МДҲ ва Ўзбекистон: МДҲ давлатлари ўзаро савдода Путин истаганидек доллардан воз кечиши мумкинми? - Yangiliklar

Сурат манбаси, President.uz
Россия Президенти Владимир Путин айтишича, 2024 йили Россия Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раислигини қўлига олади ва бу раислиги пайти МДҲ доирасида иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, хусусан, миллий валюталарда олди-бердини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратади.
"Россия Ҳамдўстликдаги шериклари билан ўзаро ҳисоб китобларда миллий валюталарга янада фаол ўтиш бўйича ишни давом эттиради", деди у МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Санкт-Петербургдаги навбатдаги норасмий саммитида.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Беларус Президенти Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳаммедов, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этдилар.

Россия Президенти сўзларига кўра, МДҲ ўртасида товар айирбошлаш 2023 йилнинг 10 ойи ичида 2 фоиз ўсиб, 83,7 миллиард долларни ташкил этган.
Россия ўзаро олди-бердида Америка валютасидан воз кечиш ғоясини анча йиллардан бери илгари суриб келади, бу масала шу йил августида Жанубий Африкада ўтказилган, Халқаро Жиноят Судининг арест ордери боис Президент Путин фақат онлайн иштирок этган БРИКС ташкилоти саммитида ҳам муҳокама этилди.
2022 йил февралида Украинага бостириб кирганидан кейин Россияга қарши қатор Ғарб санкциялари кучга кирди, Россия нефти ва газини сотиб олишга чекловлар киритилди.
Кўплаб йирик бизнеслар Россиядаги фаолиятини тўхтатди, Россия банклари халқаро молиявий тизимдан узиб қўйилди.

Сурат манбаси, President.uz
Кремль АҚШ долларидан воз кечишга тобора кўпроқ чақира бошлади.
Путиннинг сўнгги таклифига МДҲ раҳбарлари қандай муносабат билдиришди, бу ҳақда хабарлар тарқалгани йўқ.
Аммо Марказий Осиё раҳбарлари қайта-қайта Россияга халқаро санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бериш оқибатлари ёмон бўлишидан огоҳлантириб келинмоқдалар.
Россия МДҲдан торроқ Евросиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕОИҲ) етакчиларидан ҳам бири.
Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам таркиб топган ташкилотнинг ҳамма аъзолари ҳам ЕОИҲ тартиб-қоидаларидан кўнгиллари тўлаётгани йўқ, бу ташкилотда бир мамлакатга устунлик берилгани уларни қониқтирмаяпти.
Кузатувчилар фикрича, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтилишига қанчалар эришилиши Россиянинг МДҲдаги ҳамкорларига қанчалар босим ўтказа олишга қодирлигига боғлиқ бўлади.
Бундай босим мавжудлигини МДҲга аъзо қатор мамлакатларнинг сиёсатчилари норасмий суҳбатларда тан оладилар.
Бинобарин, собиқ Совет республикалари раҳбарлари ҳам бугунги Кремлнинг империячилик амбицияларини яхши англайдилар, Россияда Киевдаги ғалабадан кейин босиб олиш навбатида МДҲнинг қайси мамлакати тургани ҳақидаги баёнотлар Россияда тез-тез янграб туради.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














