Жизелни 10 йил давомида жинсий зўрлаган собиқ эри ва 50 ҳамтовоғи қамалди

Жизел Пелико шахсини сир сақламасликка қарор қилган

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Жизел Пелико шахсини сир сақламасликка қарор қилган
Ўқилиш вақти: 3 дақ

10 йил давомида собиқ эри ва ўнлаб эркак томонидан жинсий зўрлаб келинган Жизел Пелико иши Францияни ларзага келтирди. Аёлга эри яширин тарзда гиёҳванд моддалар берган, хотини унинг таъсири остига тушиб қолгач, уни зўрлаган ва камига ўнлаб эркакларни ҳам таклиф қилган.

Унинг собиқ эри Доминик Пелико ушбу жиноят учун 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Эр-хотиннинг фарзандлари Франция суди томонидан чиқарилган ҳукм ўта юмшоқлигини айтишган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Суд ҳукмдан шикоят қилиш учун 10 кун муҳлат берган.

Пелико шартли равишда муддатидан олдин озодликка чиқиш аризасини қамоқ муддатининг учдан икки қисмини ўтаб бўлганидан кейин топшириши мумкин.

10 йил давомида хотинини наркотиклар билан булғаб, нотаниш эркакларга зўрлаш учун таклиф қилган Доминик Пелико иши бутун дунё матбуотида шов-шув келтириб чиқарди.

Францияни ларзага солган ҳодиса қурбони Жизел Пелико маҳкама давомида аноним қолиш ҳуқуқини бекор қилишга қарор қилди.

суд биноси ёнидаги одамлар

Сурат манбаси, Reuters

Суд ҳукмидан сўнг тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаган аёл ушбу қарорини бошқа шу каби ҳолатларда қурбон бўлаётганларни ўйлаб келганини айтди.

"Ушбу фожиадан зарар кўрган бошқа оилаларни ҳам ўйладим. Тан олинмаган қурбонларни ҳам ўйладим. Мен 2 сентябрда жамият нима бўлганини кўриши учун суд эшикларини очишни истадим. Қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман", деган у.

Аёл суд ҳукми ва қарорини ҳурмат қилишини айтган.

Reuters
Ushbu fojiadan zarar ko‘rgan boshqa oilalarni ham o‘yladim. Men 2 sentyabrda jamiyat nima bo‘lganini ko‘rishi uchun sud eshiklarini ochishni istadim. Qarorimdan afsuslanmayman.
Jizel Peliko
10 yil davomida eri va o'nlab erkak tomonidan zo'rlangan ayol (Batafsil: bbc.com/uzbek)

Жабрланувчининг адвокатлари судда зўрлаш давомида олинган тасвирларни намойиш қилишга эришган.

Улар шу билан ҳимоя томонининг "эркаклар Жизелнинг ҳуши жойида эмаслигини билмаганлиги учун уни зўрлаши мумкин эмас", деган қарашни олдинга суриб, "тасодифий зўрлаш" ҳимоя линиясини рад қилишган.

Ушбу видеолар сабаб эркакларнинг бирортаси ҳам Пеликонинг уйида бўлганини рад қилолмаган. Бироқ уларнинг аксари қаттиқ жазога сабаб бўлган оғир ҳолатларда зўрлаш айбига кескин қаршилик кўрсатишди.

Доминик Пеликонинг компютерида топилган файлларга кўра, зўрлашда тахминан 70 эркак иштирок этган. Уларнинг 51 нафарини аниқлаш ва маҳкамага тортишга муваффақ бўлинди (бир киши сиртдан суд қилинди).

Суд биносига полиция фургонлари етиб келган

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Суд биносига полиция фургонлари етиб келган

50 эркак 3 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси олди. Доминик Пелико максимум қамоқ жазоси - 20 йилга кесилди.

Ушбу иш Францияда зўрлашга бўлган муносабатни ларзага солди.

Ҳозир 72 ёшда бўлган Доминик ва Жизел 1973 йилда турмуш қуришган. 4 ой давом этган суд жараёнида Доминик "мен зўравонман" деди.

Жуфтлик Франция жанубидаги сокин Мазан қишлоғида яшаган.

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

Доминик Жизелга билдирмасдан наркотик беради ва ҳушсиз ётган хотинини зўрлаш учун, ётоғига маҳаллий эркакларни таклиф қилади.

2020 йил хотин-қизларнинг юбка остини тасвирга олгани учун уни полиция ҳибсга олади.

Доминикнинг мусодара қилинган қўл телефони ва лаптопидан наркотик таъсири остида зўрланган Жизелнинг 20 минг тасвири чиқиб келади.

Аёлни зўрлашда айбланиб судга тортилганлар ичида ёши, қариси, оқи ва қора танлиси ҳам бор эди.

Улар ўт ўчирувчилар, журналист, юк машинаси ҳайдовчилари, аскарлар ва қўриқчилар бўлишган.

Ҳикоясини суд ва дунёга айтиш орқали Жизел Пелико жасорат ва бардош рамзига айланди.