Украина ва ўзбеклар: Бекзод Харкивда нималарни кўрди? - Видео. O‘zbekiston Rossiya Ukraina Yangiliklar

Сурат манбаси, ....
Бекзод Исломов Украинада халқаро ҳуқуқ йўналишида таҳсил олиб, Ўзбекистонга қайтганди.
Ўтган ойда Бекзод Харкивда бўлди.
Россия босқинидан кейинги Украинани кўриш унинг учун жуда оғриқли бўлганини айтади.
Алоқадор мавзулар:
- Россия бомбалаганидан кейин шаҳар электрсиз қолган. Кечки пайт ҳаммаёқ қоп-қоронғу. Кўпқаватли уйларда деярли ҳеч ким йўқ. Масалан, бир 24 қаватли уйнинг 10 та йўлаги бор. Шундай катта уйда битта ё иккита хонадонда одам бор, - гапириб берди Бекзод.
У шаҳар кўчаларида олган турли йилларда тасвирларини кўрсатди.
Видеолавҳани кўриш учун "Қабул қилинг ва давом этинг" сўзини босинг:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост

Сурат манбаси, courtesy
- Харкив - хорижлик талабалар, сармоядорларни ўзига жалб қилган, тобора ривожланиб бораётган, ранг-баранг шаҳар эди. Кўчаларда мусиқа овозлари доим янграр, кўча мусиқачиларидан кимдир гитара, кимдир скрипка чалган, инсонларни юз-кўзида қувонч бор эди. Одамлар жуда очиқ, хушчақчақ эди, - хотирлайди Бекзод.
Ҳозирги Харкив бутунлай бошқа.

Сурат манбаси, Taqdim
- Шаҳар оқ-кулранг, қора шаҳарга айланган. Одамларнинг кўзида фақат ғамни кўрасиз, - дейди у.
Бекзод қишнинг совуқ кунлари чироқсиз ва газ милтиллаб ёниб турган уйда совқотиб ухлаганини айтади.
Бекзод Исломов Украинада яна нималарни кўрди ва кўнглидан қандай кечинмалар ўтди?
Видеолавҳамизда батафсил кўринг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.














