Янгиликлар: Литва Беларусь АЭСини тўхтатишни сўради Dunyo Yangiliklar AES

Сурат манбаси, TASS VIA GETTY IMAGES
Литва ўз чегарасидан 50 километр узоқликда барпо этилган БелАЭСнинг техник ҳолатидан хавотирда.
Шунинг учун Беларусь раҳбарияти ва халқаро ташкилотларга мактуб йўллаб атом электр станцияси фаолиятини тўхтатишга чақирди.
- Ўзбекистонда АЭС: "Мамлакатда ядровий чиқиндилар қолиши Орол фожиасидан катта фалокат бўлади"
- Россия АЭС қуришига ишониш нега хавфли таваккал? Янгиликлар
- Газ ва атомдан воз кечаётган Германия: Ўзбек энергетик немисларнинг уйларини қандай ёритяпти? – Видео
- Ўзбекистон: АЭС қурилиши режалаштирилган ҳудудда ишлар қандай кетмоқда?
Беларуснинг Островец деб номланган жойидаги АЭСни Росатом 2011 йил қуришни бошлаган.
БелАЭС 2020 йил 7 ноябрида ишга туширилган, лекин орадан икки кун ўтганидан кейин авария содир бўлган.
АЭСнинг кучланиш трансформатори портлагани тасдиқланган.
Биринчи блокни тўлиқ ревизиядан ўтказиш мақсадида атом электр станцияси фаолиятини тўхтатишга тўғри келди.
АЭСнинг иккинчи энергоблогини 2023 йил майида ишга туширишди.
Бироқ Литва бундан ҳам олдин БелАЭС хавфсизлиги бўйича кўплаб хавотирлар юзага келгани сабаб ўз хавотирлари билан боғлиқ саволларни Беларусь раҳбариятиги юборган.
Куни кеча Беларусь раҳбариятига, МАГАТЭ, Еврокомиссия, Ядро хавфсизлиги бўйича Европа назорат гуруҳи ва Ядровий хавфсизликни бошқариш бўйича Ғарбий Европа органлари бирлашмасига яна мактуб юборди.
БелАЭСнинг икки реакторини ҳам совутиш тизимлари ифлослангани ҳақида хабарлар мавжудлиги боис атом электр станцияси фаолиятини тўхтатиб туришга чақирди Литва.
Литва ўз чегарасига яқин жойда АЭС қурилишига қарши чиқиб келган, Европа Иттифоқи томонидан тўла текшириб кўрилмагунча қурилишни тўхтатишга чақирганди.
Беларусь Энергетика вазирлиги радионуклидлар тарқалгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, АЭС одатдагидек фаолият юритаяпти, дея баёнот тарқатди.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













