“Котельники”даги ўзбек ишчилари: аввал заҳарланиш, кейин иш ташлаш
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Москва вилоятида оммавий равишда овқатдан заҳарланган ўзбекистонлик ишчилар иш ташлаш қилишди.
Ишчиларнинг Би-Би-Си ўзбек хизматига маълум қилишларича, ҳодисадан сўнг ошхона ёпилган. Шу кунгача уларга овқат ўрнига буханка нон орасида пишлоқ ва қийма қўйилган егулик берилган. Ишчилар овқат талаб қилишгани сабабли иш берувчилар шу егулик берилишини ҳам тўхтатган. Бунга жавобан ишчилар иш ташлаш эълон қилишган.
Туркиянинг "BOES Construction" қурилиш ширкатида мингга яқин ўзбекистонликлар меҳнат қилишган. Би-Би-Сига ширкат ишчилари томонидан юборилган видеода қурилиш майдонида 500 га яқин ишчиларнинг тўплангани тасвири ва шовқин овозлари бор.
Ҳодиса юзасидан BOES Construction қурилиш ширкати билан боғланганимизда, айни пайтда тергов-суриштирув ишлари тугамагунча ҳеч қандай маълумот берилмаслигини айтиб, сўзлашувни узди.
Ширкат ходими аввалроқ матбуотга, "ишчиларнинг алоҳида байрам тадбири чоғида, овқатга ўзларининг маҳсулотларини ишлатган пайтда заҳарланишганига оид маълумотлар бор. Улар ўзларини ноҳуш ҳис этишаётганидан шикоят қилишган. Ишга чиқишмаган. Аммо касалхонага ётқизишни сўрашмаган", дея вазиятга изоҳ берган эди.
Вакилнинг "Новости" ахборот агентлигига айтишича, "Ишчиларнинг аҳволлари ёмонлашгач, уларнинг ўзлари барча жабрдийдаларни зудлик билан касалхонага етказишган".
Ширкат вакили ўз ишчиларининг ейиш-ичишлари "кейтеринг" ёрдамида, уюшган тартибда амалга оширилишини ҳам қўшимча қилган.
Аммо Би-Би-Си ўзбек хизмати ширкат ишчилари билан суҳбатлашганда нафақат бериладиган овқатлар, балки турар-жойларининг ҳам аҳволи ўта ёмонлигидан шикоят қилишди.
Ўзбек ишчиларга кўра, овқатдан ҳашоротлар чиқиб турган, таом сузиладиган идишларга эса қараб бўлмаган. Вагон уйларини клапа (кана) босиб кетган. Дезинфекция қилишларини кўп марта сўрашган, аммо натижасиз қолган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek












