Ўзбекистон: Яна коронавирус тарқамоқда, Сирдарёда қанча уй шикастланганди? O'zbekiston

Ўзбекистонда

Сурат манбаси, Official/SSV

Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда расман тузалганлар кўп, аммо янги касаллар сони ҳам ошмоқда.
Ўқилиш вақти: 3 дақ

12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда яна 23 кишида коронавирус аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 2509 нафарга етган.

11 май куни давомида 68 та янги касалланиш ҳолати аниқлангани хабар қилинган эди. Шу тариқа бир сутка ичида жами 91 инсон коронавирусга чалингани маълум бўлган.

Май ойининг биринчи ҳафтасида коронавирус аниқланиш ҳолати нисбатан камайган, аммо сўнгги кунларда касалланганлар сони сезиларли ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Ҳозирга вақтга қадар 1988 бемор касалликдан соғайган, 511 бемор эса даволанишда қолмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

ID тизими жорий этилиши мумкин

Идентификацияловчи ID картани расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада амалдаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлмиш биометрик паспорт ўрнига ID тизими жорий ҳақида сўз боради.

Фармон лойиҳасида қайд этилишича, ID Ўзбекистон фуқароларига туғилган кунидан бошлаб берилади ва Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир фуқаро 18 ёшдан ID-картага эга бўлиши шарт

Картанинг амал қилиш муддати қуйидагича:

· туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача - икки йил муддатга

· бир ёшдан 16 ёшгача - 5 йил муддатга

· 16 ёшдан ошган шахсларга - 10 йил муддатга

Сирдарёда қарийб 6 минг уй шикаст кўрган

Сардоба
Сурат тагсўзи, Сардоба фожиаси минглаб ўзбекистонликларни уй-жойидан айирди.

Давергеодезкадастр тошқин натижасида Сирдарёда кўрилган зарарлар кўламини ўрганиб чиққан.

Натижада 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5,969 уй ва 277 та нотурар жойга шикаст етгани аниқланган.

"5969 турар жойларнинг 4587 таси якка тартибдаги уй жой, 1337 таси кўп қаватли хонадон ва 45 таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар"- дейилади хабарда.

Аввалроқ, бошпанасидан айрилган сирдарёликлар учун 50 та кўп қаватли уй қурилиши режалангани хабар қилинган эди.

Сардоба

Сурат манбаси, Gazeta.uz

Ўз экинингни ўзинг эк

Президент ҳудудларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришга кўрсатма берди.

Давлат раҳбари имзолаган янги қарорда рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўлида ҳудудларни ихтисослаштириш зарурияти эътироф этилган, аммо бу масала мамлакат бўйлаб оқсаётгани таъкидланган.

Қарорда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг республика ҳудудларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштириш бўйича таклифи маъқуллангани айтилади.

Эксперимент тариқасида эса 2020-2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришга қарор қилинган.

Қирғизистондан Ўзбекистонга ёрдам

Қирғизистон
Сурат тагсўзи, Қирғизистон қардош ўзбек халқига ёрдам жўнатди.

Қирғизистон ҳукумати Сардоба сув омбори тошқинидан азият чеккан ўзбекистонликлар учун инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Ўшлик мустақил журналист Шоҳруҳ Соиповнинг ҳабар беришича, Қирғизистон қўшни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятига минг тонна цемент, юз тонна гуруч, ўн тонна ўсимлик ёғи жўнатган.

Юклар ортилган поезд Янгиер шаҳрига етиб борган.

"Бу инсонпарварлик ёрдами оғир даврда Ўзбекистонни қўллаб қувватлаш вазифасини ўтайди ва табиий офатдан вайрон бўлган шаҳарни тезроқ тикланишига умид қиламиз" - деган Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусов.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қардош қирғиз халқига Сардоба сув омборидаги фавқулотда вазиятда кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

Оғир кунда елкадош

Жорий йилнинг 29 апрел куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти қўшни Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти аҳолисига гуруч, олма ва картошкадан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборган.

Ушбу ёрдам коронавирус хавфи даврида қардош халқларнинг ўзаро қўллаб қувватлови экани айтилмоқда.

Аввалроқ Фарғонадан Боткенга коронавирусдан ҳимояланиш кўйлаклари, дезинфекциялаш воситалари ва ун ёрдами юборилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтган апрель ойида Қирғизистонга коронавирус "COVID-19" касаллигини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами жўнатилган.

Ўзбекистон тарафи Қирғизистонга берган ёрдам 1000 тонна ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган бир марталик бош кийимли ҳимоя кийимлари, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, пирометр ҳамда тест-системаларидан иборат бўлган

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek