Талаб қилиш ёмонми - Мирзиёев сўхликларни қўллаб-қувватлади. Ғаниев кетадами? - O'zbekiston

Ўзбекистон

Сурат манбаси, Screenshot

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоят ҳокимининг истеъфосини талаб қилган сўхликлар талабини қўллаб-қувватлаган.

"Талаб қилиш ёмонми?! Адолат-ку талаб қилиш", деб айтган Мирзиёев 2 июнь куни ўтган видеоселекторда.

У йиллар давомида ҳеч ким чегараолди ҳудудига бормагани ва муаммолар билан шуғулланмаганини танқид қилган.

Россия, мигрантлар ва Сўх - Мирзиёев энди нима қилади? - Ўзбекистон, So'x - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

"Йиллар давомида ҳеч ким бормаган. Жуда бўлмаса "у халқ ёмон, оғир халқ" деганмиз. Нимага ёмон, талаб қилиш ёмонми?! Адолат-ку талаб қилиш"", дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мирзиёев раҳбарларни Фарғона вилоят ҳокимини тошбўрон қилган сўхликлар кайфиятидан сабоқ чиқаришга чақирган.

"Бу жараён жуда кўп сабоқ берди. Жуда катта сабоқ", деган у.

Давлат раҳбари бу каби ҳодисалардан олдинроқ огоҳ қиладиган тизим яратиш зарурлигини айтган.

Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Раматов Сўхга бориб ётади

Kun.uz нашрининг президент сўзларидан иқтибос келтиришича, у сўхликлар муаммоси билан шуғулланишни Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовга топширган.

"Мана, Раматовга қўшимча топшириқ берилди. Ҳар ойда иккитадан чегарадош ҳудудда бир ҳафтадан яшайди. Керак бўлган одам, унинг ҳамма ваколати бор. Билардику, шу чегардош ҳудудни. Нега бориб Сўхда ётиб келмаган?!

Ўзбекистон

Сурат манбаси, Official

Сурат тагсўзи, Мирзиёевга Ғаниевни истеъфога чиқариш борасида жамаотчилик босими кучаймоқда

Энди ана шундай чегарадош ҳудудларнинг алоҳида рўйхатини қиламиз, бош вазир ўринбосари бориб инфратузилма ва бошқа масалаларини ўрганади. Бизни олдинроқ огоҳ қиладиган тизим яратишимиз керак.

Чегарадош ҳудудларнинг суви қандай, жойи қандай, хавфсизлиги қандай, вазият қандай, ичкаридаги муҳит қандай - Раматов бош. Кейин сиз етиб борасиз (А.Арипов - таҳр). Раматов диагноз қўяди, даволашга сиз. Диагноз деганим, ҳамма нарсани билиш керак. Мана, ўзингиз кўрдингиз одамларнинг кайфиятини. Оддий-оддий масалалар-ку! Ҳеч қийин масала қўйилгани йўқ, бемалол ҳал қилса бўлади", дея президент сўзларидан иқтибос келтирди Kun.uz нашри.

Сўхдаги муаммолар ечимининг марказий ҳукуматга топширилиши Фарғона вилоятининг зиддиятли ҳокими Шуҳрат Ғаниев ваколатларининг чекланишини англатиши мумкин.

31 май ва 1 июнь кунги ҳодисаларда сўхликлар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилган ва уни тош отиб яралашганди.

Одамлар Ғаниевнинг ўзларига қаратилган таҳдидларидан ғазабга келгани айтилади.

Тармоқларда тарқалган аудиода Ғаниевга тегишли экани айтилган овоз 70 дан ортиқ сўхликларни қамаш ва "Сўхни харитадан ўчириб юбориш" билан таҳдид қилган.

Фарғона вилоят ҳокимлиги аудиодаги сўзлар юзасидан шарҳ бермаган.

Ҳокимнинг матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов эса сўхликлар Ғаниевнинг истеъфосини талаб қилганини рад этди.

So'x tuman hokimligi

Сурат манбаси, So'x tuman hokimligi

Сурат тагсўзи, Сўх масаласи билан Раматов шуғулланади

"Сўхликлар 70 минг нафар. Оломон ичида бир икки одам Ғаниевга сўз беришмоқчи бўлганида керак эмас, дея бақиргани Сўх халқининг овози деб қабул қилиниши нотўғри. Энг халқчил деб ёзишадиган айрим вилоят раҳбарларини ҳам барча бирдек ёқтирмайди. Кимгадир ёқмайди улар ҳам. Яъни, бир-икки овоз халк, сўхликлар овози эмас", деб айтди Фарғона вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Би-би-сига.

Ўтган йил сентябрида Ўзбекистон Сенати рўмол ўраган аёлларнинг "рўмолини туман ҳокимининг оғзига тиқиб қўйиш" билан таҳдид қилган Шуҳрат Ғаниевни қатъий огоҳлантирган ва уч ой муҳлат берганди.

Ушбу муҳлат якунига етмасида ҳоким маҳаллий блогернинг "жанозасини ўқиш" билан таҳдид қилган аудио тарқалган.

Бош прокуратура ижтимоий интернетга сиздирилган таҳдидли овоз Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга тегишли эканлигини тасдиқлаган.

Вазирлар маҳкамаси матбуот котиби Бахтиёр Ҳасанов Ғаниев масаласи "янги йилдан кейинкўрилиши"ни билдирган, аммо ҳозирча кўрилиб, кўрилмагани маълум эмас.

Сўхдаги охирги ҳодисалар ортидан ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ҳокимини истеъфога чиқариш ҳақида чақириқлар кучайган.

Милициядан чиққан ҳоким

2 июнь куни Сўх туман ички ишлар бўлими бошлиғи Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўхнинг янги ҳокими этиб тайинланган.

So'x tuman hokimligi

Сурат манбаси, So'x tuman hokimligi

Сурат тагсўзи, Сўхнинг янги ҳокими Сайфуддинов милициядан чиққан

31 май кунги учрашувда сўхликлар собиқ ҳоким Сайфуддиновнинг ишга қайта тикланишини талаб қилишган, бош вазир Арипов эса уни танимаслиги, аммо номзоди кўриб чиқилишини айтганди.

Арипов сўхликларни кадрлар масаласида марказий ҳукуматга босим ўтказмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Ҳокимнинг "айнан ИИБ ходимидан тайинланиши яқин келажакда сўхликлар жиддий тақибга учраши эҳтимолини ҳам кўрсатяпти", деб ёзди Фэйсбукда риштонлик журналист ва ҳуқуқ фаоли Баҳодир Элибоев.

Сўх-Риштон йўли очилмайди

Айни пайтда Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Кубатбек Боронов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан Боткен вилоятидаги "Чашма-Автодорожний" назорат-ўтказиш пунктида 1 июнь куни ўтган музокаралар тафсилоти ҳақида гапириб берган.

Бороновнинг идораси Би-би-си қирғиз хизматига тақдим этган ёзма савол-жавобда томонлар давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссиялари ишини кучайтиришга келишган.

Қирғиз мулозимнинг айтишича, ҳукумат комиссиялари шу ойнинг ўзида учрашади.

У шунингдек, 31 май куни ўнлаб одамларнинг жароҳатланишига олиб келган ҳодисалар юзасидан қўшма тергов ўтказишга келишилганини маълум қилган.

Ҳодисаларда қирғиз томонидан камида 25 киши, Ўзбекистон фуқароларидан эса 180 дан ортиқ одам яраланган.

Ўзбекистон

Сурат манбаси, Official

Сурат тагсўзи, Қирғиз томони Ўзбекистоннинг Сўх-Риштон йўлини очиш ҳақидаги илтимосини қондиролмайди

Ўзбекистонликларнинг аксари ўқотар қуролдан яралангани айтилади.

"Биз биргаликда тергов ўтказишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга келишиб олдик. Икки мамлакатнинг маҳаллий раҳбарлари ва мансабдор шахсларига можароларнинг олдини олиш учун аҳоли билан яқиндан иш олиб бориш топширилди", - деган Боронов.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳудуддаги чегара муаммолари ҳал қилингунича, икки мамлакатнинг маҳаллий аҳолиси учун энг яқин булоқдан ўзаро фойдаланиш масаласи ҳал қилинган.

Бороновнинг айтишича, қирғиз томони ҳозирда Ўзбекистоннинг Сўх-Риштон йўлини очиш илтимосини қаноатлантира олмайди.

У масалани Ўзбекистоннинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлиш истиқболи билан боғлаган.

"Қардош республиканинг ушбу илтимоси ҳозирда кўриб чиқилмоқда, албатта, қарор ўзаро манфаатлар, шунингдек, Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлишни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

"Ҳозирча биз Ўзбекистон томонининг илтимосини қаноатлантира олмаймиз, лекин коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгандан сўнг, ўзаро манфаатлар ва барча халқаро мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда ушбу масала бўйича қарор қабул қилишга тайёрмиз", - деб айтган қирғиз мулозим.

31 май куни Сўх аҳолиси олдида қилган чиқишида Бош вазир Арипов Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи сифатида қўшилиши муаммони ҳал этишга йўл очишини айтганди.

Боронов ўзбек томони билан музокаралар чоғида Сўх-Риштон йўлининг ёпилиши учун узр сўрагани ҳақида қирғиз матбуотида пайдо бўлган хабарларни тасдиқламаган.

"Ушбу масалани муҳокама қилаётганда, мен қардош Ўзбекистон халқи ҳаракатига чекловлар қўйилаётганини, бунга айниқса пандемия пайтида Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам карантин талаблари туфайли дуч келинаётганини афсус билан таъкидладим", деган у.

Бороновнинг айтишича, Қирғизистон ўзбек тарафини озиқ-овқат, тиббий ва кундалик эҳтиёжлар учун юкларни автоулов ва ҳаво йўллари орқали ташишни, шунингдек, Сўх анклавида яшовчи Ўзбекистон фуқароларининг "бемалол ўтиши"ни таъминлайди.

"Барчамиз учун қийин пайтларда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз жуда муҳимдир. Буни халқларимизнинг самимий муносабатлари ва икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси, шунингдек, давлат ва вилоятлараро даражада ўзаро кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами ҳам тасдиқлайди", деб айтган Боронов.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek