Қозоғистонда илк коронавирус ҳолати аниқланди - 13 мартнинг асосий янгиликлари

Биржевое табло

Сурат манбаси, Getty Images

Жума куни Қозоғистонда илк марта коронавирусга чалинган икки бемор аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди.

"Афсуски, бугун биз Германиядан Қозоғистонга келган фуқароларимизда ижобий натижа қайд этилгани ҳақида тасдиқ олдик. Бу беморлар Олта отадаги шифохонага ётқизилди", деб айтган вазир.

Reuters агентлигининг Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазиридан иқтибос келтиришиа, коронавирус юқтирган шахслар эркак ва аёл киши. Биринчи бемор Қозоғистонга 9 март, иккинчиси 12 март куни учиб келган.

"Ушбу шахсларда клиник аломатлар кузатилгани йўқ, иккаласи ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Уларни ихоталаш ва кузатишларни ўз ичига олган эпидемияга қарши барча зарур чоралар кўрилмоқда", деган вазир.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жума кунининг биринчи ярмида Тезкор штаб йиғилишини ўтказди. Йиғилиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб эълон қилганидан сўнг ҳамда қозоқ тангасининг қадрсизланишига олиб келган жаҳонда нефт нархининг тушиб кетишидан сўнг ўтказилган.

Британия ва АҚШ биржаларида нархлар 1987 йилги энг ёмон кўрсаткичларга қадар тушиб кетди.

Нью-Йорк биржасидаги бу кескин пастлаш оқибатида савдо тўхтатиб қўйилди.

Яна бир иқтисодий инқироз ҳақида тахмин ва таҳлиллар кўпайиб бормоқда.

Дунё бўйлаб спорт мусобақалари бекор қилинмоқда

BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Коронавирус жаҳон бўйлаб спорт мусобақаларига катта зарар етказди. Чемпионатлар тўхтатилди, ўйинлар томошабинларсиз ўтказилди. Олимпиада, Чемпионлар лигасининг финали ва Европа чемпионати тақдири нима бўлади деган саволга жавоб йўқ.

Пайшанба куни кечқурун «Арсенал» футбол клубининг бош тренери Микел Артета коронавирусга чалингани маълум бўлди.

Микель Артета

Сурат манбаси, Getty Images

длинная линейка

Пандемия дунё бўйлаб

Италия Европа мамлакатлари орасида коронавирусдан энг кўп жабр кўрган давлатдир.

Ўлим ҳолатлари мингдан ошган.

Хитойда эса қурбонлар сони 3 мингдан ортиқ экани айтилди.

Европа давлатларида мактаблар ва олий уқув даргоҳлари ёпилмоқда. Португалия, Франция, Ирландия қаторига Туркия ва Чехия ҳам қўшиладиган.

Австрия Италиядан келадиганлар учун ўз чегараларини ёпди.

АҚШ Еврона билан ҳаво қатновини чеклади.

Коронавирусга Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси ҳам чалингани маълум бўлди.

Борис Джонсон

Сурат манбаси, Getty Images

Британия: "Кўплаб оилалар яқинларидан айриладилар"

Британияда коронавирусга қарши кураш иккинчи босқичга кирди.

Бу вирус тарқашини имкон қадар секинлаштиришдир.

"Эпидемия тугаганига қадар, кўплаб оилалар ўз яқинларидан жудо бўлишади ", деб айтди Британия Бош вазири Борис Жонсон.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek