Европа Иттифоқи Хитой таъсирига қарши кураш бошладими? Xitoy Yevropa

This new highway connecting Montenegro's Adriatic coast to Serbia - which is being constructed by China Road and Bridge Corporation (CRBC)

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Хитойнинг "Бир камар - бир йўл" стратегияси Болқонгача кенгайиб келган. Монтенегронинг Адриатика денгизи соҳилини Сербия билан боғлайдиган магистрал йўлни Хитой ширкати қураяпти
    • Author, Жессика Паркер
    • Role, Би-би-сининг Брюсселдаги мухбири

Европа Иттифоқининг "Глобал дарвоза" деб номланган режаси эълон қилинди. У Хитойнинг "Бир камар - бир йўл" ёки "Бир макон - бир йўл" деб аталадиган ва бу мамлакатнинг дунё бўйлаб таъсирига қарши чиқиш мақсади кўзланган режа деб кўрилмоқда.

Европа Иттифоқининг глобал инвестиция режаси дижитал технология, транспорт, иқлим ва энергетика лойиҳаларини ўз ичига олган.

У 340 миллиард долларлик сармоя режаси.

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Ляйен 1 декабрь куни "Глобал дарвоза" ташаббусини тақдим этиши хабар қилинди.

Европа Иттифоқи аъзо давлатларнинг, молиявий институтлар ва хусусий секторнинг бир неча миллиард Еврога тенг маблағини "Глобал дарвоза"га йўналтиришни мақсад қилган.

Ушбу лойиҳани назарда тутиб сентябрь ойидаги ўзининг маърузасида вон дер Ляйен хоним шундай деганди: "Биз дунё бўйлаб сифат инфраструктурасига, инсонларни ўзаро боғлашга, одамлар ва хизматларга сармоя ётқизишни хоҳлаймиз".

Лойиҳанинг 14 саҳифалик тақдимоти билан танишган мухбирларнинг ёзишларича, у Хитой стратегиясига муқобил сифатида кўринмайди. Европа Комиссияси ҳам бу режани оммага эълон қилар экан, Хитой номини имкони борича четлаб ўтишга астойдил ҳаракат қилаётгани кузатилди.

Бироқ Германиядаги Маршал жамғармасидан Эндрю Смол айтишича, "агар "Бир макон - бир йўл" бўлмаганида "Глобал дарвоза ҳам юзага келмаган бўларди".

Эндрю Смол фикрича, "бу Европа томонидан қилинган пакетларни бирга қўйиш ва молиявий механизмларни ҳисоб-китоб қилишнинг дастлабки ҳаракати бўлиб, энди Хитойдан қарз олаётган мамлакатлар олдида муқобил вариант пайдо бўлган".

"Бир камар - бир йўл" Хитой ташқи сиёсатининг муҳим воситасига айланди, бу стратегия доирасида Хитой янги йўллар, бандаргоҳлар, темир йўллар ва кўприкларга улкан маблағ йўналтирди.

Бу стратегия Осиёни, Тинч ва Ҳинд океани мамлакатларини қамраб олди, Африкагача ва ҳатто Европа Иттифоқининг яқин қўшниси Ғарбий Болқон мамлакатларига етиб келди.

Хитой стратегияси танқидларга тутиб келинади, берилаётган қарзлар "йиртқич қарзлар" ва аслида Хитойнинг мақсади "қарз қопқони дипломатияси" деб таъриф ҳам берилади.

Лекин вазият оқ ва қорадангина иборат эмас, янада мураккаброқ, деб баҳслашувчилар ҳам бор. Катта миқдордаги маблағни кимдандир олиш рискдан ҳоли бўлмаслигини ҳам ҳамма англаб етади. Бундан ташқари, Хитой бошқалар қондирмаётган эҳтиёжни қондираётгани эътироф этилади.

Нима бўлганда ҳам Хитойнинг иқтисодий ва геосиёсий қадамлари Ғарб билан таранглик ортишига олиб келди.

Map showing the combined value of China's infrastructure projects in different countries around the world.
1px transparent line

Мана энди Европа Иттифоқи ўз маблағ ва ресурсларини ётқизишга ҳаракат қилаяпти ва Эндрю Смол фикрича, бу каттагина синов бўлади.

Савол шуки, ЕИ ушбу геосиёсий маконда ҳаракат қилоладими ёки йўқ.

"Ёки у жуда қаттиқ, ўзининг ички бюрократик жанжалларидан чарчаб улгурганми? Агар бунинг уддасидан чиқолмаса, жуда катта хато бўлади", дейди таҳлилчи.

"Ниҳоят Европа ушбу соҳага таъсир ўтказишга жазм қилгани яхши ишора" деб айтди дипломатлардан бири.

Айрим таҳлилчилар фикрича, Хитой рақиб бўлиб чиқиш Европанинг маблағга муҳтож ривожланаётган мамлакатлар учун молиявий кўмак кўрсатиш имконияти ҳамдир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek