Аҳолиси қариётган Хитой яна бир муаммо қаршисида қолди - Видео

Хитойдаги ноодатий оила
Сурат тагсўзи, Хитойдаги ноодатий оилалардан бири
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Хитой қарийб қирқ йил фуқароларига бир нафардан ортиқ фарзанд кўришни тақиқлади. Аҳолиси қариб бошлагач мамлакат ушбу сиёсатидан воз кечди. Аммо Хитой янги муаммо қаршисида қолди. Ёшлар серфарзанд бўлишни истамаяпти.

Давлат ёшларнинг онгини ўзгартириш учун кўп фарзандли оилаларни ўрнак сифатида кўрсатмоқда.

Уч фарзандли оила Хитойда кам учрайдиган ҳолат.

Аммо ушбу муваффаққиятли тадбиркор Ченг Тинг ўз мисолида бу қарашларни ўзгартирмоқчи.

У интернет орқали гўзаллик маҳсулотлари ҳамда катта оила ғоясини сотади.

Маълум вақт шампун ва вазн йўқотиш маслаҳатлари тарғиб қилса. Қолган вақт оилавий ва ютуқлари акс этган расмларни бўлишади.

"Одамлар менга доим "сен пул топаяпсан, шунинг учун ҳам уч болани катта қила оласан", дейди. Аммо илк фарзандимизда, пулимиз кам эди. Иккинчи болам туғилганида бизнесимиз катта босим остида қолганди. Уни кўриш ёки кўрмаслик борасида бошимиз қотганди. Биз тўхтамадик, бизнесимиз ўсди. Аслида, болалар сизни кўпроқ масъулиятли қилади", дейди Ченг Тинг.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Хитойнинг бир фарзанд сиёсати 1980-йиллари аҳоли ўсишининг олдини олиш мақсадида жорий қилинди. Энди бўлса аҳоли қариб бораётгани учун бу сиёсат кўпроқ фарзанд кўришни рағбатлантиришга ўзгарди.

Аммо ёшларни серфарзанд бўлишга ишонтириш қийин бўляпти.

Тадбиркорлик ва серфарзандлик ўртасида боғликлик борми?
Сурат тагсўзи, Тадбиркорлик ва серфарзандлик ўртасида боғликлик борми?

Би-би-сининг Хитойдаги мухбири Стеван Макдонелнинг айтишича, янги сиёсат эълон қилинганидан бир неча ой ўтибоқ, одамларнинг онгида ўзгариш бўлганлиги сезилди.

Бошида "бўлди мен яна фарзанд кўраман", дейдиганларни топиш осон эди. Энди бўлса "ўйлаб кўраман" дейдиганлар пайдо бўлмоқда.

"Молиявий ҳолатимиз барқарорлашса, бу ҳақда балки ўйлаб кўрармиз", дейди хитойлик аёл.

Ҳануз бунга салбий қараётганлар бор.

Яна бир эркак эса ҳозирча иккинчи бола истамаётганини айтади.

Ченг Тингнинг ширкатида серфарзанд бўлиш рағбатлантирилади.

"Ишчиларимизнинг кўпчилиги аёллар. Аксарияти болали. Икки ёки ундан ортиқ фарзанди бор. Жамият ишлайдиган оналарни қабул қилишини истардим. Улар осонликча таслим бўлмайди. Руҳи баланд ва кўнгилдагидек ишлашади", дейди Ченг Тинг.

Ҳукумат расмийлари унинг бу сўзларини мамнуният билан оммага тақдим қилади. Чен Тинг у ишонадиган нарса осонлигини айтади.

"Бошқа аёлларга ваҳима қилманглар, оқим билан бирга сузинглар дейман. Буни пулга олиб бўлмайди", дейди Ченг Тинг.

Ченнинг бу гаплари аниқ эътибор жалб қилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek