Алишер Усмоновга қарши айбловлар бекор қилинди

Сурат манбаси, Reuters
Адвокатларининг маълум қилишича, Германиянинг Франкфурт прокуратураси асли ўзбекистонлик миллиардерга қарши терговни тўхтатган.
Бу ҳақда шу соатларда Британиянинг нуфузли Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Тафсилотлар
Хабар тафсилотларидан маълум бўлишича, тергов пул ювиш билан боғлиқ бўлган.
“Биз ҳар доим мижозимизнинг айбсизлигини таъкидлаб келганмиз”, — дея баён қилган Wannemacher & Partner адвокатлари Уве Лембрук ва доктор Маркус Гетсенс.
Улар буни 71 ёшли Усмонов обрўсини сақлаш йўлидаги муҳим қадам, деб аташган.
Бир вақтнинг ўзида, Ғарбдаги яна бир нуфузли нашр – Bloombergʼнинг немис прокурорлари баёнотига таяниб ёзишича, Усмонов терговнинг тўхтатилиши учун 4 миллион евро ($4,4 миллион) тўлаган.
“Тергов Усмонов ҳукуматга 2,5 миллион евро ва хайрия ташкилотларига 1,5 миллион евро тўлаганидан сўнг тўхтатилади”, дейилади Bloombergʼнинг Франкфурт прокуратураси душанба куни берган баёнотга таянилган хабарида.
Нашр, шунингдек, прокурорлар миллиардернинг “ҳаракатлари анча вақт олдин содир бўлган”и ва Германияда ҳеч кимга молиявий зиён келтирмаганини билдирганини ҳам тилга олган.
Айни вақтда, Усмоновнинг терговни тўхтатиш учун пул тўлагани тўғрисидаги хабар, ҳозирча, фақат Bloomberg нашрида кўзга ташланади.
Би-би-си айни мазмундаги маълумотни ҳалича мустақил манбалар орқали тасдиқлатишга имконли бўлганича йўқ ҳамда тафсилотларни ўрганишда давом этмоқда.
Франкфурт прокуратураси терговга оид саволларни федерал прокурорларга оширган, улар ҳозирча бу хусусда бирор бир шарҳ беришмаган.
Алишер Усмоновнинг адвокатларига кўра, тергов пул ювиш илова унга қарши асосий айбловларни исботлашга муваффақ бўлишмаган.
Bloomberg ўзининг Миллиардерлар рейтингида Алишер Усмоновнинг умумий бойлигини $14.4 миллиард долларга баҳолаган.
У ўзининг бойлигини асосан тоғ-кон саноати, саноат, телеком ва медиа ширкатлари орқасидан топган.
End of Телеграм каналимиз:














