Коронавирус: Ўзбекистон ва Марказий Осиё иккинчи тўлқин қаршисидами?

Тожикистонда
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистонда коронавирус аҳоли орасида тарқалмоқда.

Бу - сўнгги кунларда янграётган хавотир.

Ўтган кунлар давомида Самарқанд, Навоий ва Тошкентда карантин ё кузатувдагилар ичидан эмас, айнан, кенг аҳоли орасида ҳам вирус аниқланмоқда.

Вирус фақат катта шаҳарлар эмас, қишлоқ туманларида ҳам топилгани.

Мамлакат тиббиёт мулозимлари агар аҳвол шундай давом этса, қатъий карантинга қайтиш эҳтимоли борасида айтишмоқда.

28 май эрталабки соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирган жами беморлар сони 3396 нафар.

Ўзбекистон: Мирзиёев чегараларни очавериши керакми? - O'zbekiston, Россия, Туркия - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Туғилдию бўғилди

BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Ўзбекистон мавжуд карантин ҳолатига қарамай, сайёҳликни жонлантирмоқчи.

Туризм соҳасидаги лойиҳалар тақдимотида гапирган Шавкат Мирзиёев меҳмонхоналар ва аэропортлар каби сайёҳларга хизмат кўрсатувчи муассаса ва соҳлар ишини қайта ташкил этиш зарурати ҳақида гапирган.

"Битта ҳолат аниқланса, бутун меҳмонхона карантинга олинмайдиган тизим ишлаб чиқиш зарур" - деб айтган Ўзбекистон президенти.

Ўзбекистон охирги йиллари сайёҳликни ривожлантиришга қаттиқ ҳаракат қилади.

Бу соҳа ҳали энди куртак ёзаётган паллада.

Шу боис пандемиянинг бевосита моддий таъсири кам бўлса-да, унинг узоқ муддатли оқибати мавҳум.

Чунки коронавирус энг қаттиқ зарба берган соҳалардан бири ҳам айнан - туризм.

BBCUZBEK.COM

Карантин Ўзбекистондаги туризмга бевосита ё билвосита дахлдор чорак миллион инсоннинг даромадига таъсир этгани айтилмоқда.

Расман, 1.5 мингдан зиёд туроператор, 1200та меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатган.

Туризм бобида тадбиркорлар кўрган зарарни келаси 1-2 йил ичида қоплаш қийинлиги ҳам айтилмоқда..

Ўзбекистон энди туризмга оид соҳаларга субсидия ва имтиёзлар бермоқчи.

Самарқанд
Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда ҳам туризм соҳаси короавирусдан катта зарар кўрди.

Ички ва ташқи туризм

Мамлакат туризмни жонлантириш йўлида илк бора Ўзбекистон ичидаги яшил ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бермоқчи.

Аҳоли орасида ҳам вирус тарқалаётган ҳозирги ҳолатда бу қандай ишлаши мумкин - номаълум.

Маълум бўлишича, асосан, тоғ ва кўл бўйлари назарда тутилмоқда.

Лекин Ўзбекистонда ички туризм аксар зиёратчилар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳар йили миллионлаб одамлар зиёратгоҳ ва қадамжоларга боришади.

Кейинги босқич - коронавирус жиловланган давлатлар рўйхати тузилади ва улар билан босқичма-босқич туризм ривожлантирилади.

Қозоғистон: Иккинчи тўлқин қўрқуви

Президент Тоқаев Қозоғистонда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёр туриши керак, деб чиққан.

У мамлакатда янги ўчоқлар пайдо бўлаётгани ва қўшни мамлакатларда ҳам аҳволнинг хавфлилиги боис шундай фикрга келганини айтган.

Қозоғистон санитария-эпидемиология ҳизматларини яхшиламоқчи.

Ҳукумат энг аввало тиббиёт ходимларини маошини оширмоқчи.

Қозоғистон президентига кўра, коронавирус бир нарсани фош этган: айнан маошлари камлиги ва ҳимоя йўқлиги боис малакали шифокорлар етишмайди.

Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича минтақада биринчи ўринда.

Ҳозиргача беморлар сони 9300 нафардан ошагн, 37 инсон қурбон бўлган.

Ўтган бир кеча-кундузда 272 нафар янги бемор аниқланган.

Тожикистон Ўзбекистондан ўзди

Эмомали Раҳмон

Сурат манбаси, Prsident.tj

Сурат тагсўзи, Тожикистон вирус тарқалиши бўйича минтақада иккинчи ўринга чиқди.

Тожикистон Covid-19 касаллари сони бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди ва минтақада иккинчи ўринга чиқди.

Ўтган бир кун ичида расман 158 нафар янги бемор аниқланган.

Жами касаллар сони - 3.424 нафар.

Вирус юқтирганлар сонига кўра, Тожикистондан олдинда фақат Қозоғистон турибди.

Аммо ўлим ҳоллари бўйича Тожикистон минтақада биринчи ўринда.

Мамлакатда коронавирус юқтирган 47 инсон вафот этган.

Мустақил ОАВ бу рақамни ҳам шубҳа остига олишмоқда ва аслида ўлганлар сони анча кўп, деб таъкидлашмоқда.

Тожикистон коронавирус аниқланган минтақадаги энг сўнгги давлат.

Ўзбекистон ва Қозоғистон кескин чоралар қўллаб, карантин эълон қилган пайтда Тожикистон раҳбарияти Наврўз байрами ва бошқа қатор оммавий тадбирларни ўтказганди.

Аммо апрель ойи охирида расман билдирилган илк ҳолатдан бери вирус Тожикистонда ез тарқалмоқда.

Ҳозирча, минтақада фақат Туркманистон расман коронавирус тарқалмаган мамлакат саналади.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.