Коронавирус: Ўзбекистон қўшниси Тожикистон коронавирусдан холими? O'zbekiston - Tojikiston (видео)

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Расман Тожикистонда коронавирусга чалинганлар йўқ.
Ҳаёт ҳам бир ҳеч қурса ташқаридан қараганда бир маромда давом этмоқда.
Наврўз байрами катта тантана ва ўн минглаб одамлар иштирокида мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Хўжандда нишонланган пайти қўшни Ўзбекистонда барча тантаналар бекор қилинган эди.

Орадан икки ҳафтача вақт ўтди.
Энди Тожикистонда футбол мавсуми бошланди.
Бутун дунёда спорт мусобақалари тўхтатилиб қўйилаётган бир пайтда қарийб 9 миллион аҳолига эга ва минтақадаги энг камбағал давлатлардан бири бўлмиш Тожикистон коронавирус хавфини расман писанд қилмаётгандай туюлади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Коронавирус, қанақа коронавирус?

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Дунё мамлакатлари ва қўшни Ўзбекистондаги коронавирус хуружи ҳақида аксарият тожикистонликлар асосан интернетдан хабардор бўлишади.
Мамлакат бўйлаб кенг тарғибот ишлари ҳам олиб борилаётгани йўқ.
Ҳеч бир соҳага чеклов ўрнатилмаган.

Бозорлар ва бошқа дўконлар ҳам очиқ, савдо қизғин ва нархлар ҳам деярли ошгани йўқ.
Аммо Тожикистонга четдан келаётганлар карантинга олинаётгани ҳақида хабарлар бор.
Тожикистон телеканаллари ҳам коронавирус ҳақида бутунлай сукут сақлаётгани йўқ.
Коронавирус ва ундан қандай ҳимояланишга доир махсус кўрсатувлар ҳам бор.
Лекин маҳаллий кузатувчилар бунинг етарли эмаслигини айтишади.
"Тарғиботни кучайтириш ва ижтимоий масофа сақланишини ҳозирдан, вирус тарқамасидан йўлга қўйиш керак", дейди маҳаллий шифокорлардан бири.
Шунга қарамай, коронавирус ҳақида хўжандликларнинг аксарияти маълумотга эга.
Хўжанддаги университет талабаларидан бири коронавирусни замонавий дунёнинг энг йирик офати бўлиши мумкинлигини ва бунга қарши курашга ҳар ким тайёр туриши кераклигини айтади.
Тожикистонда ниқоб тақиш мажбурий эмас, аммо кейинги ҳафталарда шаҳар кўчаларида ниқоб таққан хўжандликлар кўпайганини кузатиш мумкин.
Коронавирус Тожикистонни четлаб ўтиши мумкинми?

Аксарият кузатувчилар бу саволга "йўқ" деб жавоб беришади.
Тожикистонга қўшни барча давлатлар, жумладан Хитой, Қирғизистон, Афғонистон ва Ўзбекистонга вирус аллақачон кириб келган.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Юз минглаб меҳнат муҳожирлари кун кўраётган Россияда ҳам вирус кун сайин тарқалиб бормоқда.
"Мамлакатга коронавирус кириб келиши эҳтимоли юқори, аммо савол унинг қачон пайдо бўлишида", дейди маҳаллий журналистлардан бири.
"Биз бунга тайёр бўлсак кифоя. Тожикистонда тиббиёт соҳаси энг қолоқ соҳалардан бири ва бу ҳеч кимга сир эмас".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












