Россия: Путиннинг қачонгача ҳокимиятда қолиши мумкинлиги маълум бўлди

Сурат манбаси, ALEXEY NIKOLSKY/TASS
11 март куни Россия Думаси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Қонун Президент Путиннинг ваколатларини "нол"га тенглаштиради.
Қонун шу куннинг ўзида Федерация Кенгаши томонидан ҳам тасдиқланди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Президент муддатини "нолга тенглаштириш"ни 10 март куни Думанинг йиғилиши чоғида биринчи фазогир аёл ва депутат Валентина Терешкова таклиф қилган.
Агар қонун кучга кирса, Владимир Путин 2024 йилда яна президентликка номзодини илгари суриши мумкин.
"Умуман олганда, бу вариант мумкин. Фақат битта шарт билан. Агар Россия Федерациясининг Конституцион суди бу каби тузатиш асосий қонун тамойилларига зид эмас, деган хулосани берса", - деган Путин сешанба куни Думада сўзлаган нутқида.
У таклифни қўллаб-қувватлаган.
"Аминманки, биргаликда кўпгина яхши ишларни қиламиз, ҳеч бўлмаганда, 2024 йилгача. Ундан кейин яна кўрамиз", деб якунлаган Путин Думадаги нутқини.
Референдум
Ўзгаришларнинг кучга кириши учун Конституцон маҳкама уни маъқуллаши, шунингдек, минтақавий парламентларнинг камида учдан иккиси ёқлаб овоз бериши керак.
Шундан сўнг ҳужжат имзо учун президентга юборилади ва умумхалқ референдумига қўйилади.
22 апрелдаги референдумда россияликларнинг аксарият кўпчилиги конституцион ўзгартиришларни маъқуласла, Путиннинг муддати нолга тенг бўлиб қолади ва у яна сайловларда қатнашиши мумкин.
Бундан аввал Думада конституцияга ўзгартиришлари амалдаги президентнинг муддатини нолга тенглаштирмаслиги айтилганди.
67 ёшли Путин 20 йилдан буён ҳокимиятда.
2008 йилда у иккинчи президентлик муддати сўнггида конституцияни бузмаган ва бош вазир лавозимини эгаллаганди.
2011 йилда яна президентликка қайтган Путин, агар ўзгартиришлар маъқулланса, 2024 йилдан сўнг яна камида 16 йил президент лавозимини эгаллаши мумкин.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Бу уни Россия тарихида энг узоқ ва энг кекса ҳукмдорга айлантириши мумкин.
Аммо ҳамма ҳам буни маъқуллаётгани йўқ.
Баъзи депутатлар бунинг ноқонуний эканини айтишмоқда.
Россия мухолифати президент муддатининг нолга тенлаштирилишига қарши намойиш ўтказиш учун рухсат сўраб, Москва шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилган.
Каримов изидан?
Президент муддатини узайтириш учун референдум ўтказиш ва конституцияга ўзгартиришлар киритиш собиқ совет ҳудуди учун янгилик эмас.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ўзига тобеъ парламент ёрдамида конституциянинг бу ҳақдаги бандини бир неча бор ўзгартириш орқали умрбод президентликда қолган эди.
Жумладан, 2002 йилда президент муддати беш йилдан етти йилга узайтирилган, 2011 йилда эса яна беш йилга туширилган.
Сайлов расмийлари Ислом Каримов Конституцияда кўрсатилган президентлик муддатини ҳеч қачон бузмаганини таъкидлашган.
Токи 2016 йил сентябрига қадар.
Бундан аввал Путин Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсулотон Назарбоев йўлидан бориб, 2014 йилдан кейин Хавфсизлик Кенгаши ёки Давлат Кенгаши раҳбари лавозимини эгаллаши мумкинлиги тахмин қилинганди.
Аммо 6 март куни Иваново вилояти жамоатчилиги вакиллари билан учрашуви чоғида Путин Давлат Кенгашига раҳбарликни рад этган.
Унга кўра, бу Россияда икки ҳокимиятлиликка олиб келиши мумкин.
"Гап менинг хоҳлашим ёки хоҳламаслигимда эмас. Менга ўзимнинг ишим ёқади. Аммо ҳокимият ваколатларини сақлаб қолиш мақсадида мамлакат учун ҳалокатли ёки уни парчалаб ташлайдиган ҳар-хил схемаларга бориш. Менинг хавотирим шундан ва мен буни истамайман", деб айтган Путин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













