Татаристонлик Россия гўзали, қозоқ қизи Азиза ва ёки Жанубий Африка нега фаластинликлар ҳуқуқларини танлади - Исроилда нималар бўлди? Dunyo qizlar yangiliklar

Сурат манбаси, MENAHEM KAHANA/AFP
"Коинот гўзали" танловига илк бор Исроил мезбонлик қилди.
Бу яна фаластинликлар тақдирига эътиборни тортди.
Жанубий Африка ҳукумати худди шу боис, ўзининг гўзалини қўлламади.
Фаластинликлар масаласида "виждонига қарши бормаслиги"ни айтди.
Россияни эса, бу йил Татаристон гўзали Ралина Арабова намоён этди.
Аммо у ҳатто юқори ўнталикка ҳам кира олмади.
Таҳлил:

Сурат манбаси, MENAHEM KAHANA/AFP
Алоқадор мавзулар:
Учта гўзалдан биттаси

Сурат манбаси, AFP
Ҳукуматининг мавқеига қарши бориб, барибир танловда иштирок этган Жанубий Африка вакиласи эса, коинотнинг учта гўзалидан биттаси, деб топилди.
Танловда Ҳиндистон гўзали Ҳарноз Сандҳу ютиб чиқди.
Парагвайлик Надя Феррейрага эса, сал омад кулиб боқмади, у иккинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди.

Сурат манбаси, Getty Images
Бу йилги "Коинот гўзали" танлови фонида Жанубий Африканинг тутган мавқеи етакчи Ғарб нашрларининг эътиборига тушган воқеъликка айланди.
Расмий Кейптаун Исроилнинг фаластинликларга нисбатан муносабатига норозилик сифатида танловда иштирок этишга қарор қилган гўзалини қўлламаслигини расман ва ошкора баён қилди.
Мамлакатнинг Санъат ва Маданият вазири "Исроилнинг фаластинликларга қарши содир этган ваҳшийликлари яхши ҳужжатлаштирилгани"ни айтди.
Шундай экан, "виждонларини тоза сақлаш ниятида эканликлари"ни билдирди.
"Ўзларини бу ишлар билан уйғунликда кўришни хоҳламасликлари"ни баён қилди.
Ташкилотчилар эса, бунга жавобан танловни сиёсийлаштирмасликка чақиришди.
Исроилнинг ўзи бу каби даъволарни ҳамиша рад этиб келади.
Вазир Натхи Мтхетага кўра, аслида гўзалларидан ҳам ўзларидек йўл тутишини кутишган.
Аммо Лалела Мсвани барибир "Коинот гўзали" танловида иштирок этишга жазм қилган.
21 ёшли актриса ва модел Ҳарноз эса, Ҳиндистон тарихидаги учинчи "Коинот гўзали"га айланган.

Сурат манбаси, Getty Images
Марказий Осиё давлатлари орасидан бу йилги танловда фақат Қозоғистон вакиласи иштирок этган.
27 ёшли Азиза Токашовага ҳам бирор бир совринли ўрин насиб этмаган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














