Қирғиз рассоми Роналдуга мих суратини совға қилмоқчи- Видео Futbol Dunyo Yangiliklar

Роналду
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Қирғизистонлик рассом 5 февраль - дунёга машҳур футболчи Криштиану Роналдунинг туғилган кунига махсус совға тайёрлади.

2023 йил 1 январидан Саудия Арабистонининг Al-Nassr футбол клубида ўйнашни бошлаган Роналду 38 ёшга тўлади.

Унинг Саудия пойтахти Ар-Риёддаги футбол клуби билан имзолаган шартномаси 200 миллион Евро экани хабар қилинган.

Азамат Жаналиев 7777 та олтин мих ва ипдан тайёрланган Роналдунинг суратини ҳадя қилмоқчи.

"Бу фақат менинг туҳфам эмас, бутун халқимиз, футбол ихлосмандлари номидан совға бўлади", деди Би-би-сига Азамат Жаналиев.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Рассом айтишича, суратни Роналдуга имзосини қўйиш учун бермоқчи, сўнг имзога ҳам олтин мих қоқилади, сурат нусхаси Қирғизистонга қайтариб олиб келинади.

Қирғиз рассом Азамат Жаналиев Роналду сурати билан

Рассом ушбу йўналишда етти йилдан буён ижод қилаётганини, мих ва симдан 76 шахс суратини ясаганини айтади.

Криштиану Роналду сурати Азаматнинг 77-ижодий иши бўлган.

Бундан олдин Азамат Жаналиев Қирғизистон президентлари Алмазбек Атамбаев, Соронбек Жиенбеков суратлари, машҳур Қирғиз адиби Чингиз Айтматов суратларини ясаган.

Шунингдек, у Монголиянинг 2017 йилдан 2021 йилгача бошқарган президент Халтмаагийн Баттулгага, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга, Дубай Амири, Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири Шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумга ўзларининг суратларини, Чеченистон президенти Рамзан Қодировга отаси Аҳмад Ҳожи Қодиров суратларини тақдим этган.

Дубай Амири ва БАА Бош вазири Муҳаммад ибн Рашид ал Мактум суратини чизиш

Азамат Жаналиев Криштиану Роналдудан кейин яна дунёнинг етти бой инсонлари суратларини ясаш ниятида эканини айтади.

Улар орасида Элон Маск, Марк Цукерберг ва Жек Ма бор.

"Мақсадимиз уларнинг имзосини олиш ва уларнинг имзолари сурат тагига олтин михлар билан қоқилади. Сўнг бу суратлар Қирғизистонга олиб келинади. Одамлар бу суратни кўриш учун Роналдунинг уйига эмас, Қирғизистонга келишади", дейди рассом.

"Савол беришлари мумкин: Қирғизистоннинг ўзида ҳам буюк шахслар бўлиб турганида нега маҳаллий одамлар суратини чизмайсиз, деб? Менинг биринчи мақсадим дунёга машҳур инсонларнинг суратини ясаш, кейин юртдошларимиз суратини чизмоқчиман", дейди Азамат Жаналиев.

Эрдоған суратини Туркия расмийларига топшириш

Сурат манбаси, Азамат Жаналиев шахсий архивидан

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek