Криштиану Роналду ҳайкали Ҳиндистонда нима учун шов-шувга сабаб бўлмоқда? Дунё, янгиликлар, футбол

Танқидчиларга кўра, маҳаллий футбол афсоналарига ҳурмат бажо келтириш керак

Сурат манбаси, @MichaelLobo76

Сурат тагсўзи, Танқидчиларга кўра, маҳаллий футбол афсоналарига ҳурмат бажо келтириш керак
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Португалия футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг ҳайкали Ҳиндистонда баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Мулозимлар бу ҳайкал билан ёшларни илҳомлантиришга умид қилишган.

Ростдан, бир қарашда беғубор ният...

Аммо Гоа штати бир замонлар Португалиянинг мустамлака ўлкаси бўлган.

Шу кунлар Гоа Португалиядан озод этилганига 60 йил тўлмоқда.

Танқидчиларга кўра, штатдаги маҳаллий футбол юлдузлари олқишланиши лозим.

Айниқса, Ҳиндистон жамоасининг бир неча ҳозирги ва собиқ юлдузлари шу штатда таваллуд топишган.

Маҳаллий яшовчи IANS ахборот агентлига "Роналдунинг ҳайкали ўрнатилганига ҳафсалам пир бўлди. Ўзимизнинг Самир Наик ва Бруно Коутинҳолар билан фахрланишимиз керак", дейди.

Times of India газетасининг ёзишича, ҳайкал очилиши маросимида бир неча одамлар норозилик рамзи ўлароқ қора байроқларни кўтариб чиқишган.

Гоада Португалия футбол жамоаси жуда машҳур.

Бу штат мустамлака даврида кўплаб ҳиндлар Португалия кўчган ёки у ерда яқинлари бор.

Аммо айримлар айнан Гоа мустамлакадан озод бўлган санада португалиялик футболчининг ҳайкали ўрнатилишини ҳақоратли амал деб қабул қилишган.

Криштиану Роналду ҳозир Манчестер Юнайтедда тўп суради ва футбол тарихидаги энг зўр ўйинчилардан бири деб эътироф этилади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek