Коронавирус, Ўзбекистон: Жанубий Корея билан ҳаво қатновини тўхтатиш масаласи муҳокама қилинмоқда - O'zbekiston

Uzbekistan Airways

Сурат манбаси, Uzbekistan Airways

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида Жанубий Корея билан ҳаво қатновларини тўхтатиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Би-би-сига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бош мутахассиси Татьяна Ли маълум қилди.

Коронавирус масжидда юқиши мумкинми, жамоат намозлари хавфлими? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг махсус йиғилиши пайшанба куни Жанубий Кореяда коронавирусга чалиниш ҳоллари ошиб кетиши ортидан чақирилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Пайшанба куни Жанубий Корея расмийлари вирусни юқтирганлар сони 1500 кишидан ошиб кетганини маълум қилишган.

Бу дунёда Хитойдан кейинги иккинчи энг йирик рақамдир.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Жанубий Кореяда минглаб қўшинларига эга АҚШ Сеул билан қўшма ҳарбий машқларни бекор қилганини айтган.

Коронавирус

Сурат манбаси, AFP

Ҳозиргача 13 нафар жанубий кореялик вирусдан вафот этган.

Ўзбекистон Жанубий Корея билан яқин савдо-иқтисодий алоқаларга эга.

Минглаб ўзбекистонликлар ушбу Шарқий Осиё давлатига ишлаш ва ўқиш учун борадилар.

Сеулдан учган самолёт

Пайшанба куни тонгда Ўзбекистон ҳаво йўллари авиаширкати Сеул-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясига тегишли НY 514-рейси санитария изоляциясига жойлаштирилгани ҳақида хабар берганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ундаги 232 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзолари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли стандартлар бўйича зарур профилактик тадбирлар ўтказилганини маълум қилган.Тушдан сўнг йўловчиларда ҳеч қандай коронавирус аломатлари аниқланмагач, уларнинг карантин хонасидан чиқишларига рухсат берилган.

"Йўловчилар ўз яшаш жойларидаги даволаш муассасалари томонидан 14 кун давомида тиббий назоратга олиниб, бу давр ичида уларга чекловчи тартиблар тавсия этилади", дейилган хабарда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бош мутахассиси Татьяна Лининг Би-би-сига айтишича, Сеулдан келган йўловчи самолётнинг вақтинча изоляция қилинишига Сеул халқаро аэропортида йўловчилардан бирида вирус аломатлари кузатилиши сабаб бўлган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 4
Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 4

Қирғизистон фуқароси бўлган аёл Сеул аэропортининг ўзида Ўзбекистон ҳаво йўллари самолётидан тушириб қолдирилган, кейинроқ унда вирус аниқланмагани маълум қилинган.

"Шундай бўлса ҳам эҳтиёт чораси сифатида йўловчилар текширилди, уларга ҳозирда ҳамширалар бириктирилган ва манзил бўйича жойларда тиббий назорат давом этади", деб айтди Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси.

Унинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистоннинг барча давлат чегараларида санитария-назорат пунктлари ишламоқда.

Вирус тарқалиши бўйича бир ҳолат аниқланган Афғонистон билан чегарани ёпиш масаласи ҳозирча кун тартибида эмас.

Вируснинг минтақадаги яна бир ўчоғи бўлган Эрон билан эса ҳаво қатнови йўқ.

Айни пайтда Татьяна Лининг сўзларига кўра, Хитой билан авиақатновлар бекор қилинганига қарамай, Хитой фуқаролари учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келишда давом этмоқда, шундай йўл билан келган хитойлик сайёҳларнинг бир гуруҳи ҳозирда Тошкент яқинидаги Бўстонлиқ туманининг "Бўстон" санаториясида карантин остида.

Пайшанба куни шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита умра визаси вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.

Қўмита хабарида айтилишича, Саудиянинг Ҳаж ва умра вазирлиги коронавирусга қарши чоралар доирасида 27 феврал куни дунёнинг барча мамлакатлари учун "Умра" визаси тақдим этишни вақтинча тўхтатган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002