Видео: Европа Россия газисиз яшашга қандай мослашмоқда? Уруш ва тинчлик

Сурат манбаси, Getty Images
Ўн кунлик таъмирлаш ишлари ортидан Россия гази Nordstream 1 қувури орқали яна оқа бошлади. Аммо, Германия ҳукумати Россия жўмракни буткул ёпиб қўйишидан қўрқиб энергиянинг муқобил манбаларини топиш ҳаракатларини кучайтиряпти.
Немислар бу ёқилғи энди тарихда қолди деб ўйлашганди. Лекин энди кўмир уларнинг иқтисоди жонига оро кирди.
Россия ўз газидан қиса бошлар экан, Германия энергиянинг муқобил манбаларини излаяпти - бу дегани, у энди эски кўмир иситиш станцияларини ҳам ишга туширган.
Мартинанинг кемалари иш билан банд, лекин у Путиннинг газ уруши зарарини сезган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Албатта, бу биз учун яхши - шунча кўмирни ташияпмиз, лекин агар газ тугаб қолса, бу ердаги саноат ҳам ёпилиши мумкин", дейди у.
Бу ерда Россияга ишонадиганлар кам. Германия унинг газига таянганди, аммо куйиб қолди.
Россия гази Германия иқтисодини қувватлади. Бу газсиз мамлакат даҳшатли оқибатлар юз тутиши мумкин, балки ҳатто рецессияга, дейди саноат лидерлари.
Агар Германия иқтисоди оқсаса, Европа ҳам оқсайди.
Eurohof меҳмонхонаси энди-энди Ковид карантини таъсиридан ўзига келяпти. Энди эса энергия харажатлари ошиб кетган. Агар газ таъминоти камайса, Германия уни ўлчаб бериши мумкин.
"Агар газ ололмасак, овқат қилолмаймиз, ошхона ёпилади. Иситиш ҳам тўхтайди. Унгача борамиз деб ўйламайман, лекин ҳозирдан иш кўриш керак, бўлмаса меҳмонхона бизнеси ўлади", дейди меҳмонхонаси соҳиби Роберт Терес.
Европа жазирама иссиқдан қийналаётган бир вақтда ҳам экспертлар қиш ғамида.
Германия заҳираларни бойитиш учун суюлтирган газни импорт қилмоқчи. Ҳозир унда қишга етарли газ заҳиралари йўқ.
"Агар тайёр турмасак ва бошқа манбалардан газ олиб келмасак, танқислик юзага келиши мумкин. Импортни янада турфахиллаштириб, омборларни лиққа тўлдиришимиз керак. Газга талабни камайтириб, қайта тикланувчи энергияни кўпайтиришимиз лозим", дейди Германия Иқтисодий тадқиқот институтидан Клавдия Кемферт.
Владимир Путин иқлимни кўп ўйлайдиган немисларни яна кўмирга қайтишга мажбурлади. Ҳарқалай, ҳозирча. У Ғарбда сиёсий ва иқтисодий хаос юзага келишини истайди.
Аммо айни дамда, у Европанинг Россия гази, ва ҳатто қазилма ёқилғилардан буткул воз кечиш ҳаракатларини ҳам тезлаштириб юбориши мумкин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













