Британия сиёсатида катта ўзгариш: Борис Жонсон Бош вазирликдан кетади. У Ўзбекистонда ҳам бўлган Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Сўнгги янгилик ҳақида Британия Бош вазирининг ўзи эълон қилди. Борис Жонсон Бош вазирликдан кетади. Консерваторлар партияси лидерлигини ҳам топширади.
Аммо, шунда ҳам, у кузгача Британияни бошқариб туради.
Борис Жонсон ўз вақтида Ўзбекистонда ҳам бўлган.
Қайтгач, ўзининг таассуротлари билан ошкора ўртоқлашган. Яхшигина шов-шув ҳам уйғотган.
Британия Бош вазири Ўзбекистон сафари, турк бобоси ва палов ҳақида - 2005 йил BBC Uzbek - BBC Uzbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар
Хабарларга кўра, Консерваторлар партияси лидерлиги учун кураш шу йил ёз ойида бўлиб ўтади.
Бош вазир эса, партиянинг октябрдаги съездига қадар бу вазифани бажариб туради.
Борис Жонсон «дунёдаги энг яхши иш»ни тарк этаётганидан ниҳоятда афсусда эканини айтган.
У Даунинг-стритдаги қароргоҳи остонасида журналистлар билан суҳбатлашган.
Кўрсатган қўллови учун ўз тарафдорлари ва Британия халқига раҳмат айтган.
Унинг истеъфосига оид қарор Украина уруши янада кучайган бир пайтга ҳам тўғри келаётир.
Британия Борис Жонсон Бош вазирлиги остида Россияга қарши урушида расмий Киевни ҳар томонлама расман ва ошкора қўллаб келаётган етакчи Ғарб давлатларидан бири эди.
Аммо кетишига оид қарорини эълон қиларкан, Борис Жонсон Украина халқига мурожаат қилишни ҳам унутмаган.
Британиянинг тез орада ўз вазифасини топширажак Бош вазири ҳукумати кейин ҳам расмий Киевни дастаклашини билдирган.
Жонсоннинг кетиши унинг ҳукумати аъзолари томонидан мисли кўрилмаган босим натижаси бўлди.
Британия ҳукуматидаги Бош вазирга ишонч билан боғлиқ сўнгги бир неча ойлик инқироз кечаётган ҳафтада ўзининг қиёмига етди.
Қоидаларни бузган Бош вазир?

Сурат манбаси, Getty Images
Жонсоннинг шов-шувли бошқаруви 2019 йил охирида бошланган ва қатор зиддиятларга сабаб бўлган.
Масалан карантин пайтида мулозимларнинг қоидаларга зид тарзда зиёфатлар уюштиришганини олиш мумкин.
Жонсон аввалига ҳамма айбловларни инкор этган, кейин эса тан олиб, кечирим сўраган.
Уни ашаддий ёлғончиликда ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳокимиятда қолишга интилишда айблашган.
Лондон марказидаги Даунинг-стрит 10-уйда, яъни Бош вазир ишлаб, яшайдиган қароргоҳи жойлашган бинода панедимия пайти базмлар уюштирилгани катта жанжалларга сабаб бўлди.
Пандемия пайтида Жонсон ва сафдошлари телевизорга чиқиб, халқдан қаттиқ карантин қоидаларига риоя қилишни сўрашган.
Бироқ унинг ишхонасидаги ходимлар Даунинг-стритдаги қароргоҳда мунтазам равишда спиртли ичимликлар ичиб, зиёфатлар ўтказишгани аниқланган.
Жорий йил бошида полиция ушбу ҳодисаларни карантин чораларини бузиш сифатида текширди ва Бош вазирнинг ўзи ҳам жаримага тортилди.
Мухолифат партияларидан ҳам, ҳукмрон консерваторлардан ҳам депутатлар орасида ғазабланганлар бор эди.
Чунки суриштирувлардан олдин парламентга гапирган Бош вазир ҳеч қанақа зиёфатлардан хабари йўқлигини айтган.
Борис Жонсон ҳукумати аъзоси бўлган Крис Пинчернинг бошқа эркакларга нисбатан жинсий тегажоқлик қилишда айбланиши эса унга берилган сўнгги зарба бўлди.
Парламент аъзоларини норози қилган ҳолат - Пинчер илгари ҳам эркакларга шилқимлик қилишда айбланган бўлса-да, Жонсон уни юқори лавозимга тайинлаган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












