Бородянка: Россия қўшинларидан озод бўлган яна бир шаҳардаги ўлим ва вайроналар - Видео

Бородянка

Сурат манбаси, AFP

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Бородянка - Россия қўшинларидан озод бўлган Киев яқинидаги яна бир шаҳарча.

У Украина пойтахтидан дунёга танилган Бучага қараганда сал узоқроқда жойлашган.

Шунинг учун ҳам журналистлар Бородянкагача энди етиб боролдилар.

Карта севера Киевской области

5 апрель куни Бородянка шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Георгий Ерко айтишича, шаҳарда қарийб 200 инсон бедарак кетган.

Бу инсонлар Россия авиа зарбалари оқибатида вайрон бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари вайроналари остида ҳалок бўлган бўлишлари мумкин.

Украина қуролли кучлари Бородянкани 1 апрель куни озод этдилар.

Бородянка

Сурат манбаси, AFP

Бородянка - атиги бир марказий кўчаси бор шаҳарча бўлиб, у пойтахт Киев шимоли-ғарбида жойлашган.

Сокин жой деб таърифлашади бородянкаликлар ўзларининг шаҳрини.

Шаҳар Украина пойтахтига олиб борадиган йўлда жойлашган, шунинг учун ҳам Россия бомбардировкаларидан жабр кўрган энг дастлабки аҳоли масканларидан бирига айланган.

Россия ҳарбийлари Бородянкани тарк этганларидан кейин New York Times газетаси ва бошқа Ғарб нашрларининг мухбирлари шаҳарни бориб кўрганлар.

Манзара кўрган одамни ларзага солади: йўл четидаги кўп қаватли уйлар авиа зарбалар оқибатида кесиб ташланганга ўхшайди.

Тўртта кўп қаватли уй гармошкадек ғижимлаб ташланганга ўхшайди.

Бородянка

Сурат манбаси, AFP

Бородянкаликлар босқиннинг илк кунларида бошлари устидан Россия самолётлари шовқин билан учиб ўтганлари, орадан бир неча сония ўтиб, бутун шаҳар портлашлардан ларзага келганини хотирлайдилар.

Бородянка

Сурат манбаси, AFP

Маҳаллий расмийларнинг айтишларича, ҳозирги энг муҳим вазифа - электр таъминотини қайта тиклаш ва портламай қолган бомбаларни зарарсизлантириш.

Ана ундан кейин вайроналар остини кавлаш мумкин бўлади.

Бородянка

Сурат манбаси, AFP

"Уйлар ва инфраструктура йўқ қилинди, кўчаларда куйиб кетган машиналар турипти. Лекин энг қўрқинчлиси - юзлаб тинч фуқаро ўлдирилди, юзлаб инсон жароҳатланди. Россия босқинчилари украинлар геноцидини содир этди. Буни бошқача атолмайсан", - деди Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.

Би-би-сининг Яқин Шарқ бўйича муҳаррири Жереми Боуэн Россия босқини бошланганидан буён Киевдан репортажлар тайёрламоқда.

У 1995 йилдаги биринчи Чечен уруши, Россиянинг Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги ҳарбий амалиётларини ёритган журналист ва Россия урушни қандай олиб бориши ҳақида таҳлилий мақола ҳам ёзди.

"Бородянкадаги вайроналар миқёси мен Киев атрофида кўрган, қаттиқ жанглар кечган Ирпин ва Бучадагидан ҳам ёмон вайроналардир", деди Жереми Боуэн.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

линейка