Путин ёрдамчиси "СССР ҳали ҳам мавжуд" деди: Ўзбекистонлик депутат ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бунга нима деди? Видео

СССР байроғи кўтарган киши

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Россия президенти ёрдамчисининг "СССР ҳали ҳам мавжуд" деган фикри Ўзбекистонда ҳам акс-садо берди, ижтимоий тармоқларда турли хил фикр-мулоҳазаларни келтириб чиқарди.
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Шу кунларда Россиянинг "Агенство" Телеграм каналида чоп этилган, Россия президенти ёрдамчисининг "СССР ҳали ҳам мавжуд" деган фикри жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу баёнотга жавобан, ББCнинг ижтимоий тармоқларда чоп этган видеоси интернет фойдаланувчиларининг энг кўп эътиборини тортган видеолардан бирига айланди ва турли хил фикр-мулоҳазаларни келтириб чиқарди. Айниқса, Ўзбекистонлик депутати ва жамоатчилик ушбу баёнотга фаол муносабат билдирди.

Алоқадор мавзулар:
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Депутат Алишер Қодировнинг жавоби

Alusher Qodirov
Facebook sahifasidan
Qalban rus dunyosiga taalluqli bo‘lganlar, hududi yetarlicha ko‘p bo‘lgan Rossiyada xotirjam va baxtli yashashlari kerak
Alisher Qodirov
Deputat

Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати, "Миллий тикланиш" партияси етакчиси Алишер Қодиров ўзининг Facebook саҳифасида россиялик расмийнинг гапларига кескин муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, "Ўзбек халқи 1990 йилда қабул қилинган 1409-И сонли СССР қонунининг 2-моддасига мувофиқ, СССРдан ажралиб чиқишга қарор қилган ва ким истаса, истаганича муҳокама қилиши мумкин, бу қарор тўғри ва ўзгармас!" Депутат, шунингдек, Россияга ўз ички муаммоларини ҳал қилишни маслаҳат бериб, "Россия эса шамоллаганлар ва хаёлпарастларидан тезроқ қутилиши керак. Бу дард газак олиб, тобора оғир оқибатлардан дарак бермоқда," дея фикр билдирди.

Қодировнинг сўзларига кўра, "Украина эгоист, тарқоқ ва заиф Ғарбга таяниб хато қилди, лекин бир-бирига таянаётган Марказий Осиё, қолаверса, бутун туркий дунёни ҳисобга олмаганлар хато қилади." Унинг фикрича, минтақа халқлари ўзаро ҳамкорликка таяниб, мустаҳкам пойдевор қуришлари лозим. Шу билан бирга, депутат Россия Президентининг фикрини қўллаб-қувватлаб, "қалбан рус дунёсига тааллуқли бўлганлар, ҳудуди етарлича кўп бўлган Россияда хотиржам ва бахтли яшашлари керак," деб ёзган. Бу баёнот, ўз навбатида, ўзбек жамиятидаги турли нуқтаи назарларни акс эттирган ҳолда, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқлардаги акс-садо: хавотирлар, афсуслар ва миллий ғурур

Депутат Қодировнинг постига билдирилган изоҳлар, Россия расмийсининг баёноти ва умумий минтақавий вазиятга нисбатан Ўзбекистон жамоатчилигининг турли қарашларини яққол кўрсатди.

Мардон Аслонов исмли кузатувчи ўз хавотирини қуйидагича ифодалаган: "Путин добро бермаса, бунақа таҳликали вазиятда бундай фикр айтилмайди. Сўз эркинлиги ҳозир назорат қилинаётган Россияда ҳеч қандай фикр тасодиф бўлмайди. Бу фикр албатта Путинни шахсан ташаббуси саналади. Тарқоқ ва заиф бўлса-да Европа сиёсатчилари айтган эди, агар Украинада руслар ғалаба қозонса, навбат бошқа МДҲга етади, деб. Мана шу кунлар яқинлашмоқда."

Бу изоҳ Россиянинг ҳозирги сиёсий ҳолатида бундай баёнотларнинг оддий тасодиф эмаслиги ва минтақа давлатлари учун потенциал хавфларни изоҳ этишга қаратилган.

Бошқа бир фойдаланувчи, Шарофиддин Шариф, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларига урғу берган: "Албатта бу фикрлар тўғри. Ўзбекистон биринчи навбатда Марказий Осиёга, сўнгра Туркий дунёга таяниши керак. Ҳатто мамлакатимиз ташқи масаласида Марказий Осиё устувор эканлиги бир қатор ҳужжатларимизда келтириб ўтилган."

Севара Жумаева исмли кузатувчи эса халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи муҳимлигини таъкидлаб, Украина мисолига ишора қилди: "Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир халқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга! Украина огоҳлантирувчи мисол – Ғарбга суяниш билан мустаҳкам пойдевор қуриб бўлмайди!"

BBC нинг Facebook саҳифасида видео остидаги изоҳларда турли нуқтаи назарлар ва хавотирлар яққол намоён бўлди:

Билолҳон Акрам бу баёнотни шунчаки "оддий DA'VO эмас, бу УРУШ очиш учун БАХОНА," деб баҳолади ва "Украинадан кейингиси, шу DA'VO билан бўлади, бу ҚОЗОҒИСТОН бўлиши мумкин. ТУРОН ҚУРИЛМАС ЭКАН, ТИНЧЛИККА КАФОЛАТ ЙЎҚ," дея жиддий огоҳлантириш берди. Бундай фикрдан Россиянинг империалистик интилишлари борасидаги чуқур хавотирларни кузатиш мумкин.

Бу эса кўпчиликнинг реалистик ва мустақилликни қадрлайдиган қарашларини кўрсатади.

meta
GETTY
SNG davlatlari Hukumatlari o‘z xalqini moddiy va ma’naviy himoya qilishni xohlamasa, SSSR tizimiga qaytguvchilar soni ortib boraveradi
Facebook foydalanuvchisi
To'liq maqola BBC.COM/UZBEK da

Бироқ, иқтисодий қийинчиликлар фонида айримлар орасида бошқача қарашлар ҳам мавжуд. Акбар Мамазокиров "СНГ давлатлари Ҳукуматлари ўз халқини моддий ва маънавий ҳимоя қилишни хоҳламаса, СССР тизимига қайтгувчилар сони ортиб бораверади," дея ижтимоий-иқтисодий муаммолар мавзуни қайта кўтаришга туртки бўлиши мумкинлигини билдирди. Шу билан бирга, Улуғбек Атаев, ўз наздича, "мустақиллик номига бўлиб қолганига" ишора қилиб, "ундан ҳам баттар [аҳвол]... негаки, Россияга қулдаймиз, ҳар йил қанчадан қанча ватандошларимиз Россияга, Қозоғистонга кетиб ишлашга мажбур бўлишяпти," дея иқтисодий мустақилликнинг етишмаслигидан нолийди.

Бунга жавобан айримлар Россиянинг интилишларини кескин қоралаб, "шовинист Шўравийлар давлатини қўмсабдими?", қабилидаги саволларни ҳам қўйишган.

Худди шу мавзу ва коментлар манзарасида мустақилликни ҳимоя қилишга чақириқлар ҳам янграган. Бобурхон Ходжиалимов агар шундай вазият юзага келса, "мустақилликни қурол билан ҳимоя қилиш керак бўлади," деб таъкидлаган. Абдималик Ташпулатов эса "Россияга ишонч йўқ. Россия стратегияси СССРни тиклаш... Ўзбекистон Америка ҳарбий базасини қўйиш лозим. Путинга ишонч йўқ, урушга тайёргарлик кўриш керак," дея янада кескинроқ чоралар кўришни таклиф қилган.

Тулбой Сапарбоевнинг фикрича, "СССР ҳали ҳам мавжуд. Россия фақат ундириради, масъулият йўқ, жавоб бермайди, қарамлик мавжуд," бу эса мустақил давлатларнинг Россияга қарамлигини ва унинг мажбуриятлардан қочишини англатади.

Агабек Мамедовнинг сўзлари ҳам эътиборга молик: "Тўғри хулоса, СССР ҳали ҳам мавжуд ва бунга далил 9 май куни Путиннинг олдига ҳамманинг ташрифи... Нима шу байрамни ҳамма давлат ўзи алоҳида Москвага бормасдан нишонласа бўлмас эканми, Ватан урушида битта руслар иштирок қилишганми, битта руслар ғалаба қилганми, қани мантиқ бунда?..". Бу изоҳ Россиянинг ўз таъсирини сақлаб қолиш интилишларига қарши бўлган кенг тарқалган норозиликни акс эттиради.

Ниҳоят, Ҳазраткул Ҳазраткул ва Қадирберган Сапаев ҳам ўз коментларида Россиянинг эски Иттифоқдаги "катта оға" бўлиш интилишларига қарши чиқишган, Россия билан муносабатлардаги иқтисодий қийинчиликларга ишора қилганлар.