Россия, Москва: “Мигрантлар қачонгача қўрқишади ва нима учун?”
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақ-ҳуқуқлари бузилган ҳолларда ҳам шикоят қилмасликларини айтишади.
Улар нимадан қўрқади ва қачонгача?
Шу каби саволлар билан Би-би-си Ўзбек хизматининг "Facebook" ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида жонли мулоқот ўтказдик.
Эфир меҳмони эксперт Ўткир Умарбоқиев.
Дастур бошловчиси Би-би-си Ўзбек Хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт.
Энг катта сондаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари эса, айнан Россиянинг ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг сони биргина расмий ҳисоб-китобларнинг ўзида 1 миллиондан ортиши айтилади.
Бу меҳнат муҳожирлари ортга, Ўзбекистонга юбораётган пуллар миллиардлаб долларга баҳоланади.
Мазкур маблағлар, йилларки, Ўзбекистон иқтисодини ҳаракатлантириб турган асосий молиявий манбалардан бири бўлади.
Ўзбекистон учун "ижтимоий муҳофаза камари" вазифасини бажариб келади.
Ҳозир аҳолиси 33 миллионга яқинлашиб қолган Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Россиядаги мигрантларининг сони бўйича Ўзбекистон учта хорижий давлатдан биттаси бўлади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












