Россия, мигрантлар: Кечаси совуқда ўлмайлик деб ўтин йиғиб ёқаяпмиз - Ўзбекистон

migrant
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ватанга қайтиш учун йўлга чиқиб, Россия-Қозоғистон чегаралари атрофидаги ҳудудларда тўпланган ўзбекистонликларнинг сони жами 1000 га яқинлашди. Муҳожирларнинг Би-би-сига айтишича, улар орасида йўл очилиши ёки Ўзбекистон томонидан автобус келишини 15 кундан бери йўл ёқасидаги очиқ далада яшаб кутишаётганлар ҳам бор.

- Чорасизликдан Россияга ишлашга келган эдик. Иш жойларимизни йўқотдик, карантин пайтида пулини тўлай олмаганимиз учун квартираларимиздан ҳайдалдик. Ўзбекистонга қайтишдан бошқа иложимиз қолмади, - дейишмоқда чегара атрофида йиғилган муҳожирлар.

Далада яшаётган ўзбекистонлик мигрантлар орасида кекса ёшлилар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар бор.

- Атроф очиқ дала, ёмғир ёғаяпти. Сумкаларимизни устида ётибмиз. Кечаси салқин. Совуқда ўлиб қолмайлик, деб ўтин йиғиб келиб кечаси ёқиб исинаяпмиз, - дейишди муҳожирлар.

rasm

Ўзбекистонликларнинг Россия полицияси ва ОМОНчилар билан тўқнашуви ОАВ ларда турлича талқин қилинмоқда. Мигрантларнинг ўзлари эса магистраль йўлни тўсишлари ва шу ҳақдаги бошқа маълумотларни рад этишмоқда.

- Магистраль йўлни тўсгани дегани нотўғри, биз йўл бўйлаб кетаётгандик. Кўпчилик бўлганимиз учун йўлнинг бир қисмини эгаллагандик, 300 га яқинмиз, ахир! ОМОН чилар йигитларимизни урмаса, биз тош отмасдик, ўзимизни ҳимоя қилдик, - дейишди мигрантлар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Муҳожирларга кўра, жанжал бўлган куни полиция 2 нафар мигрантни олиб кетган ва кун бўйи полиция маҳкамасида ушлаб ўтирилган. Кечга яқин уларга депортация қилинганини айтиб қўйиб юборишган.

rasm

Ўзбекистонликлар умумроссия конгресси раҳбари Иброҳим Худойбердиев бошчилигидаги делегация ҳудудий админстрациялар раҳбарлари билан учрашишган ва мигрантларнинг бу муаммолари ечимларини кўриб чиқишган. Сўнг туман расмийлари билан чегара атрофларида тўпланган муҳожирлар ёнига бориб учрашишган.

- Ҳудудлар раҳбарлари билан иш ва ётоқ жойи тайин тўловчи корхоналарни гаплашдик. Мигрантларимизга кунлик иш ҳақи тўланадиган ишлар таклиф қилишди, аммо улар рад этишди, - деди конгресс раҳбари.

Би-би-си суҳбатлашган ўзбекистонликлар бу маълумотни тасдиқлади ва улар ишга чиқса, уйга кета олмай қолиб кетишларидан қўрқишаётганини билдиришди.

- Бизга иш ҳам, пул ҳам керакмас, уйга кетишимиз керак, - дейишди муҳожирлар.

chegara

Самарадаги ўзбекистонликлар диаспорасининг вакили Дилфуза Собирова «Сагарчин»даги муҳожирларнинг ёнига хабар олгани боришганини билдирди.

- Муҳожирлар учун чодирлар ташкиллаштирилди. Йўл бўйидан бир ярим км ичкарироқда, у ерда электр, сув, озиқ-овқат билан таъминланишади, - деди Дилфуза Собирова.

Иброҳим Худойбердиев берган маълумотга кўра, Айни пайтда Бузулукда 243 та, Маштаковада 922 та ўзбекистонликлар бор. Сол-Илескдаги ўзбекистонликлар сони эса ҳозирча номаълум.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek