Тожикистон: Интернетни қонунан тўсиш

Сурат манбаси, AP
Тожикистон қонунларидаги янги ўзгаришларга мувофиқ, ҳукумат махсус амалиётлар давомида бутун мамлакат бўйлаб интернетни тўсиб, телефон алоқаларини узиб қўйиши мумкин.
Айни қарор "мамлакат ахборот хавфсизлигини асраш" мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.
Тожик ҳукуматига кўра, террорчилар айнан телефонлар ёрдамида кўплаб ҳужумларни амалга оширишади.
Шу боис энди шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, ҳеч кимга қўл телефони сим-карталари сотилмайди.
Ҳукумат илгари ҳам махсус амалиётлар чоғи интернет ва телефон алоқаларини тўсган ҳоллар бор.
Масалан, 2012 йили Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида махсус хизматлар генерали Абдулло Назаров қотилларини ушлаш учун олиб борилган амалиётлар пайти бутун вилоят билан алоқалар узиб ташланганди.
Марказий Осиё давлатлари террорчи ва экстремист гуруҳлар интернетни суистеъмол қилишади, деган баҳонада чеклов ва назоратни кучайтириб келишмоқда.
Аммо танқидчиларга кўра, минтақа давлатлари аслида интернетга цензура жорий этиш ва мухолиф фикрларни бўғиш мақсадида айни ҳаракатларни амалга оширадилар.
Тожикистон ҳукумати сўнгги йиллари қатор вебсаҳифаларини вақти-вақти билан тўсиб келмоқда.
Айниқса, ҳукумат вакиллари ҳамда давлат раҳбарлари танқид қилинган ёхуд араб дунёсидаги аксилҳукумат исёнлари ҳақида кўп ёзадиган вебсаҳифалар тўсиб қўйилган ё тақиқланган ҳолатлар мавжуд.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












