Коронавирус: Саудия Макка шаҳрини ёпди, вирус Хитойдан ташқарида тезроқ тарқамоқда - Dunyo, O'zbekiston

Ўқилиш вақти: 3 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Covid-19 номи берилган коронавирус эпидемияси Хитой ташқарисига ёйилишда давом этмоқда. 27 феврал ҳолатига вирус 48 давлатда тарқаган. Дунё бўйича 82 минг ҳолат аниқланган. Уларнинг катта қисми Хитойга тўғри келади.

Жаҳон соғлиқ ташкилотига кўра, коронавирус Хитойнинг ўзидагидан кўра, бошқа мамлакатларда тез тарқамоқда.

Италияда эса охирги 24 соат ичида вирусни юқтирганлар сони уч баробарга ошиб, 453 кишини ташкил этган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Саудия Арабистони эҳтиёт чоралари доирасида зиёратчиларнинг Макка шаҳрига киришини вақтинча тақиқлаган.

Саудиянинг ўзида вирус тарқалиш ҳолати аниқланмаган.

Ҳар йили 8 миллионга яқин мусулмонлар умра зиёрати учун Саудияга сафар қилишади.

Дунё бўйича вирусдан вафот этганлар сони 2804 кишига етган.

Италия прокуратураси Ломбардиядаги шифохоналарни текширишни бошлаган. Аввалроқ матбуотда шаҳар шифохонасида касаллардан бирини текшириш пайсалга солингани ҳақида хабарлар чиққанди.

Макка

Сурат манбаси, Getty Images

Кейинроқ бу касал "супер-тарқатувчи" бўлиб чиққан.

Катта сондаги одамларга вирус тарқатувчи хасталарни шундай аталади.

Бош вазир Жузеппе Конте шифохоналардан бирининг ходимларини хизмат вазифаларига совуққонликда айблаган, аммо қайси шифохона эканини айтмаган.

Кодоньо шаҳрида вирус тарқалиш ҳолати Маттиа исмли 38 яшар эркак билан боғланмоқда.

Матбуот хабарларига кўра, у шифохонага ётқизилишидан аввал ҳомиладор аёли, дўсти ва уч нафар қовоқхона мижозларига вирус юқтиришга улгурган. Шунингдек, марафонда қатнашган ва футбол ўйнаган.

Расмий фаразга кўра, Маттиа вирусни Хитойдан келган қандайдир кема хўжайинидан юқтирган. Ҳукумат бошқа тафсилотларни очиқламаяпти.

line

Бошқа жойларда:

  • АҚШ ва Жанубий Корея эпидемия сабаб қўшма ҳарбий машқларни номаълум муддатга қолдирди.Жанубий Кореяда 334 та янги ҳолат аниқланган.
  • Саудия Арабистони эҳтиёт чоралари доирасида чет эллик зиёратчиларнинг Макка шаҳрига киришини вақтинча тўхтатди. Саудия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, вирус тарқаган давлатлар фуқароларининг подшоҳликка кириши ҳам чекланади.
  • Ироқда барча оммавий тадбирлар тақиқланмоқда. Мактаб, университет ва кўнгилочар муассасалар ёпилмоқда. Вирус аниқланган Қувайт ва Баҳрайн ҳам айни чораларни кўрмоқда.
  • Хитойнинг ўзида чоршанба куни 29 киши вирусдан ўлгани хабар қилинган - бу январ охиридан буён энг кам сондир. Ундан аввал бир кунда 52 ўлим ҳолати хабар қилинган.
  • Британияда яна икки ҳолат аниқланган, вирусни юқтирганлар сони 15 кишига етган.
  • Грузияда бир киши касалланган. Расмий хабарга кўра, у сешанба куни Эрондан қайтган грузин фуқаросидир.
line

Европадаги вазият

Охирги икки кунда Австрия, Хорватия, Греция, Норвегия, Швейцария ва Шимолий Македонияда вирус тарқалиш ҳолатлари аниқланган.

Кўпчилик ҳолларда вирусни юқтирганлар Италияда бўлиб қайтганлардир.

Милан

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Коронавирус сабаб одатда оқшомлари гавжум бўладиган Милан маркази бўм-бўш

Испания, Франция ва Германия ҳам янги ҳолатлар ҳақида хабар берган.

Ирландия Дублинда ўтиши керак бўлган регби бўйича Италия термаси билан мусобақани қолдирган.

Эрондаги вазият

Европа ташқарисида илк касаллик ҳоллари Жазойир, Бразилия ва Покистонда аниқланган.

Жануби Америкадаги биринчи ҳолат бўлган бразилиялик Эрондан қайтган.

Ироқ

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ироқнинг шиалар учун муқаддас Нажаф шаҳрида қўшимча эҳтиёт чоралари кўрилган

Аммо шунга қарамасдан, Эрон ҳукумати ҳозирча карантин жорий қилмоқчи эмаслигини айтган.

Эронда вирусни юқтирганлар сони 139 кишига етган- бу минтақадаги энг катта сондир.

Эронликлар вирус энг тарқаган Қум шаҳрига сафар қилмаслик ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Айни пайтда шаҳардаги ҳар йили миллионлаб зиёратчилар тавоф қиладиган зиёратгоҳлар очиқ қолмоқда.

Хитой ташқарисида энг кўп вирус тарқаган Жанубий Кореяда 12 киши ҳаётдан кўз юмган.

Вирусни юқтирганлар сони қарийб 1600 киши.

АҚШда 60та ҳолат аниқланган.

Чоршанба куни Президент Трамп вице-президент Майк Пенсга коронавирусга қарши курашни мувофиқлаштириш ҳақида топшириқ берганини маълум қилган.

Трамп Америка ҳукумати вирусни жиловлашга қодирлиги ва АҚШ фуқаролари учун хавф катта эмаслигини урғулаган.

"Биз бунга мутлақо, мутлақо тайёрмиз!" деб ёзган Трамп Твиттер саҳифасида.

Филиппа Роксби, Би-би-сининг соғлиқ масалалари бўйича мухбири:

Коронавирус эпицентри Хитойдан бошқа минтақалар, хусусан, Европа қитъасига кўчмоқда.

Бир қарашда бу хавотирли, аммо унинг ижобий жиҳати ҳам бор.

Кўринишидан, Хитой вирусни назорат остига олди-янги юқтирганлар сони кундан-кунга камаймоқда.

Бу эса инфекцияга қарши кураш стратегиясининг иш бераётганини кўрсатади.

Бу стратегия одамларга уйдан чиқмасликни тавсия қилиш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш ҳамда сафарларни чеклашдан иборат.

Жаҳон соғлиқ ташкилотига кўра, вирусни ҳали ҳам жиловлаш ва глобал эпидемияни бартараф этиш мумкин.

Британия соғлиқ расмийлари ҳам бу фикрга қўшилишади.

Улар коронавирусга ҳаддан ташқари реакция кўрсатишнинг иқтисод ва умуман, жамиятга хавфларидан огоҳлантиришган.

Британ ҳукуматига кўра, одамларнинг хавфсизлиги биринчи ўринда туради, аммо уни ортиқча ваҳималарсиз таъминлаш керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002