АЭС портласа, нима бўлади - Чернобиль даҳшатлари Rossiya AES dunyo yangiliklar
Огоҳ бўлинг, фотосуратлар кўнгилни хира қилиши мумкин.
Чернобиль атом электр станцияси Украинада жойлашган. У 30 йил аввал портлаган. Омон қолган фотоларда авариянинг илк кунлари ва унинг кейинги даҳшатли оқибатлари акс этган.
Игорь Костин 1986 йилнинг 26 апрель куни Чернобилда юз берган ана ўша ҳалокатни биринчилардан бўлиб суратга олган украиналик фотожурналистлардан бири.
Совет раҳбарияти у олган суратларни фақат авариядан бир неча ҳафта ўтибгина чоп этишга рухсат берган.
Худди шу суратлар бутун дунёга атом электр станциядаги портлашнинг бор кўламини кўрсатиб берган.
Фотограф Чернобилдаги ҳалокатдан сўнг ҳам тақиқ остидаги зарарланган ҳудудга тез-тез келиб турган.
Украина ва Беларусда радиоактив ифлосланишнинг одамлар ва ҳайвонларга етказган даҳшатли оқибатларини тасвирга олган.
Игорь Костин 78 ёшида ҳаётдан кўз юмган. У 2015 йилдан автоҳалокатга учраган.
Тарихий фотосуратларни Би-би-си фотографнинг оиласидан олган.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
Чернобилдаги портлашнинг илк кунлари. Ҳалокат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашаётган вертолёт. Сурат бошқа бир вертолётдан туриб олинган.

Сурат манбаси, Ігор Костін/Law Net
1986 йилнинг 27 апрели. Вертолётдан туриб ҳудуддаги ифлосланиш миқёси ўрганилмоқда.

Сурат манбаси, Ігор Костін/Law Net
Шошилинч ҳарбий хизматга чақирилганлар яхши ҳимояланмаган бир аҳволда учинчи энергоблок томини тозалашмоқда.

Сурат манбаси, Ігор Костін/Law Net
Чернобиль атом электр станциясидаги авария оқибатларини бартараф этаётганлар радиациядан асосан қўлбола воситалар билан ҳимояланишган.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
Радиациядан заҳарланган ҳудудда ишлаган юк машиналари мана шундай ювилган.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
Атом электр станциясининг тўртинчи энергоблокидаги ёнғинни ўчиришга ташланган юк машиналари "қабристони".

Сурат манбаси, Ігор Костін/Law Net
Портлаган атом электр станциясида ишлаётган ишчилар.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
Чернобилда кучли нурланганлар Москвадаги 6-сонли клиникага юборилган. Улар орасида биринчи бўлиб радиоактив ёнғинни ўчиришга ташланган ўт ўчирувчилар ҳам бор.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
1987 йил. Радиациянинг энг ҳимоясиз ва чорасиз қурбонлари болалар бўлишган.

Сурат манбаси, Ігор Костін/Law Net
1987 йил. Чернобиль ҳудудига келиб ўрнашганлар радиация миқдорини шу тариқа ўлчашган.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
Игорь Украинадаги ҳалокатдан сўнг Беларусда туғилган. Сурат болалар уйида олинган. Чернобилдаги портлашдан Беларусь ҳам худди Украина каби жуда кўп зарар кўрган.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
Агар, оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга таянилса, Ғарб матбуотида суратини кўриб, Игорни англиялик аёл ўзига ўғил қилиб асраб олган.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
Авариядан кейинги дастлабки йилларда шамол Чернобилдан радиоактив чанг олиб келган ҳудудларда туғилган ҳайвонлар ҳам даҳшатли мутацияларга дучор бўлишган.

Сурат манбаси, ІГОР КОСТІН/LAW NET
Игорь Костин Хиросима касалхонасида. Маҳаллий радиация тиббиёти институтида текширув пайти.
Чернобилдаги ҳалокатдан миллионлаб одамнинг жабр чеккани айтилади.
- Россиядан радиоактив булут тарқалган
- Сардоба сув омбори ва Чернобил АЭС ўртасида нима ўхшашлик бор? - журналист Дарин Солод
- Германия 2022 йилгача барча атом станцияларини ёпади
- АЭС қурилади, атомчиларни Россия тайёрлайди
- Ўзбекистонда АЭС: "Мамлакатда ядровий чиқиндилар қолиши Орол фожиасидан катта фалокат бўлади"
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














