Қозоғистон: Коронавирус назоратдан чиқиб кетдими? - Koronavirus

Қозоғистон

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Қозоғистон бутун мамлакат бўйлаб иккинчи марта карантин жорий қилган дунёдаги биринчи давлат бўлган.

Якшанбадан Қозоғистон шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати чекланган, одамларга уч кишидан ортиқ гуруҳ ҳолида юриш тақиқланади.

Шунингдек, спорт муассасалари ва савдо марказлари ёпилган, оммавий тадбирлар бекор қилинган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Айни пайтда халқаро парвозлар тўхтатилмаяпти, минтақалараро ҳаракатланиш эркин.

Дорихона, озиқ-овқат дўконлари ва бозорлар фаолиятига рухсат берилган.

Қимматга тушган очилиш

Қозоғистонда олдинги карантин чоралари 16 мартдан 11 майга қадар амал қилганди. Янги чекловлар икки ҳафта давом этиши керак.

Аммо биринчи марта карантин жорий қилинган пайт Қозоғистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони ҳозиргидан беш баробар кам ёки 9 минг эди.

Ҳозирда бу рақам 48500 ни ташкил этмоқда.

Охирги 24 соатда 1403 та янги ҳолат қайд этилган.

BBC

Карантин чоралари бекор қилинган 11 майнинг ўзида 5100та янги ҳолат қайд этилган.

Аксар қозоғистонликлар ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақиш ҳақидаги тавсияларга риоя қилмагани, таътил учун Туркия каби мамлакатларга йўл олгани айтилади.

Gallup International маркази июн ойи бошида ўтказган омма сўрови натижаларига кўра, қозоғистонликларнинг 61 фоизи коронавирус хавфи бўрттирилган деб ишонади.

Айни пайтда Президент Қосим-Жўмарт Тоқаев Қозоғистон коронавирусга қарши курашни бой бераётгани ва ҳукумат вазиятни назорат қилмаётгани ҳақидаги танқидларни рад этган.

Қозоғистон матбуотига берган интервьюсида Тоқаев ҳукумат вирусни жиловлаш бўйича барча зарур чораларни кўраётганини айтиб, мамлакат аҳолисини карантин тартибига қатъий амал қилиш ва санитария қоидаларини сақлашга чақирган.

Расмийлар қаттиқ карантин тартиби узайтирилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Дунёда 6 июль ҳолатига коронавирусга чалинганлар 11.3 миллионни ташкил этмоқда.

Янги ҳолатлар бирданига дунёнинг бир нечта минтақасида карантин чораларининг юмшатилиши манзарасида ортгани кузатилмоқда.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek