Чеченистонда "Новая газета" журналисти Елена Милашина ва адвокат Александр Немов аёвсиз калтакланди - янгиликлар Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, T.ME/BABINETSSERGEY
Чеченистонда қуролланган шахслар адвокат Александр Немов ва журналист Елена Милашинага ҳужум қилишган.
Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари маркази «Мемориал» хабар қилмоқда.

Сурат манбаси, BBC/memo.ru
Фаолларга кўра, Немов ва Милашина тушган машина Грозний аэропорти йўлида тўхтатилган.
Қуролли шахслар шундан кейин журналист ва адвокатни аёвсиз калтаклашган.
Уларнинг ҳужжатлари ва иш қуролларини тортиб олишган.
Фаолларнинг айтишича, "Калтаклашар экан, уларга "сизни огоҳлантиргандик, йўқолинг бу ердан ва ҳеч нарса ёзманг", деб айтишган».
Ҳозирда Александр Немов ва Елена Милашина касалхонада қолишмоқда.
Хабарларга кўра, Немов базўр ҳаракат қилади ва гапиришга қийналмоқда.
Адвокатнинг оёғида жароҳати бор ва тахмин қилинишича, унга пичоқ билан ҳужум қилишган.
Милашинанинг бармоқлари синдирилган.
"Бутун танаси моматалоқ бўлиб кетган. Сочини олиб ташлашган. Ҳушини йўқотмоқда…», дейилади «Мемориал» хабарида.
Александр Немов ва Елена Милашина Грознийга 4 июл куни келишган.
Улар шаҳарда Чеченистон Олий маҳкамасининг собиқ ҳаками турмуш ўртоғи Зарема Мусаевага ўқиладиган ҳукмни кузатиш учун келишган.
Чеченистонда Елена Милашина ва адвокат Марина Дубровина 2020 йилда ҳам калтакланиб кетилган.
Ўшанда икковлон "Қодиров ва унинг гумашталари қандай яшашади" видеоролик муаллифи устидан маҳкамада қатнашиш учун Грознийга боришганди.
Елена Милашина бир неча йил «Новая газета» да ишлаган. Ўзининг танқидий ва текширув мақолаларида Милашина Чеченистондаги гейлар ҳаётини ҳам ёритган.
Гейлар Чеченистонда қийноққа олиниши ва таъқиб этилиши асосий мавзулардан бири бўлган.
Чеченистон мулозимлари эса бу даъволарни рад этишади.
«Новая газета» ҳозирда Россияда ўз фаолиятини тўхтатган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.















