Инсоният сайёрамиздан чиқиб, қулоч ёйиши керакми?

Профессор Браян Кокс физик ва мусиқачи

Сурат манбаси, BBC Studios/ Nick Gaven

Сурат тагсўзи, Профессор Брайан Кокс физик ва мусиқачи
    • Author, Люси Уоллис
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Профессор Брайан Кокс, ҳали ҳеч бир британиялик ТВ тақдимотчиси бормаган жойлардан бирига, жасорат билан чиқишга тайёрлигини айтади.

“Мен ҳали маблағ тўплаганим ёки кимнидир мени космосга чипта беришга ишонтирганим йўқ,” дейди у.

Лекин агар Элон Маск, АҚШнинг SpaceX аэрокосмик компанияси эгаси, телефон қилсагина, “Мен айтардим... ажойиб, кетдик!” деб қўшимча қилади у.

Профессор Кокснинг фикрига кўра, космосга саёҳат қилиш келажакда барчамиз қилишимиз мумкин бўлган ишдир. У, Буюк Британиянинг энг таниқли зарралар физиги сифатида, инсониятнинг янада олға силжишига интилишини таъкидлайди.

Алоқадор мавзулар:

У баъзи тижорат аэрокосмик компанияларидаги тараққиётлар натижасида биз кўп сайёрали ва юлдузлараро цивилизацияга айланишимиз мумкинлигини айтади.

Жаред Айзекман илк маротаба хусусий кемадаги люкдан очиқ космосга чиқмоқда

Сурат манбаси, SpaceX

Сурат тагсўзи, Жаред Айзекман илк маротаба хусусий кемадаги люкдан очиқ космосга чиқмоқда

Профессор Коксдан олдин космосга чиқган одам - миллиардер тадбиркор Жаред Айзекман ва SpaceXнинг Polaris Dawn экипажидир.

Айзекман ўтган ой тарихий воқеа яратди ва биринчи хусусий сектор австронавти сифатида космосда саёҳат қилди. АҚШ космик агентлиги Наса ушбу миссияни тижорат аэрокосмик индустриясида "катта қадам" деб атади.

Профессор Кокс, бу ҳамкорликдаги ёндашув - Наса каби ҳукумат агентликлари ва SpaceX каби хусусий компаниялар ўртасидаги бирлашувни яхши нарса деб ҳисоблайди. У космосга арзон ва ишончли чиқиш муҳимлигини қўшимча қилади.

“Мен ҳақиқатдан ҳам, бизнинг цивилизациямиз кўплаб сабабларга кўра, сайёрамиздан чиқиши керак деб ўйлайман,” дейди у.

Венеранинг тоғларини металл муз қоплаган. У профессор Кокс ушлаб турган қўрғошин сулфидидан ташкил топган.

Сурат манбаси, BBC Studios/Fleur Bone

Сурат тагсўзи, Венеранинг тоғларини металл муз қоплаган. У профессор Кокс ушлаб турган қўрғошин сулфидидан ташкил топган.

Миллиардер ва Амазон асосчиси Жефф Безоснинг ихтироси бўлган Blue Origin аэрокосмик компанияси аллақачон одамлар космосда яшайдиган ва ишлайдиган келажакни тасаввур қилмоқда, ерга зарар етказиши мумкин бўлган соҳалар коинотга кўчирилмоқда.

Ерда чекланган ресурслар мавжуд ва "цивилизациянинг кўпроқ ресурсларга бўлган чанқоғи ва талабидан" планетага зарар етказилмоқда, дейди профессор Кокс. Шунинг учун биз кўп сайёрали цивилизацияга айланишга эътибор қаратишимиз зарур.

Космоснинг ресурсларидан фойдаланиш, масалан, астероидларни қазиб олиш, илмий фантастика каби кўриниши мумкин, лекин профессор "бу жуда муҳим ва биз уни иложи борича тезроқ амалга оширишимиз керак," деб ҳисоблайди.

Цивилизациямизнинг келажагига эришиш учун бизда етарли сиёсий маҳорат мавжудми ёки йўқ, бу бошқа масала, лекин биз юз миллиардлаб юлдузлар билан тўлдирилган Сомон Йўли галактикамизни ўрганишимиз зарур, дея мулоҳаза қилади профессор.

Бизнинг Қуёш системамизда ўрганиш учун кўп нарсалар мавжуд. Қуёшдан ташқари саккизта сайёра, бешта расмий равишда номланган кичик сайёра, юзлаб ой, минглаб кометалар ва миллиондан ортиқ астероидлар мавжуд.

Профессор Кокс ер юзида энди чегара йўқ, деб таъкидлайди

Сурат манбаси, BBC Studios/Zach Levi-Rodgers

Сурат тагсўзи, Профессор Кокс ер юзида энди чегара йўқ, деб таъкидлайди

Агар баҳс қилинса, - дейди профессор Кокс – эҳтимол, биз Сомон Йўлида айни дамда мавжуд ягона илғор цивилизация бўлишимиз мумкин ва, эҳтимол, галактикада мавжуд бўлган ягона цивилизациядирмиз.

“Агар бу ҳақиқат бўлса, унда бизнинг бу сайёрадан чиқишимиз мажбуриятга айланади. Чунки агар биз буни қилмасак, ҳеч ким буни қилмайди. Агар биз юлдузларга чиқмасак, ҳеч ким бу галактикада юлдузларга чиқмайди.

“Шу сабабдан бу биринчи қадамларни бошлаб олиш жуда муҳим аҳамиятга эга”.

Europa тортишиш кучи билан Юпитерга боғланган ва ҳар уч ярим кунда сайёра атрофини айланиб чиқади.

Сурат манбаси, Nasa

Сурат тагсўзи, Europa тортишиш кучи билан Юпитерга боғланган ва ҳар уч ярим кунда сайёра атрофини айланиб чиқади.

Профессор Кокснинг фикрича, Марс ва Ой инсон ўз ҳаётида ташриф буюриши ва доимий мавжудлик қуришни бошлайдиган ягона жойлардир.

Стадион ўлчамидаги астероидлар Қуёш системасида ҳаракат қилаётганига қарамай, у ер учун энг катта хавф аслида бу инсонлар эканлигига ишонади.

“Агар бизни йўқ қиладиган нарса мавжуд бўлса, катта эҳтимол билан бу бизнинг ўзимиздир,” дейди у - лекин шуларни айтар экан, астероид Ерга урилишининг эҳтимоллиги 15 йил аввалроқ дастлабки телевидение дастурларини тайёрлай бошлаган вақтимиздагидан кўра ҳозир жиддийроқ кўрилаётганини айтади.

“Бир кун келиб, биз буни қўзғатишимиз керак,” дейди у.

У янги сериясида, космосда содир бўлаётган воқеаларни сўнгги миссиялар орқали ўрганади. Октябрда, Nasa Europa Clipper ни юпитерга беш ярим йиллик сафарга юборади - ушбу сайёранинг музли ойи Europa ҳаёт учун мос шароитларни сақлай оладими-йўқлигини ўрганиш учун. Одамлар, Европанинг музли қопламаси остида катта тузли сув океани мавжуд деб ишонишади.

Лекин, шароитлар мос бўлса, Europaда ҳаёт қандай кўринишда бўлиши мумкин?

“Бу оддий ҳаёт бўлади,” дейди профессор Кокс. “Бу энг яхши ҳолатда бир ҳужайрали ҳаёт бўлади ёки бир ҳужайрали ҳаётга ўхшайдиган бирор нарса... Биз у ерда кўп ҳужайрали ҳаётни кутмаяпмиз - қисман, чунки бу Ерда ривожланиши учун жуда кўп вақт талаб қилинди.”

Бизнинг цивилизациямизни нима кутмоқда?

Сурат манбаси, BBC Studios/ Nick Gaven

Сурат тагсўзи, Бизнинг цивилизациямизни нима кутмоқда?

Сэр Дэвид Аттенборо профессор Коксни ўзининг табиий меросхўри деб атаганидан буён 10 йилдан кўпроқ вақт ўтди. Шундай қилиб, у бу юкни олишга тайёрми?

“Мен жуда хурсандман, у ҳозирда ўринбосарга эҳтиёж сезмаяпти,” дейди профессор Кокс, “у мен қилганимдан кўра кўпроқ дастурлар тайёрламоқда.”

Сэр Дэвиднинг карьераси ҳақида гапирганда, у буни кашф этган одамнинг ўрнини эгаллаш имконсизлигини айтади.

“У биринчи ва шу сабабдан яна кимдир унинг ишини такрорлаб ўринбосар бўла олмайди. Сабаби бу худдики 'Ким Нил Армстронгнинг Ойга биринчи инсон сифатида қўнганини такрорлай олади?' дейиш билан бир хил.”

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002