Чеченистон: Рамзан Қодиров ҳукуматини танқид қилса, ҳозир нима бўлади? - Rossiya, dunyo, yangiliklar

Authoritarian Chechen leader Ramzan Kadyrov is accused by human rights groups of torturing critics

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Инсон ҳақларини ҳимоя қилиш гуруҳлари Чеченистоннинг авторитар раҳбарини ўз танқидчиларига қарши қийноқ қўллашда айблаб келишади

Чеченистон: Рамзан Қодиров ҳукуматини танқид қилса, ҳозир нима бўлади? - Шу кунларда ўзини бутилка билан xўрлаш остида чечен ҳукуматидан узр сўраётган йигитчанинг видеоси фаолларни даҳшатга солди.

Фаоллар қаттиқ қоралаган видеода йигит xўрловчи хатти-ҳаракатлар қилишга мажбурланади.

У ўзини Чеченистон етакчиси Рамзан Қодировни танқид қилган ижтимоий тармоқдаги каналнинг 19 ёшли админи, деб таништирган.

Қодиров Чeченистонда инсон ҳуқуқлари топталишига бепарво қараётганликда айблаб келинади.

Россия президенти Владимир Путиннинг мазкур иттифоқчиси ўз ҳукумати режимга қарши гапирганларни қамоққа тиқиши, қийнаши ҳақидаги даъволарни инкор этади.

Аммо инсон ҳуқуқлари фаоллари қурбонлар жазоланиши, интернетда "кечирим" сўраб чиқмагунча қийноққа тутилишини айтадилар.

Диққат: қуйида таъбни хира қилувчи манзара ҳақида сўз боради

Рамзан Қодиров

Сурат манбаси, AFP

Чеченистон Россия таркибидаги мухтор ҳудуд бўлади.

Бўлгинчиларнинг ўн йиллик мустақиллик учун муваффақиятсиз курашларидан сўнг, 2007 йилда Путин бу республикани Қодировга топширди.

Видеода ўсмир Қодиров режимини танқид қилгани учун тиз чўкканча чечен тилида кечирим сўрайди.

У "Telegram"даги 1ADAT каналининг админи эканини айтиб, бу канални қоралайди.

Йигит бир абгор аҳволда ўзини жазоламоқчи эканини айтиб, сўнг бутилка билан хўрловчи ишни қилади.

У ўзини Салмон Тепсуркаев деб таништиради.

Россия ва Европада яшовчи чеченлар юритадиган 1ADAT канали Тепсуркаев канал ишида иштирок этганини, аммо админ эмас, модератор бўлганини тасдиқлади.

Канал постларида Қодировнинг авторитар ҳукумати ва Путин танқид қилинади.

1ADAT аъзоларининг Россия мухолифат вебсайти "MBK Media"га айтишича, Тепсуркаев шу ой бошларида онлайн фаолияти учун қўлга олинган.

Grozny, Russia

Сурат манбаси, Getty Images

Россияда кенг тарқалгач, видео ғазаб билан кутиб олинди.

Зиддиятларни таҳлил қилиш ва олдини олиш маркази директори Екатерина Сокирианская "Daily Beast"га айтишича, чеченлардан келаётган хабарлар дўлдек ёғилган.

"Чечен аёл ва эркаклар ўзларини беҳузур ҳис қилгани, даҳшатга тушгани ва камситилгани ҳақида гапирган. Аксарияти қандай қилиб ўз қадр-қимматини сақлаб ҳаётини давом эттиришни билмай қолган," дейди у.

Чечен ҳукуматининг Инсон ҳуқуқлари бўйича маркази "Kavkaz.Realii" веб сайтига жавоб бериб, видеони "номақбул" деб атаган, аммо видеога олинган йигитнинг ўзи шикоят қилмагани учун ишни ўрганмасликларини билдирган.

2019 йили Қодиров репрессияга қарши курашишга ваъда бериб, "одамлар ўртасидаги тинчликни бузаётган, миш-миш тарқатаётган, жанжалга сабаб бўлаётганларни ўлдириб, қамоққа тиқиб, қўрқитиб тўхтатмасак, ҳеч нарса иш бермайди," деган эди.

Чеченистонлик ўсмир йигит ижтимоий тармоқларда чечен ҳукуматини танқид қилгани учун "кечирим сўрагани" ва унинг қийноққа солингани тасвирланган видео интернетда тарқалди.

A mobile phone showing social media apps in Russian

Сурат манбаси, Getty Images

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek