Сардоба фожеаси, гувоҳлар: Йўқолган ва бедарак кетганлар, қурбонлар бор O'zbekiston

Сурат манбаси, President.uz
Би-би-си суҳбатлашишга муваффақ бўлган сардобаликларга кўра, "ҳали йўқолганлар, бедарак кетганлар сонини ҳеч ким аниқ ҳисоблагани йўқ. Сув келганида ҳамма ҳам қочиб чиқолмаган. Болалар, касаллар, қариялар бўлган..."
Тез орада bbcuzbek.com да нашр этиладиган суҳбатдан парчалар:
"Эрталаб ҳамма ухлаб ётган бўлган. Совхозимиз сувга тўлганда ФВВ ва бошқалар келишди... Тез келишди улар".
"Жуда жуда ёмон бўлди..."

Сурат манбаси, Mudofaa Vazirligi
"Нариги маҳалладан бир синглимиз ўлди...Иккита боласини томга чиқарган, ўзини сув олиб кетган. Шуни эшитдим".
"Миллий гвардиядан ўлди..."
"Одамларнинг уйи лойдан, ғиштдан... том қолган, уйнинг пастини сув олиб кетган..."

Сурат манбаси, Social Media/Official
"Молни шу қадар ёмон оқизиб келганки, катта мол...деворга шундоқ зарба билан уриб, ёпиштириб қўйган..."
"Йўқолган одамларнинг рўйхатини қилишяпти..."
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Сардоба фожеаси ҳақида Президент Мирзиёев
Президент Мирзиёевнинг сешанба куни маълум қилишича, Сардобадаги сув тошқини оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, бир киши бедарак йўқолган.
— Афсуски, ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди. Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман, деб айтган Ўзбекистон президенти.
1 май тонгида Сирдарё вилоятида жойлашган сув омбори девори ўпирилиб кетиб, яқин атрофдаги аҳоли масканлари сув остида қолган эди.

Сурат манбаси, Gazeta.uz
Оқибатда, камида, 70 минг инсон вақтинча бошпанасиз қолган, аҳолининг турар-жойларига қаттиқ зарар етган.
Давлат телеканаллари, аввалига, фожиага кучли шамол ва ёмғир сабаб бўлгани айтилган хабарни ўқиб эшиттирган.
Аммо кўпчилик ўзбекистонликлар бу талқинга нисбатан ишончсизлик билан қараган.
Ниҳоят, сув омборидаги ўпирилиш ҳолати бўйича Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми «б» бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишининг "Мансабга совуққонлик билан қараш", "Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш" билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Ҳозирча, жиноят иши доирасида терговга тортилган мансабдорлар ёки компаниялар номи очиқланмаган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












