадида қандай дорилар тавсия этилаётгани масаласига ойдинлик киритишган.

Мутахассислар Азитромицин, Плаквенил, Лопиавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир ва Фавипиравир дориларининг биронтасини шифокорлар тавсиясига асосан қабул қилиб туришни тавсия этаётганини айтишган.

Кеча, 16 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Япониядан Ўзбекистонга 200 минг қадоқ Авиган - Фавипиравир дориси келтирилганини ҳам расман маълум қилган.

Хабар Ўзбекистондаги аксарият интернет нашрлари диққат-эътиборини ўзига тортган янгиликка айланган.

Garmdori va zarchavali palov

Сурат манбаси, Getty Images

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek