"Онасини ўлдириб, ейишда" айбланаётган эркак суди бошланди - dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, SPANISH POLICE
Эркак ўз онасини ўлдириб, жасадини бўлаклаб, қолдиқларини ейишда айбланмоқда.
Альберто Санчес Гомес 2019 йилда ҳибсга олинган.
Бунга унинг онаси дўстининг хавотирлари сабаб бўлган.
66 ёшли онасининг уйига полиция чақирилган.
Полиция уй бўйлаб сочилиб жасад қолдиқларига тўқнаш келган.
Айрим тана аъзолари пластик халтада бўлган.
Судда ҳозир бўлган ўғли эса, ўз онаси жасадини бўлаклаб, еганини хотирлай олмаслигини айтган.
Россияни ларзага солган опа-сингил Хачатурянлар қотиллиги
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Маълум бўлишича, у ҳибсга олинмасидан аввал руҳий бузилиш ва бангиликдан азоб чеккан.
Испания оммавий ахборот воситалари бу шахс онасига нисбатан зўравонлиги боис полиция эътиборида бўлгани ҳақида айтмоқда.
Ҳибсга олинган пайтда ўғил суднинг ҳимоя ордерига зид иш тутгани маълум бўлган.
Судда 2019 йилнинг февраль ойида Мадрид шарқидаги уйда юз берган мудҳиш воқеа тафсилотлари тингланган.
El Mundo нашрининг ёзишича, аниқланган пайтда, жасад қолдиқларининг бир қисми пиширилаётган, яна бир қанчаси идишларда сақлаб қўйилган ҳолатда топилган.
Хабар қилинишича, ўша пайтда 26 ёшда бўлган судланувчи онасини бўғиб ўлдирганини тан олган.
Унинг тана қисмларини гоҳида ўзи еб, баъзида итларга берганини ҳам айтган.
Испаниянинг Мадрид маҳкамасида суд жараёни давом этмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














