Ўзбекистон: Янги мадраса, янги орден ва Шуҳрат Ғаниев Сўх учун нималар қилмоқда? O'zbekiston yangiliklari

Сурат манбаси, Adliya vazirligi
Адлия вазирлиги Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари яна биттага кўпайганини хабар қилмоқда.
"Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси рўйхатга олинди. Шу билан диний идора тизимидаги ўрта махсус мадрасалар сони ўнтага етди", дейилади вазирлик хабарида.
Жорий йилда ушбу мадрасага талабалар қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Ҳаж бекор бўлади - энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Шуҳрат Ғаниев қирғиз расмийлари билан учрашди

Сурат манбаси, fergana.uz
Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов билан учрашганини хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидан Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслигини, бу ҳудудларга озиқ-овқат, халқ истеъмоли ва қурилиш моллари етказувчи юк машиналарининг ҳаракати асло чегараланмаслигини алоҳида урғулаганлар.
Музокараларда трансчегаравий сувлар ресурслари ва яйловлардан фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
"Музокаралар чоғида ҳар икки томон вакиллари яқинда бўлиб ўтган Сўх туманидаги кўнгилсизликлар Ўзбекистон ва Қирғизистон, Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги дўстона муносабатларга асло путур етказмаслигини алоҳида қайд этдилар", дейилади хабарда.
Бюджет талабалари ва Хитой тажрибаси
9 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказган.
Йиғилишда 2020 йил давомида Ўзбекистонда 1,5 фоиз иқтисодий ўсиш бўлиши тахмин қилинаётгани муҳокама этилиб, иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун 8 та асосий йўналиш кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари президент матбуот хизмати давлат раҳбари Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктиришга кўрсатма бергани ҳамда давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабаларни 3 йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтириш таклифи билдирилганини маълум қилган.
Хорижда ёрдамга муҳтож 100 минг ўзбекистонлик

Ташқи ишлар вазири коронавирус пандемияси туфайли хорижда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларга кўрсатилган амалий ёрдамлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Ҳисоботда айтилишича, 7 июнга қадар Ўзбекистонга ҳаво йўллари орқали 16 мингдан зиёд ватандош қайтариб олиб келинган.
"Бундан ташқари 40,633 нафар фуқароларимизнинг Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини, 4,882 кишининг Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини, 592 кишининг эса Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини кесиб ўтган ҳолда тўсиқсиз ватанга қайтишларига кўмак кўрсатилди", маълум қилинади хабарда.
Шунингдек, вазирлик 1 июнь ҳолатига кўра, хориждаги тезкор штабларга ёрдам сўраб мурожаат қилган ўзбекистонликлар сони 104 мингдан ортиқни ташкил этганини ҳам билдирган.
Янги орден таъсис этилди

Сурат манбаси, Adliya vazirligi
Президент 9 июнь куни "Фахрий мураббий" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонунга имзо чеккан.
"Фахрий мураббий" ордени билан ёшларни "ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантириш"га ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланаши маълум қилинмоқда.
Ушбу орден билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.
Коронавирус ҳолати

10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 (+27) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 6 таси аҳоли орасида аниқланган.
Айни вақтга қадар 3459 нафар бемор соғайиб, шифохоналарда 1070 бемор даволанишда қолмоқда.
Қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 18 та.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












