Ўзбекистон, коронавирус: Халқаро ҳаво йўналишларига жиддий чекловлар киритилади, чегараларда назорат кучайтирилади O'zbekiston

Сурат манбаси, Uzbekistan Airways
Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, бир қатор халқаро йўналишлар бўйича ҳаво қатновларига жиддий чекловлар киритилган.
Би-би-си Ўзбек хизматига ҳукуматга яқин манбалардан келган хабарга кўра, махсус қарорга мувофиқ, 2020 йил 14 мартдан бошлаб:
- Ўзбекистон Франция, Испания ва Британия билан авиқатновларни вақтинча тўхтади
- Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқаролари ва бу мамлакатларда доимий яшайдиган шахсларнинг Ўзбекистонга киритилиши тўхтатилади. Охирги 14 кун ичида бу давлатларда бўлган хорижий фуқаролар ҳам Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди. Бу чеклов охирги 14 кун ичида ушбу давлатларда бўлмаган шахсларга тааллуқли эмас
- чеклов ўрнатилган давлатлардан махсус рейс билан қайтариб олиб келинган Ўзбекистон фуқаролари 14 кун мобайнида санаторий ва шифохоналарда карантинда бўлишади
- Хитой, Корея, Италия, Эрон, Франция, Испания, Германия, Британия ва Афғонистондан транзит орқали келган Ўзбекистон фуқаролари 14 кун уй шароитида карантинда бўлишади.
Айни чекловлар охирги 14 кун ичида ушбу давлатларда бўлмаган шахсларга ҳамда дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларига таалуқли эмас.
Би-би-си ушбу ахборотни тасдиқлаш ҳаракатида.
Халқаро тадбирлар, спорт беллашувлари бекор қилиниши мумкин
"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" ўз вебсаҳифасида халқаро қатновларнинг бекор қилинишига доир маълумот бермаган, аммо қисқа эълонда Ўзбекистонга сафар қилишни режалаган ва мамлакатга Париж, Лондон, Франкфурт, Тель-Авив, Банкгок ва Куала Лумпурдан келиш учун чипта харид қилган хорижликларга чипта харажатлари қайтариб берилишини маълум қилган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












